96
тутиш керакки, мустақил эгалланган билим, кўникма ва малакалар энг мустаҳкам, пухта
ва таъсирчан бўлади.
Ўқитувчининг обрўси қанча юқори бўлса, унинг ўқувчиларга талаби,
шунчалик
кўпроқ аҳамиятга эга бўлади. Ўқитувчининг обрўси кўп нарсалардан ташкил топади. Сиз
уларни биласизми? Озгина бўш вақт топиб бир ўйлаб олинг. Ўқитувчи ҳамиша шуни ёдда
тутиши керакки, у ўқувчилар учун танланган касбларнинг намоёндасидир. Шу
сабабли
ўқитувчи, ўз обрўсини, ўқувчиларининг унга хурматини, касбининг обрўси ва шу касбга
хурмат деб билмоғи керак.
Ҳозирги пайтда ўқитувчининг ўзи доимий равишда ўқиб борган тақдирдагина,
ўқитувчилигича қолади, агар ўқишни тўхтатса, ўқитувчилигидан асорат ҳам қолмайди.
Демак ўқитувчи узлуксиз равишда ўқиб бориши лозим экан.
Ўқитувчини мақташса бу катта қувонч, лекин ҳар доим ёқимли
гап эшитиб
ўрганиб қолиш ярамайди.
Ўқитувчи оғир бўлсада танқидни ҳам тинглай билиш керак. Ўқитувчи учун
поёндоз солинган йўқ, уни ўзи яратади ва бу йўлдан олдинга қараб дадил қадам ташлайди,
ўқувчисини ҳам шунга ўргатмоғи зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: