Учебно-методическое пособие для студентов по направление трудовое обучения. Гулистан. 2011. 125- стр. Данное учебно-методическое пособие раскрывает научные и практические основы


Download 1.47 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/123
Sana17.01.2023
Hajmi1.47 Mb.
#1097559
TuriУчебно-методическое пособие
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   123
Bog'liq
zB27KovZQZqUPZYnhtq7Qdj81mJymLIPD7z7TAtK

Биринчи саволнинг баёни. 
Бозор иқтисодиёти даврида таълим-тарбияда кўзда тутилган мақсадларга эришиш, 
ўқувчиларнинг хилма-хил фаолиятини уюштириш, уларни билимли одобли, эътиқодли, 
меҳнатсевар баркамол инсон қилиб ўстириш ўқитувчи зиммасига юкланади. 
Халқимизнинг келажаги мустақил Ўзбекистоннинг истиқболи кўп жиҳатдан ўқитувчига, 
унинг савиясига тайёргарлиги, фидоийлигига ёш авлодни ўқитиш ва тайёрлаш ишларига 
бўлган муносабатига боғлиқ. Ўқитувчиларни фалсафий жиҳатдан кенг фикрловчи
мулоҳазали бўлишига эътибор берилмоқда. Ўқитувчи шарафли лекин мураккаб касбдир. 
Ўқув жараёнида ўқитувчи раҳбарлик вазифасини бажаради. Меҳнат таълими 
ўқитувчисидан кенг билимдонлик пухта амалий тайёргарлик, юксак педагогик маҳорат
ва ижодкорлик талаб этилади.
Шунинг 
учун 
мустақил 
Ўзбекистоннинг 
умумтаълим 
мактабларидаги
меҳнат таълими ўқитувчилари:
1) юксак аҳлоқий фазилатларга, ўз касбига оид тегишли маълумот ва касбий 
тайёгарлигига эга бўлган қобилиятли кишилар бўлиши;
2) миллий маданият ва қадриятларни, дунёвий билимларни яхши билиши ва диний 
илмлардан ҳам хабардор бўлиши;
3) юқори методик, психологик тайёргарликка эга бўлиши;
4) эркин ва ижобий фикрлай оладиган талабчан, одобли бўлмоғи керак. 
Меҳнат таълими ўқитувчиси ўз фанини хусусиятини хисобга олган ҳолда қуйидаги 
талабларга жавоб бермоғи лозим:
1) Сиёсий, ғоявий, онгли бўлиши яъни давр ўзгариши билан қабул қилинаётган 
фармонлар қарорлар қонунларни тушуна оладиган, эркин фикр юрита оладиган ва 
ўқувчиларга ҳам етказа оладиган бўлиши лозим.
2) Ўқитувчи юқори касбий тайёргарликка эга бўлиши керак яъни ДТС талабларига ва 
талълим дастурига киритилган бўлимларни яхши билиши лозим.
3) Юқори педагогик психологик тайёргарликка эга бўлиши керак. 
4) Ўз касбига муҳаббат Ўзбекистоннинг мустақил давлат сифатида тараққий этишига 
ишонган ўқувчиларни ўз Ватанини севган ҳар бир ўқувчини улғайиб бирор касб 
эгаллашга камол топтиришга кўмаклашадиган бўлиши керак.
Ўқитувчида қуйидаги қобилиятлар бўлмоғи зарур: билиш қобилияти, тушунтира 
олиш, кузатувчилик, нутқ, талабчанлик, тўғри муомила қила олиш, обрў орттириш 
қобилияти. Меҳнат таълими ўқтувчисининг обрўси унинг маънавияти савияси, билим 
доираси, дунё қарашининг кенглиги ўз фанини пуҳта билиши ва ўз устида ишлаши билан 
белгиланади. Ўқитувчи обрўсини белгиловчи мезонлар сифатида қуйидагиларни 
келтириш мумкин: ўқитувчи билимдон, ижодкор, халол инсон, тадбиркор, меҳрибон, 

Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling