Учебное пособие подготовлено на государственном языке на основе образовательных стандартов и учебного плана предмета «Общая психология и педагогика»


-3 ёшли болаларнинг ақлий ривожланиши


Download 455.35 Kb.
bet15/105
Sana08.05.2023
Hajmi455.35 Kb.
#1447281
TuriУчебное пособие
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   105
Bog'liq
УП.ўқув қўлланма тайёри (1)

1-3 ёшли болаларнинг ақлий ривожланиши. Шуни алоҳида кўрсатиш жоизки, 1,6 - 3 ёшлар нутқтнинг ривожланиши учун сензитив давр ҳисобланади. Бу давр аклий ривожланишнинг асосини, идрок ва тафаккур ҳаракатларининг янги кўринишларини ташкил этади. 1 ёшли бола предметларни изчил системали равишда кўриб чиқа олмайди. У асосан предметнинг қандайдир бир кўзга ташланиб турадиган белгисига ўз эътиборини қаратади ва предметларни шу белгиларига кура танийди. Кейинчалик янги ндрок харакатларининг эгаллаииши боланинг предметли ҳаракатларини бажаришдан кўз билан чамалаб, харакат қилишига ўтишда намоён бўлади, энди у предметнинг бўлакларини ушлаб кўрмасдан, балки чамалаб идрок эта олади. 2,5-3 ёииш бола катталарнинг кўрсатган намунаси, ранги, шакли ва катталигига кўра, айнан шундай предметларни чамалаб, идрок эгган ҳолда туғри топа олади. Болалар аввал шаклига, сунгра катталигига ва ундан кейингина рангига қараб ажрата оладилар. Бу жараёнда бола бир хил хусусиятга эга бўлган жуда куп предметлар мавжудлигини гушуна бошлайди. Лекин, бола расм чизишни бошлагани даврида предметларнинг рангини эътиборга олмайди ва ўзига ёқадиган ранглардан фойдаланади. Тадқиқотларнинг курсатишича 2,5-3 ёшли бола 5-6 та шаклни (дойра, квадрат, учбурчак тугрибурчак купбурчак) ва 8 хил рангни (қизил, қора, сариқ. яшил, кук сиёҳранг, oқ) идрок этиши мумкин. Ранг ва шаклларнинг мацсадга мувофиқ ишлатилиши жихатидан турли хил нарсаларда турлича намоён булиши сабабли, бу ёшдаги болалар уларни идрок этганлари билан уларнинг номларини аниқ билишлари ва ўз нутқларида ишлата олишлари бирмунча қийинроқ. Катталарнинг бу ёшдаги болалардан ана шу ранг ва шаклларни эслаб қолишини талаб этишлари бирмунча нотугридир, бунинг учун мос давр 4-5 ёшлар ҳисобланади. Бола 3 ёшигача ўзлаштирган сўзлар асосан предмет ва ҳаракатларнинг номларини билдиради. Номлар асосан унинг вазифасини англатади, бунда предмет ёки ҳаракатнинг ташқи кўрипиши ўзгарса хам унинг иоми ўзгармайди. Шунинг учун ҳам бола предметларнинг номларини ишлатилишини функцияларига боглаган ҳолда тез ўзлаштиради. Илк болалик даврининг бошларига келиб, болада биринчи тафаккур операциялари юзага келади. Буни бола бирор предметни олишга ҳаракат қила олганидан сунг, уни синчиклаб ўрганишида кўришимиз мумкин. Уларнинг тафаккурлари, асосан, кургазмали - ҳаракатли бўлиб, у атроф оламдаги турли боглиқликларни ўрганишга хизмат қилади. ўзидан ўзоқроқ турган коптокни бирон-бир узунроқ нарса билан итариб юбориш мумкинлигини курган бола, энди мустақил равишда диван тагига кириб кетган коптокни таёқча ёрдамида олиш мумкинлигини тафаккур эта олади. Бу даврдаги болалар тафаккурида умумлаштириш катта ўрин тутади. Умумлаштиришда нутқ муҳим аҳамият касб этади. Масалан, соат дейилиши билан бола қул соатини ёки девордаги осма соатни ҳам тушуниши мумкин. Лекин, улар турлича булганлиги боис, уларда умумийликни топиш бола учун бирмунча қийннроқ ҳисобланиб, бу борада фикрлаш ёрдамга келади ва умумлаштиришни ташкил этади. 2-3 ёшли болалар маълум бир предметларнинг ўрнига уларнипг урнини босиши мумкин деб ҳисоблаган бошқа нарсалардан ҳам фойдаланадилар. Масалан, уйин жараёнида бола чупни термометр ўрнида, ёгочдан ясалган кроват ёки машина урнида фойдаланиши мумкин. Бир предметни бошқаси урнида қуллаш мумкинлигини англаш, бола учун атроф-оламни билиш, урганишидаги аҳамиятли бурилиш ҳисобланади ва у дастлабки тасаввурларини юзага келтиради. Бу ёшдаги болалар эиди, аста- секинлик билап катталар айтиб бераётган эртақ Boi^ea ёки хикояларии, шунингдек расмда чизилган нарсаларни тасаввур эта оладилар. Эртакларни эшитиш жараёнида бола эртак казфамонларини кимгадир ухшатишга ҳаракат қилади, баъзида эса у ўзи мустақил эртак ёки х,икояларни 1уқий олиши ҳам мумкин. Илк болалик даврида хотира билишдаги асосий функция ҳисобланиб, у билишнинг барча куринишларини ривожланишида иштирок этади. Бу даврда боланинг хотираси жадал ривожланади. Боланинг ҳаётий тажрибаларни ўзлаштиришида дастлаб ҳаракагли, эмоционал ва образли хотира иштирок этади. Бу борада ҳаракатли ва эмоционал хотира устунлик қилади. Хотира бу ёшда асосан ихтиёрсиз булади. Бу даврдаги болаларга куп китоб уқиб бериш натижасида улар эртак ва шеър ва з<;икояларни эслаб қоладилар, лекин бундай эслаб қолиш боланинг умумий а»;лий ривожланншпдан ҳам, хотирасининг индивидуал хусусиятидан ҳам далолат бермайди. Бу илк болалик давридаги болаларнинг барчасига хос булган нерв системасининг умумий эгилувчанлиги натижасидир. ўзи ва атроф ҳаёти ҳа»;иАаги воқеа ва ҳодисаларда кетма-кетлик борлиги учун ҳам уларни ҳали тулиқ равишда хотирасида сак^лаб щола олмайди.

Download 455.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling