Учебно-методическое пособие для студентов по направление трудовое обучения. Гулистан. 2011. 125- стр. Данное учебно-методическое пособие раскрывает научные и практические основы


Download 1.47 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/123
Sana17.01.2023
Hajmi1.47 Mb.
#1097559
TuriУчебно-методическое пособие
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   123
Bog'liq
zB27KovZQZqUPZYnhtq7Qdj81mJymLIPD7z7TAtK

Ўтилганларни такрорлаш ва янги мавзуни бошлашга ҳозирлик-янги мавзу билан 
боғлиқ ҳолда ўтган дарс мавзуларини такрорлаш; ўқувчиларни янги мавзуни ўтишдан 
олдинги шу мавзуга оид билим даражаларни аниқлаш, баҳолаш ва янги материални 
ўзлаштиришга тайёрлаш; янги дарс мақсадини тушинтириш (дарс мақсади ва ёритилиши 
лозим бўлган асосий тушунча ва атамалар олдиндан доскага ёки қоғозга катта қилиб ёзиб, 
осиб қўйилса вақт тежаланади); ўтган дарс мавзуларини такрорлаш ўқитувчи томонидан 
оғзаки сўров, кичик гуруҳларда иш, уй вазифасини дарсда бирга муҳокама қилиш орқали 
амалга оширилиши мумкин. Шунингдек, янги дарсни ўтишга ҳозирлик, янги дарс 
мавзусини характерловчи ўзак саволни ёки муаммони қўйиш орқали амалга оширилади. 
Шундай ўзак савол ёки муаммо танланиши лозимки, у ҳақиқатан ўқувчилар учун 
қизиқарли, хайратланарли, ўқувчилар диққатини ўзига тортадиган бўлсин. Ўзак савол ёки 
муаммо-ўқувчиларда унинг жавобини билишга қизиқишни орттирсин ва дарс давомида 
шуғулланишга сафарбар этсин, шунингдек, фаолиятини рағбатлантирсин. 
Янги мавзуни ёритиш-дарс материалларини кичик бўлакларга бўлиб, кетма-кет 
маълум узвийликда ва мантиқий боғлиқликда, кўргазмали тарзда ва турли ўқитиш 
услубларидан фойдаланган ҳолда беришдир. 
Янги мавзуни мустаҳкамлаш-олинган назарий билимларни ёрқин мисолларда 
қўллашга ва турли хил топшириқларни бажариш асосида ўқувчиларда янги мавзуга оид 
амалий кўникмаларни ҳосил қилиш ва баҳолаш; баҳолаш учун бериладиган савол ва 
топшириқлар айнан дарс мақсадидан келиб чиққан бўлиши, унга эришилган ёки 
эришилмаганлигини аниқлашга қаратилган ьўлиши лозим. Янги мавзуни мустаҳкамлаш 
бутун синф иштирокида, турли тарқатма материаллар билан, кичик гуруҳларда ёки жуфт-
жуфт бўлиб ишлаш ёрдамида амалга оширилиши мумкин. Ўқувчилар амалий машғулотни 


83 
бажараётган вақт ўқитувчи уларнинг фаолиятини кузатиши, баъзиларининг тушунмаган 
саволларига жавоб бериши мумкин. Шунингдек, бу босқичда ўқувчиларнинг мустақил 
ишлашларига ҳам шароит яртиб бериш лозим бўлади.

Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling