8-9 синф ўқувчилари учун: “Технология ва дизайн” йўналиши бўйича:
Ишлаб чиқариш асослари бўлими бўйича:
ўқувчилар Ўзбекистондаги ишлаб чиқариш турлари ва таркиби, уларнинг бир-бирига
боғлиқлиги; технологик жараёнлар, янги техника, илғор технологиялар; меҳнат
предметига механик таъсир этиш орқали амалга ошириладиган технологик жараёнлар
ишлаб чиқаришдаги кимёвий ва физик-технологик жараёнлар; фан-техника
тараққиётини жадаллаштириш омиллари ва истиқболи; ишлаб чиқариш технологияси;
ишлаб чиқаришни тайёрлашга оид технологик хужжатлар; маҳсулот ишлаб чиқаришни
назорат қилиш, ўлчаш ва таққослаш технологиялари; кадрларни тайёрлаш, малакасини
ошириш йўналишлари, тартиби ва стандартлари; мулкчилик турлари, маркетинг ва
менежмент фаолиятининг ривожланиши; замонавий ишлаб чиқаришнинг бозор
муносабати билан узвийлиги; олинадиган даромат ва уни тақсимлаш қоидалари;
меҳнатни унумли ташкил этиш, тежамкорлик ва ишбилармонлик асослари; меҳнатни
илмий ташкил этиш; табиатни муҳофаса қилиш; саноат миқёсида кўп серияли ишлаб
чиқариш учун тавсия этиш мумкин бўлган маҳсулот намунасини тайёрлаш.
Халқ ҳунармандчилиги технологияси бўлими: ўқувчилар ёғочга, металга
ишлов бериш жараёнлари билан уйғунлаштирилган халқ ҳунармандчилиги
технологиялари; ҳунармандларнинг бозор муносабатлари асосидаги фаолиятлари,
уюшмалари ва унинг истиқболлари; ҳунармандчилик бўйича кўргазма ва танловларни
ташкил қилиш ва иштирокчиларни танлаш қоидалари; ҳунармандлар томонидан
экспорт ва ички бозор учун ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар, халқ
ҳунармандчилигида фойдаланилаётган нодир материаллар, асбоб-ускуналар;
ҳунармандчилик маҳсулотларини ташқи шакли узвийлиги яхлитлиги таъминланишига
кўра баҳолаш; композицион яхлитлик; халқ ҳунармандчилигига оид танланган битта
касб-ҳунар турлари; халқ ҳунармандчилигининг танланган йўналиши бўйича замонавий
дизайн талаблари билан уйғунлаштирилган халқ ҳунармандчилик маҳсулотларини
тайёрлаш иш усулларига оид билим, кўникма ва малакаларига эга бўладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |