Учебное пособие для студентов старших курсов


Download 1.69 Mb.
bet15/40
Sana02.04.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1320860
TuriУчебное пособие
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   40
Bog'liq
Саломов.Ғ Tarjima nazariyasi асослари

ч „е г
ган минглаб гектар ерга нуқул райҳон ёки ошқовоқ уруғи сепил-магани сингари, ҳеч ким томорқаснга ипак толали пахта эк-маиди. Худди шунинг сингари, салмоқдор ҳажмга эга бўлган роман ҳамда сатҳи атиги тўрт мисра билан чегараланган ру
1 Ш. Рашидов. Сильнее бури. Ташкент, 1960 (Пер. Ю. Карасева).
95.
• боийнинг луғатига бир хил талаб қўйиб бўлмаслиги аниқ. Ҳат-то лирик шеър билан эпик достон, қитъа билан баллада, новел-ла билан қисса тили ва услубининг ўз талаблари бор.
Назм тили ўзига хос луғатга эга. Чунончи, шеърда сўз танлаш форма талабларига вобастадир: бунда қисқа сўзлар кўпроқ қўлланилади, чунки уларни шеърий қолип — вазнга сиғдириш ўнғайдир. Тўрт бўғинли сўзлардан бошлаб узун сўз-ларни иетифода этиш кам учрайди. Мутахассисларнинг куза-тишича, насрий асарда, масалан, чех сўзининг ўртача узунли-ги 2,4 бўғинни, шеърда эса 1,8 бўғинни ташкил этаркан: инглиз сўзи насрда 1,4 ва назмда 1,28 бўғин, француз сўзи шеърда 1,4 насрий асарда 2,4 бўғинни ташкил этади1.
Таржимон тилида қандай услубий хусусиятлар нисбатан барқарорлик касб этади? Қандай услубий хусусиятлар эса асл нусха характерига қараб ўзгаради? Бу масалаларни аниқлаш учун услуби бир-биридан фарқ қиладиган турли шоирлар асарларининг бир шоир томонидан ўгирилган бир нечта таржи-масини ҳамда, агар имконияти бўлса, ўша таржимоининг ўз оригинал асарлари билан чоғиштириш лозим.
Шеърият миллий тил бисотининг ўзига хос формасидир. Шоир ижодида халқ руҳи, унинг тарихий ва маданий камоло-ти ўз ифодасини топади. Бас, бошқа халқ шеъриятини туйиш, ҳис этиш, тушуниш — ўзга халқнинг руҳий, маънавий олами-ни тушуниш демакдир.
Насрий таржиманинг ўз қийинчиликлари бор. Бунда сўз-лар маъно тарафидан ва услубан бир-бирига мос тушиши, бир-бирининг ўрнини «қоплаш»и зарур, муқобил иборалар топиш, ўзгача синтактик қурилмалар тузиш, , оҳанг, ритм муоммоларини ечишга тўғри келади. Насрий асарда сўз, на-фосат ва гўзалликгш тасвирлаш, санъат намунаси яратишнинг асосий воситаси, муҳим унсури ҳисобланади. Шеъриятда эса сўз умумий контекст таркибидаги* бир элемент бўлиб, бу сўз танлаш ва уни истифода этишга бўлган талаб ҳамда шарт-шароитларни бутунлай ўзгартириб юборади. Чунончи, сўзнинг «овозий» жиҳа-ти, яъни унинг қандай жаранглаши, узун ёки қисқалиги, тарки-бидаги унли ва ундош товушлар нисбати ва ҳоказолар шеър-да жуда катта, баъзан ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Масалан, қофняни олайлик. Қофия шеър учун шунчаки нақш, ташқи безак, мисралар охирига тиркаб қўйиладиган «илова» эмас. Қофиядошлик аксарият алоҳида-алоҳида олиб қараганда бир-бирига қовушмайднган сўзларни ўзаро яқинлаштиради, уйғун-лаштиради, улар ўртасида жўрлик, ҳамовозлик пайдо қилади, сўзларнинг таъсирчанлик ва ифодавий қувватини беҳад оши-ради.
Шеъриятнинг хусусияти шундаки, уни ташкил этган барча мазмун ва шакл белгилари, ички ва ташқи уисурларни бўлакларга ажратиб бўлмайди. Улар бир-бири билан чамбар-
1 Иржи Левий. Искусстю перевода. М., 1974, с. 240. 96
час боғлиқ. Маром ва товуш, маъно ва сўзлар тартиби, мисра ва жумла, сўзнинг узун-қисқалиги-ю, вазн бир-бирини тақозо этади. Бу унсурлардан биронтаси ўзгартирилса, шеър-даги ҳамма.ашёларни, жамики нарсани ўзгартириб чиқишга тўғри келади.
Алмаштирилган битта сўз бутун мисрани, ўзгартирилган бир мисра эса бутун бир бандни қайта қуришга сабаб бўлиши мумкин. Шеърий бунёдкорликнинг бу хусусияти айниқса тар-жима жараёнида тўла намоён бўлади. Асл нусха мукаммал санъат асари сифатида қиёмига етган, «қолипдан чиққан». Ун-да сўзлар — мисрага, мисралар — бандга, банд — шеърнинг умумий тўқимасига жойлашиб, диалектик яхлитликни ҳосил қилган, муайян вазн ва поэтик турга мансуб санъат асари си-фатида қарор топган. Аммо буларнинг барчасини бошқа тилга ўтказишда ана шу бутунликни, шеърий организмни бузиб, ян-гидан қуриш керак. Энди айни ўша сўзлар айни ўша маънони бермаслиги, айнан ўшандай жарангламаслиги турган гап.
Асарни бошқа тилда қайта тиклаш шакл ва мазмун бирли-гини сақлаш йўли билан амалга оширилар экан, таржима қи-лиш умуман ғайри имконий бир уринишдай туюлади, чунки асл нусхасида яратилган асарда тил асосий шаклий либос, ли-соний арсенал ҳисобланади. Башарти, таржима соф лингвис-тик ҳодиса бўлганида, бу, эҳтимол, ечиб бўлмас бир жумбоққа айланиб қоларди. Аслида эса, мантиқий чигаллик бўлиб кў-ринган бу муаммони ҳал қилишнинг иложи бор, чунки таржи-ма ижоддир. Зотан, унда шакл билан мазмун алоҳида эмас, балки яҳлит ҳолда қайта тикланади. Таржимон асл нусхага монанд бир тахлитда шакл билан мазмун бирлигини қайга яратмоғи даркор.
Бу эстетик проблеманинг мураккаблигини чуқур тушуниб етмаган кишилар таржимон мутлақ риоя крипш лозим бўлган қатъий «темир» қоидаларни тўқийдилар. Бундай талабларни илгари сурувчи назариячилар, танқидчилар, баъзан ижодкор-ларнинг ўзлари ҳам аниқлик ўлчовини догматик дастур қилиб оладилар. Ҳолбуки, таржимоннинг имкониятларини бу зайлда чегаралаш яхши ният билан... тўмтоқ жумла, бетаъсир мисра-лар тизмаси, сохта, тахи очилмаган шеърий туркумлар тизиш-га, даъватга айланиб қоладики, бунинг номи «формализм» дейилади.
7—762 97

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling