Учебное пособие подготовлено на государственном языке на основе образовательных стандартов и учебного плана предмета «Общая психология и педагогика»
Download 455.35 Kb.
|
УП.ўқув қўлланма тайёри (1)
Эмоциянинг физиалогик асослари
И. П. Павлов, Ч. Шеррингтон, П. К. Анохин, Н. А. Бернштейн, Е. Н. Соколов, Т. В. Симонов, Д. Линдслей, Р. У. Липер, Б. И. Додонов, У. Жемс ва бошқаларнинг тадқиқотларида кўрсатилишича, таҳлил қилинган марказларнинг қўзғатилиши шартли рефлекслари ҳосил қилинишини мустаҳкамловчи омил ҳисобланади. Бунинг натижасида электр қўзғовчи ёрдами билан мия катта ярим шарларининг пўстида билиш жараёнлари ва хатти-ҳаракатлар стереотипларининг негизини ташкил қилувчи муваққат боғланишлар ҳосил қилинади. Шартли рефлексларнинг сўниши, тормозланиши, пўстлоқнинг танлаш (селектив) тизими мия стволининг узунаси бўйича тепаликости ва пўстлоқости нерв тугунларидаги «марказлар» нинг фаолиятига боғлиқдир. И. П. Павлов ўша даврдаёқ, «динамик стереотип»ни ҳосил қилгандан кейин олий нерв фаолиятида уни бузилиш салбий ҳиссиётлар кечиши учун негиз бўлади, динамик стереотипни олдиндан тайёрлаб, сўнг уни ўзгариши ижобий ҳис-туйғуларни пайдо қилади, деб қатъий ишонтирган эди. Маълумотларнинг кўрсатишича, миянинг тепаликости қисмида (гипоталамусда)ги марказлар роҳатланиш ёки азобланиш вазиятлари кўп марта такрорланса ҳам ҳеч ўзгармаслиги мумкин, лекин мия катта ярим шарлари пўстлоқости нерв тугунчалари бўйлаб ёйилган марказлар қўзғотилиши натижасида эмоционал реакциялар кучсизланиши, ҳатто сўниши ҳам кузатилади. Бу воқелик шу билан изоҳланадики, ақлий фаолият ва ахлоқий кечинмалар эмоционал туси ўзининг ўзгарувчанлиги билан ажралиб туради. Бинобарин, организмнинг бирламчи эҳтиёжлари юзасидан сигнал берувчи эмоционал реакциялар такроран қаноатлантиргандан кейин ҳам сўнмайди. Шунингдек, органик жароҳат туфайли оғриқ камаймайди, муайян реакциялар ўзгармагунча жисмоний машқдан мароқланиш шахс кўнглига тегмайди. Бунинг учун албатта, салбий, ижобий, аралаш (амбивалент) сигналлар инсоннинг ҳаёти ва фаолиятида ўз аҳамиятини йўқотиш керак. Турли марказларни қўзғотганда юзага келадиган роҳатланиш ёки азобланиш эмоцияларининг сифатига, даражасига ва барқарорлигига асосланган ҳолда ҳар бир шароитда ҳиссий ифодаланган шартли рефлектор алоқалар бир марта мустаҳкамланганда ҳосил бўлишини бошқа вазиятда мустаҳкамланиш учун кўп уринишга қарамай алоқани тиклаш мушкул эканлигини изоҳлаш мумкин. Бу ўринда шахснинг барқарор эмоционал йўналганлиги, майллар мустаҳкамлиги руҳий ҳодисасини унинг турмуш тарзини, ҳаётий идеалларни тушунтириш мумкин. Масалан, майхўр (алкогол) ёки наркоман учун роҳатланиш билан боғлиқ хатти-ҳаракат бирламчи бўлганлиги туфайли турли ижтимоий воқеалар (оиладаги жудолик, ишхонадаги кўнгилсизлик, табиий офат ва бошқалар) уни бу йўлдан тўхтатиб қололмайди, лекин муваққат ҳолат вужудга келиши мумкин (айтайлик бир неча дақиқа ўзини тийиб туриш), бироқ тезда табиий эҳтиёжга мутелик қилиб, «тарки одат-амри маҳол» йўсинда иш тутаверади. Download 455.35 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling