Учебное пособие для студентов старших курсов


Download 1.69 Mb.
bet13/40
Sana02.04.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1320860
TuriУчебное пособие
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   40
Bog'liq
Саломов.Ғ Tarjima nazariyasi асослари

ёпинган бўри (волк в овечьей шкуре) «доғули», «фирибгар», «муттаҳам» маъноларида фразеологизм сифатида бир-бирига тўла эквивалент бўла олади.
Леся Украинканинг «Қарама сен ойга баҳорда» романсида ўқиймиз:
Қарама сен ойга баҳорда,
Қарама қайинга дубора.
Қайғули шохлари чайқалар беҳол,
Ғамгин ўтмиш билан нафас олиб лол
Ғамгинлик уфурар бечора.
Шеърнинг умумий руҳидан, оҳангидан ҳазин бир маъюслик, умидсизлик кайфияти сезилиб турибди. Лекин иккинчи мисра тушунарли эмас. Нега шоира «Қарама қайинга дубора» деяпти?
Не любуйся на месяц весною. Не любуйся берёзой плакучей, Сердце грустью она переполнит И о прошлом тяжелом напомнит, О печали напомнит горючей.
Мисралардаги переполнить, прошлое, печаль, напомнить сўзлари иккинчи мисрадаги плакучесть (нлакучая берёза) сўзи билан оҳангдошликка киришйб, ғусса кайфиятини янада чуқур-лаштирган. Бунга тўғри эътибор қилган таржимон Зулфия карамок, қайғу, қайин сўзларини ҳамоҳанг келтириш билан «сарнинг мусиқасини (ҳазинликни) акс эттиришга интилган. Лекин шу орада «йиғлоқи қайин» образи барҳам топган. «Бе-рёза қайин дарахти, оқ терак» (РУЛ, I жилд, 97). Лекин «пла-кучая берёза — шохлари пастга осилиб ўсадиган қайин» (IV жилд, 122). Демак, гап умуман қайинда эмас, балки «шохлари пастга қараб ўсадиган» (!) қайинда.
Бинобарин, плакучая берёза шунчаки дарахт нави ёки од-дий сўз эмас, балки образдир. Шоира плакучая берёза («йиғлоқи қайин») образида ҳам уларнинг дўстлашувига сабаб-чи бўлган нарсани эсл^тмоқчи, ҳам унинт қиёфасини етим қол-ган севгилисига ўхшатмоқчи. Бу ўринда ўзбекча таржимада мажнунтол -образини қўллаш мақсадга анча яқин келган бўлар зди.
Ҳар бир асарни' таржима қилишга ё бўлмаса ўгирилган ки-тоб таҳлилига киришишдан олдин шу ижод намунасини яратган санъаткорнинг ўзига хос услуби, диди, образлар олами, қисқа-си, унинг «қуёши не тахлит порлаши»ни билмоқ керак. Бундан ташқари, таржимоннинг ҳам қалб тепиши авторникига ҳамо-ҳангми ёки улар ижодкор сифатида бошқа-бошқа кишиларми — буни аниқлаш жуда муҳим. Ҳадеганда ўзини намоён этавер-майдиган ана шу ички семантик, услубий ҳодисаларни, ижод сирларини билиб олган ижодкоргина таржимани «чиқара» ола-ди. Зотан, ёзувчининг шахсини чуқур билмай туриб таржимон-дан нимани талаб қилиб бўлади? Сўзними? Жумланими? Гап-ними? Иўқ, дафъатан барча шу сингари компонентлардан ибо-рат «лисоний материал> орқали ифода этилган санъат, услуб, мусиқа, оҳанг, куйни, хуллас, муаллифнинг такрорланмас ово-
93
зи, ўзига хос қалам тебратиш йўсини, қалб қўрини бера билиш бадиий таржима санъати олдида турган бош масала деб қарал-моғи лозим, негаки, бу асл нусханинг сўзлар тизмасини бошқа тилга кўчиришга қараганда беқиёс мураккабдир. Бу иш ҳар қандай ^аладькашнинг ҳам қўлидан келавермайди ва буни ҳар қандай тадқиқотчи ҳам тушунавермайди1.
Ёруғлик ва қоронғулик. Қуёш ва зулмат. Табиатнинг «ҳам-ма учун» бир хил ҳодисаси. Аммо бу «бир хил» ҳодиса бир ёзувчи, айтайлик, Ойбекнинг икки асари — «Қутлуғ қон» ва «Навоий» романларида икки хил тасвирланади.
Қолаверса, Ойбекнинг барча асарларида ҳам, таъбир жоиз бўлса, қуёш бирдай нур сочмайди, ҳаво бирдай иситмайди, сув бирдай оқм&йди, шамол бирдай эсмайди, япроқ бирдай шивир-ламайди... Унда айни бир табиат, борлиқ, моддий дунё ҳар хил товланади, турли вазифаларни бажаради.
«Ҳиротда баҳор... Ҳар икки ёғида аксари бир қабатли, эски, янги, кўримли, кўримсиз пахса деворли уйлар орасида болохо-нали, ранго-ранг, гулдор нақшлар билан безалган иморатлар, қаторлашган тоза кўчаларда, одамлар ғуж қайнаган майдон-
кайфияти, тасаввури «антенна»ларини маълум бир муҳитга қа-раб йўналтиради, айни вақтда уни бўлажак воқеаларга «тайёр» лайди», ўқувчида оддий сўзлар билан англатиб бўлмайдиган нечукдир таъсирчан ички туйғу пайдо қилади.
«Вокруг расстилается весенний Герат. Чистне улицьг, дома, старне и новне, красивне и невзрачнне, большей частью одно-этажнне, изредка двухэтажнне, украшеннне разноцветной узор-ной росписью; плошади, полнне народа, садн, покритне изум-рудной зеленью - всё залито солнцем..> ^ржим&нинг ҳам меҳнатига тан бериш керак. Шундай бўлса-да, бирмунча қис-қартириб ўгирилган бу тасвирда, негадир, қуёш у қадар «тош-қин» эмас, давр нафаси сезилмайди, манзара бир қадар замо-навийлаштирилган.
Шароф Рашидовнинг «Бўрондан кучли» романидаги мана бу парчада гўзаллик одатдагидан ташқари индивидуал ўхшатиш билан қиёс қилинади — булутга нисбат берилади: «Гўзаллик ҳам бамисоли осмондаги булут парчасидай гап: гоҳ сутдай оп-поқ, гоҳ пушти, заррин тусга кириб, гоҳ садафдек товланиб дилларга завқ бағишлайди, кўриб кўзинг тўймайди. Назокат-хон ҳам бугун бир хил дўппи кийиб келса, эртасига бошқасини кияр, индинига гулдор дуррасини танғиб келади»4.
Таржимон Ю. Карасев бу тиниқ манзарани, автор талқини-
1 Совет даврида ўзбек ёзувчилари асарларининг рус тилига таржима-лари тарихидан тўлароқ маълумот олиш учун қаранг: Г. Гафурова. Раз- ^^Ш «Фан», 1973.


  1. Download 1.69 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling