5-амалий машғулот.
Меҳнат таълими ўқитувчисининг тайёргарлиги.
Бажариладиган ишлар:
1. Меҳнат таълими ўқитувчисининг асосий вазифасига нималар киради?
2. Ўқитувчи бажарадиган ишларни изоҳлаб беринг.
3. Ўқитувчини режа асосида ишлаши ва нутқи қандай бўлишига таъриф беринг.
4. Ўқитувчини раҳбар сифатида таърифланг.
5. Ўқитувчининг дарсни тушунтириш ва амалда кўрсатиш қобилиятига эътибор
беринг.
5.1. Кириш.
5.2. Жорий.
5.3. Якуний.
6. Ўқитувчини амалий машғулот даврида ўқувчилар билан бирга ишлаш метоидга
изоҳ беринг.
7. Ўқитувчи ўқувчиларни қандай баҳолаши керак?
8. Мен ўқитувчи бўлсам? Саволига жавоб ёзинг.
МЕҲНАТ ТАЪЛИМИ ДАСТУРИ АСОСИДА ИШЛАШ
(5- 9-синфлар).
2010 йил 1 июлдан бошлаб умумийтаълим ўрта мактабларининг “Меҳнат таълими”
фани дастурига бир қанча ўзгартиришлар киритилди. Йўналиш ва мавзуларнинг номлари
замонавийлаширилди.
1. “Технология ва дизайн” йўналишида: метал ва ёғочга ишлов бериш
технологияси, ҳалқ ҳунармандчилиги бўлимлари бўйича назарий билимлар бериш, амалий
машғулотларда эса ўқувчиларда кўникмалар ҳосил қилиш ва малакаларини
шакллантириш кўзда тутилган.
2. “Сервис хизмати” йўналишда – газламаларга ишлов бериш технологияси ва
пазандачилик асослари бўлимлари бўйича билимлар бериш, кўникма ва малакалар ҳосил
қилиш кўзда тутилган.
(5-7 синфларда) 8 – 9 синф ўқувчиларига Ўзбекистондаги ишлаб чиқариш асослари
тўғрисида дастлабки тушунчалар бериш эътиборга олинган.
3. “Қишлоқ хўжалик асослари” йўналиши, бу умумий йўналиш бўлиб,
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини тутган ўрни ва аҳамияти тўғрисида билимлар бериш ва
ундаги касблар тавсифномалари билан таништириш,маълумотлар бериш тавсия этиш.
Учта йўналиш бўйича ҳам берилган мавзулар режалаштирилиб, сўнгра
машғулотлар олиб борилади.
97
Do'stlaringiz bilan baham: |