Учебное пособие подготовлено на государственном языке на основе образовательных стандартов и учебного плана предмета «Общая психология и педагогика»


Download 455.35 Kb.
bet52/105
Sana08.05.2023
Hajmi455.35 Kb.
#1447281
TuriУчебное пособие
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   105
Bog'liq
УП.ўқув қўлланма тайёри (1)

Интернет сайтлари:
1. www. ziyonet.uz
2. www.tdpu.uz
3. www.pedagog.uz
4. www.psychology.uz
5. www.nutq.intal.uz
6.www.psychology.net.ru

7-МАЪРУЗА: МОТИВ , МОТИВАЦИЯ ВА ҲИССИЁТНИНГ НАМОЁН БЎЛИШИ




Режа.

  1. Мотив ва мотивация тушунчасининг мазмуни

  2. Ҳиссиёт ва эмоция ҳақида умумий тушунча

  3. Эмоциянинг физиалогик асослари

  4. Ҳиссиёт турлари



Таянч иборалар: ўқув, индивид, сезги, хотира, тафаккур, ҳаракат, нерв, нерв-физиологик, функция, муаммо, мотив, мотивация, абулия, шифокор, апраксия, патология


Мотив ва мотивация тушунчасининг мазмуни

Гарчанд психологик адабиётларда айниқса ёш ва педагогик психологияга оид манбаларда мотив ва мотивация масаласи кўп бора кўтарилган бўлса-да, батафсил ёритилмаган. Масалан, айрим психологлар мактабгача ёшда айрим тарқоқ ситуацион майллар маълум мотивлар тизимларига айланиб боришини қайд этадилар. Бироқ бу фикр атрофлича чуқурроқ ўрганилмаган. Шунга мувофиқ адабиётларда психологлар томонидан олиб борилган тадқиқотлар асосида мотив ва мотивация тушунчаси турлича талқин қилинган.


Энг кенг тарқалган таърифларга кўра, мотив – бу кишини фаолиятга ундовчи куч, сабаб ёки эҳтиёжлар йиғиндисидан иборатдир.
Мотив тушунчасига олимлар томонидан қуйидагича таъриф берилади:
А.Маслоунинг фикрича, мотив бу эҳтиёжлар йиғиндисидир.
С.Л.Рубинштейннинг таъкидлашича, мотив бу эҳтиёжнинг ҳис қилиниши ва қондирилиши.С.Л Рубинштейн. «Мотивация – бу психика орқали амалга ошувчи детерминациядир». А.Н.Леонтьев – мотивни инсон фаолиятига йўналган аниқ эҳтиёжлар ва уни қўзғатадиган воқелик деб ҳисоблайди.
Мотив –маълум эҳтиёжларни қондириш билан боғлиқ фаолиятга ундовчи сабаб. Мотивация кенг маънода инсон ҳаётининг (унинг хулқ-атвори, фаолиятининг) мураккаб кўп қиррали бошқарувчиси деб қаралади.
Мотивация – инсонни фаолиятга ундашнинг мураккаб, кўп даражали тизими бўлиб, у ўзида эҳтиёжларни, мотивларни, қизиқишларни, идеалларни, интилишларни, установкаларни, эмоцияларни, нормаларни, қадриятларни мужассамлаштиради.

Download 455.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling