Учебно-методическое пособие для студентов по направление трудовое обучения. Гулистан. 2011. 125- стр. Данное учебно-методическое пособие раскрывает научные и практические основы
ширин сўз, талабчан, фидойи ва китобхон бўлмоғи лозим
Download 1.47 Mb. Pdf ko'rish
|
zB27KovZQZqUPZYnhtq7Qdj81mJymLIPD7z7TAtK
ширин сўз, талабчан, фидойи ва китобхон бўлмоғи лозим. Мана шу сифатларни ўзида
мужассамлантирган ўқитувчи ўқувчилар муҳаббати, халқнинг эътиборига сазовор бўлади. Узоқ изланишлар натижасида мактаб ўқитувчисининг педагогик фаолиятида етакчи ва асосий рол ўйновчи хусусиятлар мавжуд эканлиги ва улар халқнинг бошқа вакилларидан кескин фарқланиши кашф этилган. Мактаб ўқитувчисининг ўзига хос хусусиятлари аниқланган ва улар муайян даражада тартибга келтирилиб тавсифлаб берилган. Улардан энг муҳимларини келтирамиз: андишалилик, бағрикенглик, дилкашлик, самимийлик, ибрат намунавийлик, сабр тоқатлилик, саҳоватлилик, педагогик одоблилик, маънавийлик, юксаклик, юксак туйғуларни эгаллаганлик, ижтимоиий фаоллик, нутқий қобилиятлилик, ташаббускорлик, ташкилотчилик ўқитувчининг ушбу этно психологик хусусиятлари миллий дастур вазифаларини бажаришда қўл келиши шубҳасиздир. Ўқитувчи-ёшларга таълим-тарбия берувчи шахсдир. Меҳнат таълими ўқитувчиларининг фаолияти инсон шахсини шакллантиришга қаратилган бўлиб дарсга 16 тайёргарлик кўриш жараёнида меҳнат усулларини тўғри танлаш, ўқувчи амалда тўғри қўллаганини назорат қилиши лозим. Ўқув жараёнини режалаштириш ўқитувчини дарсга тайёрланишида асосий ўрин тутади. Ўқитувчи дарсга тайёрланишда меҳнат таълими фанини дастурини асос қилиб олади. Ўқитувчи ўқув йилини режалаштиришда бир қанча дидактик вазифаларни ҳал қилади. 1. Меҳнат таълими фанини дастури бўлимларига мос ҳолда ўқув жараёнини моддий жиҳатдан ўз вақтида тайёрлаш имкониятини беради. Ўқув устахоналарини ўз вақтида янги замонавий асбоб ускуналар, ўқув кўргазма манбалари билан таъминлайди. 2. Меҳнат таълими фанининг мазмуни билан бошқа фанларнинг орасидаги боғланиш ёритилади. Ўқитувчи ўқув материалини дарсларга алоҳида тақсимлаб, бошқа фанлардан билимларни аниқлайди. 3. Ўқув йили давомида ўқувчилар томонидан бажариладиган ишлар аниқланади. 4. Ўқувчилар билан олиб бориладиган дарсдан ташқари ишлар йўналиши аниқланади. Меҳнат таълими ўқитувчиси устахонадаги жиҳозлар ва асбоб ускуналарнинг майда носозлигини ўзи тузатади. Синфдаги иқтидорли ўқувчиларни аниқлайди, уларни қизиқиш ва билимларини ўстириш йўлларини аниқлайди ва белгилаб беради. Ўқитувчи ҳар бир ўқувчини асбоб ускуналар билан таъминлайди. Ўқитувчининг вазифаси машғулот режаснни аниқ ва тўлиқ қилиб тузишдир. Ўқитувчи дарсга тайёрланишида ўқув адабиётлари устида ишлаш методик адабиётлар ва қўлланмаларни қараб чиқиши керак. Чунки дарс режаси тўғри батафсил ёзилган бўлса бу ўқитувчига шунча кўп ёрдам беради. Ўқитувчи ҳар бир дарсини технологик хариталар ёрдамида олиб боради ва ўқувчиларга бажариладиган амалий иш мазмунини кириш, жорий, якуний йўриқнома даврида тушунтириб беради. Ҳар бир дарс якунида ўқувчилар томонидан бажарилган амалий иш натижалари баҳоланади. Download 1.47 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling