Уй–рўзғор буюмларини таъмирлаш бўлими бўйича: ўқувчилар пол
қопламалари ҳамда мебелларнинг локланган ва қопламали юзаларини сақлаш
тадбирлари ҳамда кичик таъмирлаш; ойна ромларини кичик таъмирлаш ва қишда
иссиқликни сақлаш усуллари; хизмат кўрсатиш соҳаларига оид касб-ҳунар турлари:
пол қопламалари ва мебелларнинг локланган ҳамда қопламали юзаларини сақлаш
тадбирлари ва кичик таъмирлаш иш усуллари: юртимиз меъморчилиги тарихи, хона
интерери ва жиҳозлаш дизайни; соҳага оид юртимизда таркиб топган анъналар ҳамда
замонавий тараққиёт йўналишлари; хоналар, фан бўйича ўқув кабинетларида мебел ва
қўшимча жиҳозларни жойлаштириш схематик тасвири ҳамда эскизларини тайёрлаш;
таклиф этилган ечимлар асосида хоналарни жиҳозлаш; шаҳар ва қишлоқ уйларида сув,
газ, электр энергияси, иссиқлик таъминоти тизими ҳамда ундан фойдаланиш қоидалари;
уй ва хоналарни таъмирлаш ишларининг асосий турлари; таъмирлашда қўлланиладиган
замонавий қурилиш материаллари; уй ва хоналарни таъмирлашда қўлланиладиган асосий
иш асбоблари; сув таъминоти тизими, сув қувурлари, винтил ва жўмракларни созлашда
майда таъмирлаш ишларини бажариш; қурилиш ва таъмирлаш билан боғлиқ касб-
ҳунарлар бўйича билим, кўникма ва малакаларга эга бўладилар.
“Сервис хизмати” йўналиши бўйича:
Газламага ишлов бериш технологияси бўлими бўйича: ўқувчилар газлама
турлари, хусусиятлари, уларга ишлов бериш, бичиш-тикиш асосларини ўрганадилар;
кийимлар турлари, аҳамияти, тикув, йигирув асбоб ускуналари ва машиналари,
уларнинг турлари, тузилиши ва ишлаши билан танишадилар; газламага ишлов бериш
технологияси халқ ҳунармандчилиги тармоқлари; каштачилик, дўппидўзлик, зардўзлик,
қуроқчилик, попопчилик, миллий ўйинчоқлар тайёрлаш ва бошқа йўналишлари
асосларини эгаллайдилар; газламага ишлов бўришга оид халқ ҳунарманчилиги
соҳалари: газламага ишлов бўришга оид касб-ҳунар турлари тўғрисидаги
маълумотларга эга бўладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |