Учебно-методическое пособие для студентов по направление трудовое обучения. Гулистан. 2011. 125- стр. Данное учебно-методическое пособие раскрывает научные и практические основы


Иш ҳаракати - ишчининг бирор технологик ўтишни бажариш учун, масалан, болға  билан зубилони уриш каби меҳнат ҳаракатларининг мажмуидир


Download 1.47 Mb.
Pdf ko'rish
bet100/123
Sana17.01.2023
Hajmi1.47 Mb.
#1097559
TuriУчебно-методическое пособие
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   123
Bog'liq
zB27KovZQZqUPZYnhtq7Qdj81mJymLIPD7z7TAtK

Иш ҳаракати - ишчининг бирор технологик ўтишни бажариш учун, масалан, болға 
билан зубилони уриш каби меҳнат ҳаракатларининг мажмуидир.
 
9 - амалий машғулот. 
Асосий ихтисослик тушунчалари. 
Бажариладиган ишлар: 
Ўқувчиларга “билим”, “кўникма”, “малака”? “мутахассис”, “касб” сингари 
ихтисосликка доир тушунчаларни сингдириш йўлларини ифодаланг, қўшимча фикрлар 
билан тўлдиринг. Бу тушунчаларни ўқувчилар қуруқ ёдламай, онгли равишда 
тушунишларига эришиш учун бажариладиган ишлар мазмунини баён қилинг. 
МЕҲНАТ ТАЪЛИМИ МЕТОДЛАРИ 
Меҳнат таълимининг ҳар бир методи бир қатор методик усулларни, уларнинг 
таркибий қисмларини ўз ичига олади. Масалан: меҳнат операциясини ўрганиш жараёнида 
қуйидаги бир қанча усуллар иш ўрнида гавдани тўғри тутишни, асбобларни ушлашни 
кўрсатиш, ҳаракатни иш суръатида секин ва қисмларга бўлинган ҳолда, кейин яна иш 
суръатида кўрсатиш усуллари киради. 


100 
Меҳнат таълими методларининг бутун системасини қуйидаги гуруҳларга бўлиш 
мумкин: оғзаки, кўргазмали, амалий, муаммоли, билим, малака ва кўникмаларни 
текшириш ва тадқиқот методлари. 
Қуйидаги методлар фақат меҳнат таълимига хосдир: меҳнат усулларини амалда 
кўрсатиш, уларни бажаришга оид машқлар, технологик ҳужжатлар билан иш олиб бориш, 
ўқув, ишлаб чиқариш топшириқларини бажариш. Таълим жараёнини ташкил этишда 
дидактик асосларга оид методлар танланади. Булар: таълимнинг умумдидактик, хусусий 
методлари, методларни амалга ошириш воситалари ва шакллари. 
Меҳнат таълими методлари деганда ўқувчиларнинг техник-технологик 
билимлари, меҳнат, кўникма ва малакаларни эгаллашга билимларни мустақил эгаллаш ва 
улардан амалда ижодий фойдаланиш қобилиятини ўстиришга қаратилган ўқитувчилар ва 
ўқувчиларнинг ҳамкорликдаги фаолияти усулларини тушунмоқ керак. Ўқитиш методи 
деганда таълим жараёнини ўқитувчи ва ўқувчиларнинг кутилган мақсадга қаратилган 
биргаликдаги фаолияти тушунилади. 
Меҳнат таълими жараёнида ўқитишнинг ҳар хил методларидан фойдаланилади. 
Таълим методларини танлаш аввало ўқув материалининг ва ўқув вазифаларининг 
характерига боғлиқ. Меҳнат таълимида назарий ва амалий машғулотлар бўлади. Назарий 
машғулотларни ўтишда педагогика курсида кўрилган умумдидактик тавсиялар татбиқ 
этилади. Шунинг учун меҳнат таълими бўйича назарий машғулотларга алоҳида тўхталиб 
ўтилмайди. 
Амалий машғулотларда ўқув материалининг характерига кўра меҳнат бўйича 
амалий машғулотлар бошқа ўқув фанларидан фарқ қилади, бу эса таълим методларидан 
фойдаланишда қатор ўзига хос хусусиятларни келтириб чиқаради. 
Меҳнат таълимида қуйидаги методлардан фойдаланилади: 
1. Меҳнат таълимида оғзаки метод: 
А) ҳикоя; Б) тушунтириш; В) суҳбат. 
2. Кўрсатмалилик методлари: 
А) намойиш қилиш; 
Б) практик кўрсатиш; 
В) экскурсия. 
3. Амалий методлар: 
А) меҳнат, кўникма ва малакаларни шакллантириш; 
Б) машқлар; 
В) йўлланмалар; 
Г) ўқув қўлланмалари билан ишлаш; 
Д) лаборатория тажрибалари. 
4. Дарсларда муаммоли таълим методи. 

Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling