Учебно-методическое пособие для студентов по направление трудовое обучения. Гулистан. 2011. 125- стр. Данное учебно-методическое пособие раскрывает научные и практические основы


Download 1.47 Mb.
Pdf ko'rish
bet112/123
Sana17.01.2023
Hajmi1.47 Mb.
#1097559
TuriУчебно-методическое пособие
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   123
Bog'liq
zB27KovZQZqUPZYnhtq7Qdj81mJymLIPD7z7TAtK

Аҳлоқий онг – шахга ахлоқий меъёрлар ва хулқ-атвор қоидалари тўғрисидаги назарий 
билимларни бериш асосида ҳосил қилинувчи онг шакли.
Аҳлоқий тарбия – муайян жамият томонидан тан олинган ва риоя қилиниши зарур бўлган 
тартиб, одоб, ўзаро муносабат, мулоқот ва хулқ-атвор қоидалари, 
мезонларини ўқувчилар онгига сингдириш асосида уларда ахлоқий онг, 
ахлоқий фаолият кўникмалари ва ахлоқий маданиятни шакллантиришга 
йўналтирилган педагогик жараён; ижтимоий тарбиянинг муҳим таркибий 
қисми. 
Ақлий тарбия - шахсга табиат ва жамият тараққиёти тўғрисидаги билимларни бериш, унинг 
ақлий (билиш) қобилияти, тафаккури ва дунёқарашини шакллантиришга 
йўналтирилган педагогик жараён; ижтимоий тарбиянинг муҳим таркибий 
қисми. 
Бакалавриат - мутахассисликлар йўналиши бўйича фундаментал ва амалий билим берадиган, 
таълим олиш муддати камида тўрт йил давом этадиган таянч олий таълим. 
Баҳо – таълим олувчиларга уларнинг таълим олиши, билимларни ўзлаштиришга нисбатан 
ижодий ёндошишини рағбатлантириш мақсадида таъсир кўрсатиш 
воситаси. 
Билимшахснинг онгида тушунчалар, схемалар, маълум образлар кўринишида акс этувчи 
борлиқ ҳақидаги тизимлаштирилган илмий маълумотлар мажмуи. 
Билим олиш – борлиқни идрок этиш, ўрганиш, машқ қилиш ва муайян тажриба асосида хулқ-
атвор ҳамда фаолият кўникма, малакаларининг мустаҳкамланиб, 
мавжуд билимларнинг такомиллашиб, бойиб бориш жараёни. 
Билиш - объектив борлиқнинг инсон онгида акс этиш шакли; илмий билимларни 
ўзлаштириш жараёни. 
Ватанпарварлик (лотинча «patriotes» – ватандош, «patris» – ватан, юрт) - шахснинг ўзи 
мансуб бўлган миллат, туғилиб ўсган ватани тарихидан ғурурланиши, 
бугуни тўғрисида қайғуриши ҳамда унинг порлоқ истиқболига бўлган 
ишончини ифода этувчи юксак инсоний фазилат. 
 
Гносеология (юнон тилидан gnosis – билим, онг, ўрганиш) – билиш, илмий билимларнинг 
шаклланиши, хусусиятлари, қонуниятлари, услублари, илмий тафаккур 
шакллари, шунингдек, инсонга хос бўлган борлиқни англаш қобилияти 
ҳақидаги назария, таълимот.

Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling