Учебное пособие для студентов старших курсов
АДАБИЙ АЛОҚА ВА БАДИИЙ ТАРЖИМА
Download 1.69 Mb.
|
Саломов.Ғ Tarjima nazariyasi асослари
- Bu sahifa navigatsiya:
- СПб, 1912, т.И, с. 197.
АДАБИЙ АЛОҚА ВА БАДИИЙ ТАРЖИМА
Халқлар ҳеч қачон бир-бирларидан мутлақ ажралган ҳолда яшашлари мумкин бўлмагани сингари, уларнинг моддий ва ма-даний ёдгорликлари, адабиёти ва санъати ҳам ҳеч қачон фақат .бир миллий чегара доирасида «соф ҳолда» сақланиб қолмаган. Инсоният яратган энг яхши санъат ва адабиёт намуналари чегара билмаган, гоҳ ўзгариб, гоҳ қисқариб, гоҳ қўшилиб-чат-и-либ эллардан-элларга, тиллардан-тилларга кўчиб юрган. Шу-нинг учун бундай умуминсоний маданий ёдгорлик бўлиб қолган асарларнинг аниқ текстологик нусхаси — аслини ти-клаш у ёқда турсин, баъзан ҳатто уларнинг «ватанини» аниқлаш ҳам муш-кул бўлиб қолади. Инсоният XX асрга келиб ўта «ақлли» электрон-ҳисоблаш машиналарини яратди, одамзод ўзига монанд автомат-роботлар ясади, уларни соф инсоний функцияларни бажариш — шахмат ўйнаш, музика чалиш-у, ҳатто таржима қилишга «ўргатиш» устида астойдил бош қотирмоқда. (Инглиз тилидан ўзбекчага дастлабки автоматик таржима натижалари қўлга киритилди,) Инсон даҳоси шу даража юксалдики, эндиликда ўз бешиги — она-Ердан коинот бағридаги ўзга сайёраларга саёҳат қилиш учун сафар «жабдуқлари»ни ҳОзирламоқда. Лекин бани Инсон — одамзод қалбини фақат кибернетика, электроника, чексиз катта жисмлар, бепоён коинот ва чексиз кичик зарралар, сайёралараро ва сув ости саёҳатлари ҳақидаги замонавий илмий-фантастик мавзуларгина эмас, балки ҳамон ўша-ўша «очил-дастурхонлар», «учар гиламлар», «етти қароқ-чилар», «уч оғайни ботирлар», «кўринмас қалпоқчалар», девлар, канизаклар, ялмоғиз кампирлар, аждаҳо ва ҳайвонлар, гавҳа-ри шамчироқлар ҳақидаги афсоналар ўзига жалб этади, қизиқ--тиради, ҳаяжонга солади. • Эрамиздан олдинги учинчи минг йилликда, тош даврининг •тугаши, металл даврининг эндигина бошланишида бобиллар 1 А Ф е т. Полное собрание стихотворений. Издание А. Ф. Маркса. СПб, 1912, т.И, с. 197. яратган Гилгомиш ҳақидаги, ибтидоий моддий маданият ёдгор-ликлари, одамлар ўртасидаги «дағал» муносабатларни акс эттнрувчи достонни ҳозирги замон тилларига таржима қилиш, асарда тасвирланган ҳайратомуз воқеаларга сидқидил «ишо-ниш»дан ҳамон ўзимизни тия олмаймиз. «Гилгомишхдан минг йил кейин яратилган, қадимги юнон мифологик ва ижтимоий воқелигини такрорланмас бир тарзда бадиий акс эттирувчи «Илиада» ва «Одиссея» достонларини ўз тилига таржима қилиш айни миллатнинг нимага қодир эканини кўрсатиш тимсолига айланди. Бу ажойиб достонлар («Минг бир кеча», «Маҳобҳара-та». «Папчатантра» ёки «Аквори Сухайлий», «Калила ва Димна», «Манас», «Алпомиш», «Илья Муромец», «Игорь жангномаси» ва бошқалар) дунёдаги жуда кўп тилларга қайта-қайта таржи-ма қилинади, таржима воситаси билан бу асарларни ўз миллий маданиятлари ҳодисасига айлантириш учун бутун умрларини сарф қилган таржимонлар, зукко кишилар, ақл ва истеъдод эгалари кўплаб топилади. Буюк ўзбек олими Абу Райҳон Беру-ний ҳам Гомернинг «Илиада» достонидан хабардоргина эмас, ундан айрим парчаларни таржима ҳам қилганлиги маълум. Кўп асрлик адабий анъанага эга бўлган миллий адабиёт-ларнинг ҳаммасида ҳам таржима ўзига муносиб ўринни ишғол қилади. Бинобарин, дадил айтиш мумкинки, таржима тарихини яратмай, таржиманинг ҳар бир даврда қандай қонуниятлар асосида ривожлангани, айни миллий адабиёт тараққиётида қандай таржима мактаблари ташкил топганлиги ва бу таржи-малар жаҳон маданиятини ривожлантиришда қандай роль ўй-наганини аниқламай туриб, ўша миллий адабиёт тарихини тўла, мукаммал ёритиш мумкин эмас. Чунончи, араб эртаклари «Минг бир кеча», ҳинд масаллари «Калила ва Димна», Шайх Саъдий Шерозийнинг «Гулистон» ва «Бўстон», Қайковус бин Вашмгир-нинг «Қобуснома», Абулқосим Фирдавсийнинг «Шоҳнома», Мирзо Абдулқодир Бедилнинг «Комде ва Мудан» асарлари, Умар Хайём рубоийлари, Ҳофиз Шерозий ғазаллари, Низомий Ганжавий, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий, Фузулий дос-тонлари хоҳ аслида бўлсин, хоҳ турли-туман таржималарда бўл-син, етти иқлимда яшовчи кўпчилик Шарқ халқларининг ав-лод-аждодларини юксак инсонпарварлик руҳида тарбиялашга хизмат қилди. Жаҳон классик адабиётининг бу улуғ намоянда: лари яратган ўлмас асарлар турли-туман таржималар ва «қай-та ишлов»лар билан ер куррасида яшаётган кўпчилик халқлар-га бориб етган. Буюк даҳолар: Абу Али ибн Сино билан Абу Райҳон Беруний, Муҳаммад Хоразмий, Абу Наср Форо-бий, Маҳмуд Кошғарий, ал-Фарғоний, Улуғбек, Заҳириддин Муҳаммад Бобир ва бошқа кўп олимларимиз Европа фани та-рихида бутун бир даврни ташкил этадилар. Худди шунингдек, буюк инглиз драматурги Вильям Шекс-пир, Жорж Ноэл Гордон Байрон, немис адабиётининг икки пор-лоқ юлдузи Фридрих Шиллер билан Иоганн Вольфганг Гёте, забардаст француз романистлари Виктор Гюго ва Оноре де 37 Бальзак, рус шеъриятининг сўнмас қуёши Александр Сергеевич Пушкин билан гениал адиб Лев Николаевич Толстой номлари-сиз япон, хитой, корейс, эрон, турк, ҳинд, пушту ва бошқа кўп-лаб, шу жумладан, Урта Осиё халқлари адабиёти тарихини ўрганиш муқаррар суратда бир ёқламаликка олиб келган бў-лар эди. Таржима тарихини чуқур ўрганиш фақат умумий маданий юксалиш жараёни ёки муайян миллий адабиёт тарихини ўрга-нишдагина эмас, балки ўша адабиётнинг ҳозирги тараққиёт жараёни, хусусияти, адабий алоқалари кўламини тадқиқ этиш, ривожланиш истиқболини белгилашда ҳам муҳим аҳамиятга эга. • Филология фанлари доктори Жуманиёз Шарипов Узбекистон-да таржима тарихини ўрганишда қизғин фаолият кўрсатди. Октябрь революциясигача бўлган давр ўзбек таржимачилиги тарихини у кенг миқёсда ўрганди. Олимнинг «Узбекистонда таржима тарихидан» монографиясида номлари унутилиб кетган гозлаб таржимонлар, жуда кўп таржима асарларининг номла-ри келтирилади, уларнинг айримлари қисман таҳлил қилинади. Албатта, бу ҳали ғоят бой таржима тарихимизни ўрганишдан иборат катта, мураккаб ишнинг бошланишидир, холос. Лекин ана шу қутлуғ ишни Жуманиёз Шарипов илк дафъа бошлаб берганини қайд этмоқ лозим. Агар у яратган монография фа-қат Урта Осиёдагина эмас, балки, «Рус ёзувчилари таржима ҳақида» («Русские писатели о переводе») номли хрестоматия китобини назардан соқит қилганда, бутун Иттифоқимнзда ба-ринчи тажриба экани эътиборга олинса, адиб амалга оширган тадқиқотнинг аҳамияти янада ошади. Кейинги йилларда Наж-миддин Комилов, Ваҳоб Раҳмонов, Ҳамид Ҳамидов, Мунира Каримова, Неъматжон Отажоновлар ёқлаган кандидатлик дис-сертациялари ва ҳозирда олиб борилаётган илмий текшириш ишлари республикамизда катта таржима тарихини яратишга жиддий киришилганидан дарак беради. Узбек классик адабиётида айрим ба- Бадиий таржима ва диий-эстетик ҳодисалар оригинал ижод- адабии анъана ра қараганда эртароқ, бадиий таржима туфайли содир бўлганлиги кўзга ташланади. Чунончи, форс-тожик адабиётида анъана тарзида шуҳрат қозонган хамсачилик ўзбек адабиётига илк дафъа таржима адабиёти сифатида кириб келди. Алишер Навоийнинг забардаст «Хамса»си ёзилгунига қадар Низомий Ганжавийнинг «Панж ганж»и таркибидаги «Маҳзанул асрор», «Хусрав ва Ширин», «Искандарнома» дос-тонлари ўзбек тилига XIV асрнинг ўрталари ва XV асрнинг бошларида ўгирилган эди. Бу таржималар ўзбек адабиётида хамсачилик анъанасининг қарор топишида муҳим омил бўлганлиги шубҳасиз1. 1 Қаранг: Ваҳоб Раҳмонов. Шероз бупбули наволари. «Таржима санъати». Тўртинчи китоб. Тошкент, 1978, 252- бет. 38 сиятини ҳисобга олиш лозим. Тилнинг доимий ривожланиш жараёнида бўлиши, тил луғат составининг тўхтовсиз янгиланиб бориши унда эски сифат элементларининг ўлиши ва янги сифат унсурларининг туғилиши, таржима диалектикаси ва ўқувчининг тайё.ргарлик (маданият ва саводхонлик) даражаси — бу-ларнинг ҳаммаси муқаррар эътиборга олинмоғи даркор. Чунки таржимада муайян бир давр учун зарур ҳисобланган талаб бошқа давр таржимаси учун шартгина эмас, ҳатто номатлуб бўлиб қолиши ҳам мумкин. Зотан, улкан инқилобий ўзгариш шароитида: 1917 — 20-йиллардаги — 5 процент, 1924 йилга ке-либ —15 процент, 1935 йилда — 65 процент, 1940 йил арафаси-да — 100 процентга етган саводхонлик, турлича илмий-маданий савия, узлуксиз тил тараққиёти шароитида бир хил, сидирға таржималарнинг бўлиши мумкин эмас. Турли даврлар, турли тараққиёт суръати, турлича талаб — булар турли-туман таржи-маларнинг яратилишига замин яратган, бинобарин, уларнинг барчасини ягона, бир хил мезон билан баҳолаб бўлмайди. Download 1.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling