113
Дарс - бевосита ўқитувчи раҳбарлигида муайян ўқувчилар гуруҳи билан олиб бориладиган
таълим жараёнининг асосий шакли.
Дарслик – муайян фан бўйича таълим мақсади, ўқув дастури ва дидактик талабларга мувофиқ
белгиланган илмий билимлар тўғрисидаги маълумотларни берувчи манба.
Дидактика (таълим назарияси) – (юнонча «didaktikos» “ўргатувчи”, «didasko» – “ўрганувчи”)
- таълимнинг назарий жиҳатлари (таълим жараёнининг моҳияти,
тамойиллари, қонуниятлари, ўқитувчи ва ўқувчи фаолияти мазмуни,
таълим мақсади, шакл, метод,
воситалари, натижаси, таълим жараёнини
такомиллаштириш йўллари ва ҳоказо муаммолари)ни ўрганувчи фан.
Дидактика тамойиллари (лотин тилидан «principium» - ҳар қандай назариянинг асосий,
бошланғич, дастлабки ҳолати) –таълимни ташкил этишга қўйилган
меъёрий талабларни ифодаловчи, шунингдек, таълим жараёнининг асосий
мақсади ва қонуниятларига мувофиқ унинг дастлабки ҳолатини
белгиловчи қарашлари.
Дидактик ташҳис мақсади – ўқув жараёнининг самарадорлигини аниқлаш, баҳолаш ва таҳлил
қилиш.
Дидактик тизим (юнонча «systema» – яхлит, қисмларда
ташкил топган, бирлаштириш) –
маълум мезонлари асосида таълим жараёнинг яхлит ҳолатини белгилаш,
ажратиб кўрсатиш.
Дидактик ўйин – ўрганилаётган объект, ҳодиса ва жараёнларни
моделлаштириш асосида
ўқувчининг билишга бўлган қизиқиши ва фаоллик даражасини
рағбатлантирувчи ўқув фаолияти тури.
Дунёқараш - табиат, жамият, тафаккур ҳамда шахс фаолияти мазмунининг ривожланиб
боришини белгилаб берувчи диалектик қарашлар ва эътиқодлар тизими.
Do'stlaringiz bilan baham: