2 – Лаборатория иши
Мавзу: Меҳнат таълимининг ривожланиш тамойиллари.
Мақсад: Талабаларда, ўқувчиларга меҳнат таълимидан билим беришнинг
ривожланишини акс эттирувчи манбалар билан ишлаш, кўникма ва малакаларини
шакллантириш.
Вазифа: Тарихий ҳужжатларни, рисолаларни ва бошқа тегишли манбаларни
ўрганиш, мактаб ўқувчиларининг меҳнат таълими ва тарбияси ривожланиши
тамойилларининг хранологик харитасини тузиш.
Лаборатория ишнинг йўналиши:
1. Ўқувчиларга меҳнат таълими ва тарбияси беришнинг ривожланиш
тамойилларини ифодаловчи ҳужжатларни таҳлил қилиш.
2. Меҳнат таълими ва тарбияси беришни акс эттирган педагогик адабиётларни
ўрганиш.
3. Меҳнат таълими ва тарбияси беришга асосланган ҳужжатларни таҳлил қилиш
(ўқув режа, ўқув дастури, ДТС ва ҳ.к.).
Ўрганилган ҳужжатларни қуйидаги тартибда
ифодаланг.
Меҳнат таълимини ривожланиш тамойиллари:
1. Йиллар.
2. Тамойиллар.
3. Меҳнат таълимининг мазмуни
Бажарилган ишнинг сифатини текшириш учун мавзунинг мазмуни ёритилган
реферат ёзилади.
3-Лаборатория иши
Мавзу: Меҳнат таълимини назарий асослари
Мақсад: Таълимнинг узлуксиз ва узвийлигини ҳисобга олиб, меҳнат таълимини
назарий асосларини акс эттирувчи манбалар билан ишлаш кўникмаси ва малакаларини
шакллантириш.
Вазифа: Меҳнат таълими дастурлари ва уларда кўрсатилган адабиётларни таҳлил
қилиш, улардан тарбиявий назарий асосларни топиш, қўлда ва меҳанизация ёрдамида
бажариладиган меҳнатни фарқини аниқлаш, ишлаб чиқаришда техниканинг аҳамиятини
изоҳлаш.
Иш учун керакли манбалар:
1. Меҳнат таълими дастурлари.
2. Меҳнат таълими ва тарбияси акс эттирилган адабиётлар ва бошқа манбалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |