Учебное пособие подготовлено на государственном языке на основе образовательных стандартов и учебного плана предмета «Общая психология и педагогика»
Иродавий харакатлар ва рухий ҳолатлар алоқадорлиги
Download 455.35 Kb.
|
УП.ўқув қўлланма тайёри (1)
Иродавий харакатлар ва рухий ҳолатлар алоқадорлиги
Бошқа категорияга тааллуқли ҳаракатлар ихтиёрий ҳаракатлар деб номланиб, улар мақсад кўзлаш, мақсадни англашни ва уни амалга оширишни таъминловчи операциялар, усуллар ва воситаларни шахс ўз миясида тасаввур қилишни, самарадорлигини тахминан баҳолашни тақозо этади. Ўзининг моҳияти билан тафовутланиб турувчи ихтиёрий ҳаракатларнинг алоҳида гуруҳини иродавий ҳаракатлар деб аталувчи туркум ташкил қилади. Психологик маълумотларга асосланган ҳолда уларга қуйидагича таъриф бериш мумкин: «Мақсадга эришиш йўлида учрайдиган қарама-қаршиликларни бартараф қилиш жараёнида зўр бериш билан уйғунлашган, муайян мақсадга йўналтирилган онгли ҳаракатлар иродавий ҳаракатлар дейилади». Шахснинг иродавий фаолияти ўз олдига қўйган англанган мақсадларни бажаришдан, амалга оширишдан иборат содда шаклдаги ҳаракатларнинг мажмуасидан иборат эмас. Зўр беришни тақозо этмайдиган иш-ҳаракати (масалан, шкафдан чойнак олиш, сочиқни қозиққа илиш ва ҳоказолар) билан иродавий фаолият таркиблари ўртасида кескин тафовут мавжуд. Иродавий фаолият ўзига хос хусусиятга эга бўлиб, унинг моҳияти шундан иборатки, бунда шахс ўз олдига қўйган ва унга муҳим аҳамият касб этувчи мақсадларига ўзи учун камроқ қийматга молик хатти-ҳаракат мотивларини бўйсундиради. Устувор (етакчи) мотивлар қўшимча кўмакчи мотивларни муайян йўналишга сафарбар қилиб, умумий мақсадга хизмат қилдиради. Шахс фаоллигининг ҳар хил кўришлари мавжуд бўлиб, улар функционал томондан бир-биридан фарқланади, лекин ирода инсон фаоллигининг алоҳида ўзига хос шаклидан иборатлиги ажралиб туради. Ирода инсоннинг ўз хатти-ҳаракатларини (хулқ-атворини) ўзи бошқаришини, у ёки бу хусусиятли интилиш ва истакларини тормозлашни талаб қилади, бинобарин, у англанилган турлича ҳаракатлар тизими мужассам бўлишини назарда тутади. Иродавий фаолият моҳияти шунда кўзга ташланадики, бунда шахс ўзини ўзи бошқаради, ўзини қўлга олади, ўзининг хусусий ихтиёрсиз импульсив томонларини назорат этади, ҳатто зарурат туғилса, у ҳолда уларни тамоман йўқотади ҳам. Ирода пайдо бўлишининг бош омили-инсон томонидан фаолиятнинг турли таркибларининг иродавий ҳаракатларни тизимли тарзда татбиқ этилиши бундай иш-ҳаракатларда онг билан мужассамлашувчи шахснинг фаоллигидир. Иродавий фаолият шахс томонидан кенг қўламда англанилган ва руҳий жараёнларни амалга ошириш хусусияти бўйича иродавий зўр беришни талаб қиладиган ақлий амалларни тақозо этади. Бундай ақлий амаллар фавқулоддаги вазиятни баҳолаш, келгусида амалга оширишга мўлжалланган ҳаракатлар учун воситалар ва операциялар танлаш, мақсад кўзлаш ва унга эришишнинг усулларини саралаш, уларни татбиқ этиш учун муайян қарор қабул қилиш кабилар бўлиб ҳисобланади. Ушбу амалларнинг барчаси иродавий фаолиятнинг операционал томони деб баҳоланади. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, баъзи психологик ҳолатларда, вазиятларда иродавий фаолият инсоннинг бутун ҳаёт йўлини аниқлаб берадиган, унинг ижтимоий-психологик қиёфасини (сиймосини) намоён қиладиган ва маънавий-ахлоқий қадриятини рўёбга чиқаришга ёрдам берадиган қарорга келиш билан уйғунлашади. Шунинг учун бундай иродавий ҳаракатларни амалга ошириш жараёнида шахс онгли ҳаракат қилувчи субъект тариқасида ҳам уларнинг кашфиётчиси, ҳам бир даврнинг ўзида ижрочиси (бажарувчи) бўлиб иштирок этади. Мазкур ҳолатда шахс ўзида тўкис мужассамланган қарашлари тизимига (динамик стереотипига), иймон-эътиқодига, ишонч ва дунёқарашига, қадриятига, ҳаётий муносабатлари мажмуасига, ақл-заковатига, маънавиятига асосланган ҳолда онгли йўл тутади. Шахснинг умр (ҳаёт) йўлида қадрий хусусият касб этувчи жавобгарлик ҳисси иродавий ҳаракатларни татбиқ қилишда унинг миясига мужассамлашган, англанилган барча ижтимоий-психологик шартланган фазилатлар (қараш, эътиқод, қадрият, маънавият ва ҳоказолар) соғлом фикр, устувор (юксак туйғу) ҳиссиёт тариқасида фаоллашади, мустаҳкамланади ҳамда баҳолаш, қарорга келиш, танлаш, ижро этиш (бажариш) жараёнларига таъсир қилиб, умумий ҳамкорлик тизимида ўз изини қолдиради. Жавобгарлик ҳисси шахс маънавияти, руҳияти, қадрияти намоён бўлиши, кечиши, такомиллашиши босқичларининг бошқарувчиси, онгли турткиси, сифатининг кўтарувчиси функциясини бажаради. Инсониятнинг ижтимоий-тарихий тараққиётининг йирик намояндалари ижодий фаолиятига тааллуқли маълумотлар, қарорга келиш намуналари уларнинг ижтимоий-психологик қиёфаларини акс эттириш имкониятига эгадир. Масалан, буюк саркарда Амир Темур Кўрагонийнинг «Куч адолатдадир» деган ҳикмати, Алишер Навоийнинг «Занжирбанд шер-енгаман дер» ҳитоби, Чўлпоннинг «Халқ денгиздир, халқ тўлқиндир, халқ кучдир» чақириғи жавобгарликни юксак ҳис этган ҳолда халқининг хоҳиш иродасини ифода қилиб, қатъий иродавий хатти-ҳаракатларини амалга оширганлар, шу билан бирга улар ўзларининг маънавий, қадрий, руҳий қиёфаларини чуқур ва кўпёқлама очиб беришга мушарраф бўлганлар. Ижтимоий-тарихий саҳифаларимизда, яқин ўтмишимизда ва истиқлол даврида кўплаб ватандошларимиз иродавий хатти-ҳаракатларининг намунавий кўринишларини намойиш қилганлар, булар расмий манбаларда ва бадиий адабиётларда кенг кўламда ёритилган. Download 455.35 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling