Учебное пособие для студентов старших курсов
Download 1.69 Mb.
|
Саломов.Ғ Tarjima nazariyasi асослари
5* 67
мулкига айланди, унинг беназир асарлари миллионлаб китоб-хонлар қўлига тегиб, миллий ифтихор рамзи бўлиб қолди. Албатта, беш асрлик тарихий давр Навоий асарларининг тилини тушунишни анча қийинлаштириб қўйган, лекин шундай бўлса-да шоирнинг фасиҳ услуби, ўзига хос гўзал, жилвакор мақомда кашф этган чуқур гуманистик, фалсафий ғоялари оҳанрабо сингари халқимизнинг диққат-эътиборини ўзига тортади. Демак, услуб ҳаётни образли ўзлаштиришни ифодалаш, китобхонларни ишонтириш ва қизиқтириш воситасидир. Ҳикоя қилиш, саҳна томошаси ва лирик идрокнинг таъсирчанлиги асарнинг асосий жарангосида ўз аксини топади. Етакчи оҳанг асарнинг тузилишида ҳам, қаҳрамонларни тасвирлаш йўсинида ҳам кўп нарсани белгилайди. Шу боисдан мақбул оҳанг топа билиш ёзувчининг ижодий меҳнатида ғоят муҳим нарса ҳисоб-ланади. Ғафур Ғуломнинг «Сен етим эмассан» шеърида вулқонли бир забткор оҳанг, кучли нафрат ҳисси, оташин нафас уфуриб тургандай, у барча ижтимоий иллатлар, ирқий камситиш, инсоннинг иззат-нафсониятига тегувчи ҳар қандай таҳқир ва ҳақоратларни ўз йўлидан супуриб, куйдириб кетаётгандай тую-лади. Унинг «Вақт» шеърида эса тамомила бошқа бир маром ҳукмрон. Босиқ, салмоқли, фалсафий-вазмин. Бутун шеър эмас, ҳар бир мисра, ҳар бир банд «жаранглайди» ва булар барчаси бамисоли катта, чуқур бир оҳанглар дарёсига қўшилиб кетади. Ҳар бир бадиий мазмун ўшанга мос келадиган оҳангни талаб этади. Ҳарбий марш — лирик шеър оҳангида, рубоий — сочма оҳангида, ғазал — баллада оҳангида, марсия — ёр-ёр оҳангида ёзилмайди ва таржима қилинмайди. Ҳар бир асарнинг табиатига мос тушадиган оҳанг кашф цилингандагина уни бошқа тилга таржима қилишнинг калити топилади. Кўнгли тилаган муродиға етса киши, Ё барча муродларни тарк этса киши. Бу икки иш муяссар ўлмаса оламда, Бошини олиб бир сориға кетса киши1. Л. М. Пеньковский таржимаси: Желанной цели должен тн добиться, человек, Иль ничего пускай тебе не снится, человек. А если этих двух задач не сможешь тн решить— Уйди куда-нибудь, как птица, человек2. Рус шоирининг бадиий талқини асл нусхага нисбатан «муфас-салроқ», унга баъзи бир янги деталлар қўшилган. Зеро, таржи-ма тақозоси шундай. Оҳангни ҳам мутлақ бир-бирига мос деб бўлмайди. Аслида, бир-биридан узоқ шеърий системаларда «мутлақ» мосликни талаб қилишнинг ўзи ўринли эмас. Лекин шуниси таҳсинга сазоворки, таржимон Бобир рубоийсининг Download 1.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling