94
4. Машғулотни ўтиш методи дарс талаблари ва ўқув материали мазмунига тўлиқ
жавоб бериши керак.
5. Устахонадаги машғулот жамоа тарзида ёки тартибда олиб борилиши керак.
6. Машғулотларда ўқувчиларни тарбиясига катта аҳамият берилиши лозим.
Устахонада ўтказиладиган амалий машғулотга бир қатор талаблар қўйилади:
1. Мақсаднинг аниқлиги.
2. Таълим тарбиянинг бирлиги.
3. Ўқув материалини тўғри танлаш.
4. Танланган ўқитиш методининг мақсадга мувофиқлиги.
5. Машғулотнинг ташкилий аниқлиги.
6. Амалий машғулот давомида ўқувчилар ҳаёт хавфсизлигини таъминлаш.
Дарс режаси қанчалик тўла, мукаммал бўлса, машғулотлар ўтказишда ўқитувчига
шунча осон бўлади. Ҳар бир дарс режаси қуйидаги таҳминий формада тузилади:
- дарснинг мақсади ва вазифалари;
- меҳнат объекти;
- жиҳозлар;
- дарснинг бориши.
Ҳар бир дарсга албатта технологик харита тузилади ва ушбу харита асосида кириш,
жорий ва якуний тушунтиришлар берилади.
Маълум бир мавзу бўйича тахминий календар - тематик режа қуйидагича:
Do'stlaringiz bilan baham: