Учебно-методическое пособие для студентов по направление трудовое обучения. Гулистан. 2011. 125- стр. Данное учебно-методическое пособие раскрывает научные и практические основы
Download 1.47 Mb. Pdf ko'rish
|
zB27KovZQZqUPZYnhtq7Qdj81mJymLIPD7z7TAtK
Учинчи асосий савол баёни.
Ўқувчилар меҳнат таълими фанига оид қуйидаги билим, кўникма ва малакаларни эгаллашлари лозим: 1. Меҳнат жараёни ҳақида дунёқарашга эга бўлиш. 2. Унумли меҳнат билим, кўникма ва малакага эга бўлиш. 3. Касб-ҳунар ҳақида умумий тасаввурга эга бўлиш. 4. Халқ хўжалиги, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳалари тўғрисида билимларга эга бўлиш. 5. Турли материалларга бошланғич бадий ишлов бериш кўникмасига эга бўлиш. 6. Буюмларни технологик харитасини тайёрлаш кўникмасга эга бўлиш. Меҳнат таълимини мақсади- ўқувчиларни ақлий ва жисмоний меҳнат турлари жараёнлари ҳамда касблар билан таништириш, уларда дастлабки меҳнат кўникмалари ва малакаларини, меҳнатга қизиқиш ҳамда меҳнат севарликни шакллантириш, уларни меҳнат ва касбларни қадрлашга, уларнинг аҳамиятини тушунишга ўргатиш онгли равишда касб танлашга тайёрлаш орқали касбгача тайёргарликни амалга ошириш ҳамда жамият ва шахс фаровонлиги йўлида меҳнат фаолиятига қўшилишларида имкон берувчи шахсий сифат ва таффаккурларини ривожлантиршдан иборат. Ушбу мақсадни амалга ошириш учун қуйидаги вазифаларни бажариш лозим- турли ишлаб чиқариш соҳалари мазмунига таъллуқли дастлабки маълумотларни ўргатиш, ўлчаш-текшириш, асбобларидан, маълумот манбаларидан фойдалана олиш, меҳнат амалиётларини бажариш, эришилган меҳнат натижаларини белгиланган талаблар билан таққослаш орқали хулоса чиқаришга ўргатиш; халқ хўжалигининг турли соҳаларида ишлатиладиган техника ва технологиялар тўғрисида билимлар бериш, инсон фаолиятининг турли соҳалари билан амалий меҳнат орқали яқинроқ танишишларига имкон яратиш; механизациялаштирилган ва электрлаштирилган воситалар билан ишлашни, технолгик билим ва малакаларни, меҳнат қонунчилиги, хавфсизлик техникаси, санитария-гигиена қоидалари асосларини; 17 ўқувчиларни бозор иқтисодиёти қонуниятлари талаблари асосида сифатли, рақобатбардош истеъмол моллари, меҳнат маҳсулотлари етиштириш ва етишрилган маҳсулотларни истеъмолчиларга етказиш воситаларини ўргатиш, иш бошқарув (мененжерлик) унсурлари, ҳомийлик ишбилармонлик сифатларини шакллантирш ва ривожлантириб бориш; ўқувчиларни билимга интилиш ва меҳнатга муҳаббат, меҳнат кишисига нисбатан ҳурмат ҳиссини сингдириш, уларни жамоатчилик, Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш; халқ ҳунармандчилиги касбларини ўргатиш орқали халқнинг миллий руҳини, яшаш тарзини, анъаналарини тиклаш ва ривожлантириш. Миллий қадриятлар, тарихий ёдгорликлар, халқ усталарининг бой меросини ўргатиш, улардан ўз амалий фаолиятларида фойдаланиш кўникмаларини мустаҳкамлаш; янги ишлаб чиқариш ва ахборот технологиялари, янги техника, жиҳозларнинг қўлланилиши соҳаларини замонавий талаблар даражасида ҳамда жаҳон тажрибаларига мос ҳолда ўрганишларини таъминлаш; турли соҳаларга оид касбий фаолият турларида қўлланиладиган асбоб- ускуналар, жиҳозлар, мосламалардан фойдаланишни ўргатиш; ўқувчиларда умуммеҳнат кўникма ва малакаларини шакллантириш, уларнинг қизиқиши, қобилияти, касбий мойилликларига кўра, касб-ҳунар турларини танлашга асос бўладиган сифатларни, умуммеҳнат маданиятини шакллантириш ва ривожлантириш. Download 1.47 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling