Учебно-методическое пособие для студентов по направление трудовое обучения. Гулистан. 2011. 125- стр. Данное учебно-методическое пособие раскрывает научные и практические основы
Ўқувчилар билан ишчилар ўртасида дўстона муносабатлар ўрнатиш
Download 1.47 Mb. Pdf ko'rish
|
zB27KovZQZqUPZYnhtq7Qdj81mJymLIPD7z7TAtK
Ўқувчилар билан ишчилар ўртасида дўстона муносабатлар ўрнатиш
Ўқувчилар корхонада ижтимоий-фойдали меҳнатнинг ҳар хил турларини бажарадилар. Бунда мактаб ва касб-ҳунар коллежларининг ўқувчилари саноат корхоналарининг қандай буюртмаларини бажариши, завод (фабрика) ҳудудини ободонлаштириш мақсадида шанбалик ва якшанбаликларда қатна-шуви, цехларни кўкаламзорлаштириши, ўқув-ишлаб чиқариш практикаси ва ёзги таътил вақтида корхонада қанча ўқувчи ишлаши, умумий оммавий тадбирлар (кечалар, байрамлар, танловлар, мунозаралар) уюштириш, ўқувчиларнинг ишчилар ва хизматчилар олдида ўз маҳоратларини намойиш қилиши, бевосита корхонада ўтказиладиган ижтимоий-сиёсий ва маданий-оммавий тадбирларда иштирок этиши каби масалалар муҳимдир. Шунингдек, уларнинг қишлоқ хўжалик экинларидан мўл ҳосил етиштиришда, меҳнат ва дам олиш лагерларини ташкил қилишда, қишлоқ болалар боғчалари учун жиҳозлар ва ўйинчоқлар тайёрлашда ёрдам бериши ҳам диққатга сазовордир. Темир-терсак, макулатура тўплаш, дарахт кўчатлари ўтқазиш бўйича ўқувчиларга бериладиган топшириқлар ҳам муайян аҳамият касб этади. Ишларни режалаштиришда ҳамиша ҳар бир ўқув йили учун мактаб ва касб-ҳунар коллежининг барча ўқувчилари ишлайдиган энг масъулиятли объектни белгилаш зарур. Бу эса муштарак манфаатларни кўзлаб яшашни ўргатишдан иборат асосий вазифани бажаришга диққат-эътиборни ва кучни жамлаш имконини яратади. Асосий мақсаднинг аниқ бўлиши унга эришиш имкониятини вужудга келтиради, шахсий режалар, қизиқиш ва манфаатларни ҳам эсдан чиқармаган ҳолда жамоа бўлиб яшаш ва ишлаш учун қулай шарт-шароитлар яратишда ёрдам беради. Ўқувчиларнинг мактабда ва касб-ҳунар коллежи ва турар жойларда бажарадиган ижтимоий фойдали, унумли меҳнатини режалаштиришда меҳнатни нормалаштиришга, вақтни белгилашга ғоят жиддий эътибор берилиши керак. Бундан ташқари, у ёки бу ишни бажариш учун қанча вақт (киши-соат), ашё ва асбоблар кераклигини, режаларни бажариш учун қандай имкониятлар бор-лигини (ашёлар ва асбобларни қаердан ва қандай маблағ эвазига сотиб олиш мумкинлигини) олдиндан ҳисоблаб чиқиш лозим. Қатор мактаб ва касб-хунар коллежларининг тажрибаси кўрсатганидек, касб байрамлари шарафига ўқувчилар жамоасига бериладиган меҳнат топшириқлари ҳам ўқувчиларни ижтимоий камол топтиришда муҳим роль ўйнайди. Ўқувчилар бундай байрамларни меҳнат совғалари билан кутиб олишлари: мактаб устахонасини қуриб битказиш, янги ҳиёбонлар барпо этиш, ҳовлиларни ободонлаштириш ва бошқа ишларни 85 бажаришлари керак. Меҳнат мажбуриятларини бажариш учун курашиш мактаб ва касб- ҳунар коллежида меҳнат фаоллиги муҳитини, кўтаринки кайфиятни, болалар жамоасининг хушчақчақ турмуш маромини вужудга келтиради. Мактаб ўқувчиларини ишчилар жамоаси ҳаётига жалб этиш корхонада ўтказиладиган ижтимоий-сиёсий, маданий-оммавий ва спорт-сайёҳлик ишларига тортиш орқали ҳам амалга оширилади. Мактаблар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг ишлаб чиқариш жамоаси топшириқларини бажариши, тантанали байрамларда қатнашиши, ишчилар ва хизматчилар учун концертлар қўйиб бериши, цехларда ва ишчилар клуб- ларида сиёсий, илмий ва адабий мавзуларда маърузалар ўқиши шундай тадбирлар жумласидандир. Ўқувчилар ҳам ишлаб чиқариш жамоаларининг: хор, драма ва рақс тўгаракларига, спорт секциялари, жа-миятлари, клублари ва ҳоказоларига аъзо бўлишларн мумкин. Ўқувчилар оталиқ жамоалар билан алоқада бўлиб уларнинг меҳнат анъаналарини ўрганадйлар, бунда мехнаткашлар билан ташкил этиладиган учрашувлар, муҳандис- техниклар, илғор ишчиларнинг мактабда ва касб-ҳунар коллежида бўлишлари, ўқувчиларнинг конструкторлик бюроларидаги ишлар билан танишувлари, жамоатчи рационализаторлар, ёш иқтисодчилар, дастурчи математик ва бошқалар билан ишлашлари муҳим аҳамият касб этади. Ўқувчилар саноат корхоналари, жамоа ва давлат хўжаликларининг тарихини ўрганиш, музейлар ва «Меҳнат шуҳрати» бурчакларини ташкил қилишда қатнашиш орқали ишчилар синфи намунасида тарбияланадилар. «Ишчилар синфининг шаън-шавкати ва қадр-қиммати», «Бахт нима?» каби мавзуларда биргаликда ўтказиладиган йиғилишлар ўқувчиларнинг моддий ишлаб чиқариш соҳаси меҳнатига ғоявий-ахлоқий жиҳатдаи тайёрланишида муҳим роль ўйнайди. Илғор ишчилар (кўпинча илгари оталиқдаги мактаб ёки касб-ҳунар коллежида ўқиган ёш ишчилар) мазкур йиғилишларда ўз ишлаб чиқариш жамоасининг анъаналари, жамоа ўз вазифасини бажариш учун курашаётгани, ишчилар бир-бирларига қандай ёрдам бераётгани ва ҳоказолар тўғрисида ўқувчиларга мароқли ҳикоя қилиб берадилар. Ишчилар меҳнатга нотўғри муносабатда бўлаётган, сабабсиз келмаган, яроқсизликка йўл қўйган, меҳнат интизомини бузган ўртоқларини танқид қилганида ўқувчиларнинг ҳам бўлишлари муҳимдир. Яхши ўқимаётган, интизомни бузаётган ўқувчилар ҳам кўпинча кескин танқид остига олинади. Бундай йиғилишлар ўқувчиларни ишчи ва қишлоқ жамоаларининғ анъаналаридан баҳраманд қилишга, уларнинг ижтимоий ахлоқ нормаларини билиб олишларига ёрдам беради. Ўқувчилар унумли меҳнатга жалб қилииса ёки ёзги таътил пайтида вақтинча ишга жойлашса, уларнинг иштирокида ҳам ишчиларнинг йиғилишларини ўтказиш зарур. Ишчилар ана шу йиғилишларда ўқувчиларни корхона режалари билан таништирадилар, уларга ишониб топшириқлар берадилар, иш ўрнини қандай тутиш тўғрисида, дастгоҳлар, ускуналар, ашёлар ва асбобларга қандай муносабатда бўлиш кераклиги, ишни ташкил қилиш, ўртоқлар, катта ёшдаги кишилар ва ишлаб чиқариш раҳбарларига қандай муомала қилиш кераклиги ҳақида гапириб берадилар. Бу тадбир ўқувчиларга ўзлари аъзоси бўлган бригада жамоасининг жавобгарлигини англаш имконини беради. Download 1.47 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling