Учебно-методическое пособие для студентов по направление трудовое обучения. Гулистан. 2011. 125- стр. Данное учебно-методическое пособие раскрывает научные и практические основы
Download 1.47 Mb. Pdf ko'rish
|
zB27KovZQZqUPZYnhtq7Qdj81mJymLIPD7z7TAtK
Бешинчи саволнинг баёни: Ўқувчиларни меҳнат жараёнида ўз фикрларини ҳимоя қилишга тайёрлаш Шахсий фикрларнинг тўғрилигини исботлай олиш билан бирга шахсий эътиқодларни ҳимоя қила билиш ҳам муҳимдир. Бундай иродани ривожлантиришда му- нозаралар, баҳслар, тортишувлар катта ёрдам беради. Ўқувчи теварак-атрофдаги воқеаларнинг фарқига бориши учун билимларни эгаллайди. Бунга эса теварак-атрофдаги воқеаларни, нарсаларни кузатиш билангина эришади. Унга кузатишни ўргатиш барча фанларнинг дастурларидаги талабдир. Лекин ўқувчи кузатишдан олдин қандай кузатишни, нималарни кузатишни, кузатиш натижаларини 86 ишлаб чиқишни яхши бнлиб олиши керак. Ўқувчиларнинг узоқ вакт мобайнидяги кузатиш олиб боришларини, масалан, об-хавони кузатишларини, биологик тажриба тариқасидаги, айтайлик, уруғларнинг униб чиқиши ва ўсишини кузатишларини ҳар томонла-ма рағбатлантириш керак. Кузатишга жалб қилиш, унга қизиқтириш ва бу ишни мунтазам ташкил этишга ундаш — кузатиш қобилиятининг кўникмага айланишида ёрдам берадиган муҳим омилдир. VI—VIII синфларнинг ўқувчилари режа тузишни, қарор ёзишни, йиғилиш баённомасини, иш ҳақидагиҳи-соботни ёзишни, таржимаи ҳол, ариза ёзишни билишлари керак. Олинган билимларни амалда қўллашни машқ қилиш ҳар қандай тажриба ишига, табиатни муҳофаза қилиш-да қатнашишга ёрдам беради. Бунда ўқувчиларнинг иж- тимоий-фойдали меҳнатига кенг майдон очилади: булар — маҳаллий дарёлар ва сув ҳавзаларининг ифлосланиши сабабларини аниқлаш, қурилиш ашёлари чиқитларини қидириб топиш, гидрология постларини ташкил этиш, ўсимликларни, қишлоқ хўжалик ва хонаки жониворларни парвариш қилиш, тупроқга ишлов бериш, ёввойи ўсимликларнинг япроқларини тўплаш ва ҳоказолардир. Ўқувчилар барча фанлар бўйича таълим жараёнида эгаллайдиган кўникма ва малакалар ана шулардан иборатдир. Бироқ айрим ўқув фанларини ўрга-ниш вақтида эгалланадиган ўзига хос кўникмалар, масалан, ўлчаш, ҳисоблаш кўникмалари, асбоблар ва жиҳозлардан фойдалана билиш, физик ва кимёвий моддалар билан ишлаш ва тажрибалар ўтказиш малакаси ўқув меҳнати маданиятини ўзлаштиришда муҳим аҳамиятга эгадир. Ўқитувчи дастлабки дарсларидаёқ ўқувчилар олдига кўп деталли буюмлар тайёрлаш ва операциялн ишларни бажариш: картотека учун қутилар, гулдонлар, физика ва кимё кабинетлари учун анжомлар, асбоблар ва лаборатория ускуналарини тахлаб қўйиладиган шкафчалар, мактаб ва касб-хунар коллежи учун витриналар, лаборатория столлари ва бошқа буюмларни ясашдек жиддий ва масъулиятли вазифаларри кўяди. Ана шу ишни яхши бажариш ва ашёларни камроқ сарфлаш, аввал бир-мунча енгил ишларни бажариш, маълум дара-жада тажриба орттириб, кейин асосий ишларга ўтиш кераклигини тушунтиради. Ўқувчилар ишга киришиб, асбоб итоат қилмаётганини ва иш бошланишдаёқ бузилиши мумкинлигини сезадилар. Шунда ўқитувчи уларга бошлаган ишларини қўйиб, бошқа осонроқ ишни машқ қилиш ва маълум даражада тажриба орттирганларидан кейин асосий ишни давом эттиришлари кераклигини айтади. «Сизлар фақат ўрганиш билан чекланиб қолмайсизлар. Балки анчагина фойдали ишни ҳам бажарасизлар. Масалан, юқори синфлардаги катта ўртоқларингизга буюмлар ясаш учун ашёлар тайёрлайсизлар», — дейди. Маълумки, бунда ҳам заготовкаларнинг ўлчамлари каттароқ бўлиши лозим, шунда катта ёшдаги болалар уларни қирқиш лозим бўлган қўйимларга келтира оладилар. Ўқувчилар янги ишга киришиб, битта эмас, балки бир неча ўнлаб деталларни ҳозирлайдилар. Улар заготовкалар учун тахталарни режалайдилар, кесадилар ва эговлайдилар. Улар ишни тугаллаб, заготовкаларни катта ёшдаги ўртоқларига топширадилар, ҳар бир за-готовкага баҳо берилади. Режалаш ва кесиш бўйича дастлабки малакалар орттирилгач, метр, гўния ва арра анча «итоаткор» бўлиб қолади ва асосий ишга қайтиш мумкин бўлади. Навбатдаги технологик операция — рандалашдир. Бу операция юқоридагидек ўзлаштирилади ва бажарилади. Ўз-ўзидан маълумки, малака ҳосил қилишнинг ана шу йўли ҳар бир бола учун вақт жиҳатидан ҳам, изчиллик жиҳатидан ҳам бир хил бўлмайди, албатта. Шу боисдан асосий ишни муваффақиятли бажариб бўлган болаларни ёрдамчи ишларга, «машқ қилиш учун» ўтказмаса ҳам бўлади. Кўплаб яроқсизликка йўл кўяётган ва заготовкаларида қўйимларни катта қолдирган болаларни эса ташландиқ ашёлар билан «машқ қилдириш» мумкин. Бироқ бундай ҳолда ҳам ўқувчилар ўз ишлари фойдали эканини, ана шу рейкалар ва тахтачалар буюмлар тайёрлаш учун зарурлигини билишларн лозим. 87 Тажрибадан аёнки, ўқувчиларнинг узоқ вақт давомида ёрдамчи ишларни бажаравериши уларнинг меҳ-натга муносабатига салбий таъсир кўрсатади. Шу боисдан бундай ўқувчилар ишида баъзи камчиликлар бўлса ҳам уларни асосий ишга ўтказиш керак. Бундай ишнинг қийинлиги ўқувчиларнинг имкониятидан бирмунча оширилиши, уни бажариш маълум даражада ақлий ва жисмоний зўриқишни талаб қилиши лозим. Шундай қийинчиликни енгиш ўқувчида қониқиш ҳосил қилади. Айрим ҳолларда катта ёшдаги болалар кичик ёшдаги болаларга масалан, буюмларни йиғиш, пардозлаш кабн ишларни бажаришда ёрдам беришлари зарур. Таълимнинг мана шу шакли мақсадга мувофиқ жиҳатларга эга. Энг муҳими, ёрдамчи ишлар осон, технологияси бўйича хилма- хил бўлишидир. Амалий малакаларни вужудга келтириш учун уч— тўрт операция билан мақсадга эришиб бўладиган буюмларни, деталлар ва ишларни танлаш ҳам мумкин. Шунда ҳар бир ўқувчи узлуксиз меҳнат жараёнида кўп буюмлар ёки деталларни тайёрлайди, комплекс ишларни бажаради. Масалан, ёғочга ишлов беришда унинг рандаланган бўлакларидан кубчалар, паралле-лепипедлар, призмалар ва бошқа геометрик жисмлар, кичкинтойлар учун қурилиш ашёлари тайёрланади. Ўқувчилар кам операция талаб қиладиган буюм- ларнинг бир турини тайёрлашдан уларнинг иккинчи турини тайёрлашга ўтиб, битта операцияни кўп марта бажариб, фойдали нарсалар тайёрлаб асосий ишлаш операцияларини ўрганадилар ва турли асбоблар билан ишлашни билиб оладилар. Таълимнинг ана шундай тизими асосларини кўпгина мактаблар ва касб-ҳунар коллежлари фаолиятида ҳам кўриш мумкин. Масалан, мактабларда биринчи синф ўқувчилари ёғоч бўлакларидан ватерпаслар, кўрсаткичлар, гимнастика таёқчаларини тайёрлайдилар, сўнгра бир-мунча мураккаб, лекин кам операцияли буюмларни, чунончи кичкинтойлар учун керакли нарсалар тайёрлайдилар, кейин эса хариталар, жадваллар, городкилар ва ҳоказолар учун рейкалар ҳозирлашга киришадилар. Бешинчи синфлардаги ўқувчилар амалий машғулотлар охирида қуш инлари, кийимлар, сочиқлар илгичи ва ҳоказолар ясаш учун таёқчалар тайёрлай оладиган бўладилар. Ана шундай деталларни бириктириш ишлари михлар ва бурама михлар билан бажарилади. Шунинг учун ҳам Гегель таъкидлаганидек, ҳатто, кичик бир мосламани яратиш ёки болғани, михни ихтиро қилиш ҳам тайёр буюмни қайта ишлаб чиқишдан кўра одамга кўпроқ қувонч бағишлаши мумкин. Шунинг учун болалар меҳнати шундай ташкил қилиниши керакки, улар меҳнат фаолияти жараёнида фақат билим, кўникма ва малакага эга бўлиб ва ғайрат билан ишлашга одатланиб қолмай, балки ўз ишлари-дан завқланишлари, қийинчиликларни бартараф этишдан хурсанд бўлишлари, бунёдкор бўлганликлари билан фахрланишлари лозим. Мактабда ва ҳунар техника билим юртида меҳнат тарбияси жараёни болаларнинг меҳнат фаолияти, ўқитувчининг ҳикоялари, унинг шахсий ибрати сингари ғоят муҳим воситалар билан амалга оширилади. Катталарнинг, хусусан ўқитувчининг айтганлари болаларга меҳнат тарбияси беришда, уларда меҳнатга тўғри муносабатни шакллантиришда жуда катта роль ўйнайди. Ўқитувчининг шахсий ибрати ҳам муҳим аҳа- мият касб этади. Бироқ меҳнат тарбияси вазифаларини ҳал қилишда педагогнинг сўзи ва шахсий ибрати қанчалик катта роль ўйнамасин, боланинг меҳнат тажрибаси асос бўлиб хизмат қилади. Бола меҳнат жараёнида амалий ва ташкилий малакалар орттиради, табиат, одамлар, жамият билан амалий муносабатда бўлади. Бундай муносабатлар боланинг онгига, ҳис-туйғуларига, иродасига фаол таъсир кўрсатади, унинг меҳнатга муносабатини белгилайди. Download 1.47 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling