112
ГЛОССАРИЙ
Академия - кадрлар тайёрлаш ва билимларнинг кенг соҳалари бўйича олий ва олий ўқув
юртидан кейинги таълим дастурларини амалга оширишга имкон берувчи,
юридик мақомга эга таълим муассасаси.
Академик лицей - ўқувчиларнинг имкониятлари ва қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда
уларнинг жадал интеллектуал ривожланиши чуқур, соҳалаштирилган,
табақалаштирилган,
касбга
йўналтирилган
таълим
олишларини
таъминлаш мақсадида давлат таълим стандартларига мувофиқ ўрта махсус
таълим берувчи, юридик мақомга
эга таълим муассасаси
Амалий ишлар методи – ўзлаштирилган билимларни амалиётда қўллаш кўникмаларини
шакллантирувчи усул.
Аномалия (юнонча – anomal) - меъёрдан, умумий қонуниятлардан
четланиш, нотўғри
ривожланиш.
Ахлоқ (лотинча «moralis» - хулқ-атвор маъносини билдиради)
- ижтимоий муносабатлар
ҳамда шахс хатти-ҳаракатини
тартибга солувчи,
муайян жамият
томонидан тан олинган ва риоя қилиниши зарур бўлган хулқ-атвор
қоидалари, мезонлари йиғиндиси.
Do'stlaringiz bilan baham: