Учебно-методическое пособие для студентов по направление трудовое обучения. Гулистан. 2011. 125- стр. Данное учебно-методическое пособие раскрывает научные и практические основы


Download 1.47 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/123
Sana17.01.2023
Hajmi1.47 Mb.
#1097559
TuriУчебно-методическое пособие
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   123
Bog'liq
zB27KovZQZqUPZYnhtq7Qdj81mJymLIPD7z7TAtK

Учинчи асосий савол баёни. 
Ўқувчиларга маҳсулотлар ишлаб чиқариш технологияси бўйича қуйидаги 
билимлар берилади—дуродгорлик буюмлари деталларни бириктириш, (елимлаб, михлаб, 
шуруп билан) сиртини пардозлаш ва ёғочдан уй-рўзғор буюмларини тайёрлаш. Бунда 
умумтаълим фанларидан олган назарий билимларидан кенг фойдаланилади. Металларга 
ишлов бериш технологияси ва юбқа тунука металдан буюмлар тайёрлаш технологияси 
ўргатилинади. Бундан ташқари газламаларга ишлов бериш буюмлар тайёрлаш ва тикув 
машинасидан фойдаланиш қоидалари амалий равишда қилиб кўрсатилади. Газлама 
чиқиндиларидан буюмлар тайёрлаш йўллари ва усуллари ўргатилинади. Шу билан бирга 


25 
хар-хил рангдаги газлама чиқиндиларидан бадиий безак ишларини бажариш тўғрисида 
тушунча берилади. Пазандачилик ишлари бўйича озиқ-овқат маҳсулотлари билан ишлаш, 
пазандачилик таомларини безаш, дастурхон безаш, меҳмон кутиш тўғрисида билимларини 
электрон вариантлари ёрдамида тушунтирилади. 
8-9-синф ўқувчиларига меҳнат таълими бўйича ишлаб чиқариш асослари 
(замонавий ишлаб чиқаришга кириш ишлаб чиқариш технологияси техника воситалари 
ишлаб чиқариш иқтисодиёти ва унинг аҳволини ўрганиш) тўғрисидаги билимлар бериш 
билан бирига уларга касблар ва улар тўғрисида тушунчалар касбга йўналтириш омиллари 
тўғрисидаги билимлар берилади. Ишлаб чиқариш асослари бўйича қуйидаги билимлар 
шакллантирилади. Ўзбекистондаги ишлаб чиқариш турлари ишчи ва мутахассисларни 
тайёрлаш, малакаларини ошириш, янги иқтисодиёт ва бозор муносабатига ўтиш тўғрисида 
тушунчалар берилади. Фан техника тараққиётини жадаллаштириш омиллари ва 
истиқболи, хўжалик фаолиятини лойихалаштириш бошқариш компьютерлаштириш ва 
тежамкорлик усуллари тўғрисидаги билимлар берилади.
Ўқувчиларни касбларни эркин танлашларига яқиндан ёрдам бериш, касб 
танлашдаги хатолар ва қийинчиликларни асосий хусусиятларини тушунтириш, касбни 
тўғри танлашнинг моҳияти ва истиқболи, касб танлашда ўз қобилятларини хис этиш 
омиллари эканлигини қизиққан касбга яроқли эканлигини ўзи белгилаши лозимлигини ва 
ўз руҳиятидаги касбга мойилликни тарбиялаш усулларини ўргатиш 

Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling