Учебное пособие подготовлено на государственном языке на основе образовательных стандартов и учебного плана предмета «Общая психология и педагогика»


Педагогик психологияда эксперемент методи


Download 455.35 Kb.
bet75/105
Sana08.05.2023
Hajmi455.35 Kb.
#1447281
TuriУчебное пособие
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   105
Bog'liq
УП.ўқув қўлланма тайёри (1)

Педагогик психологияда эксперемент методи

Тажриба (експемент) аниқловчи, таркиб топтирувчи (тарбияловчи) ва текшириш (назорат) қисмларига бўлинади. Експериментнинг аниқловчи қисмида психик хусусият, жараён ёки ҳолат, ўйин, меҳнат, ўқиш каби фаолиятларда тадқиқ қилинади. Тадқиқот объектининг айнан шу пайтдаги ҳолати, имконияти аниқланади, лекин текширувчи синалувчига субъектив таъсир ўтказмайди. Шу паллада синалувчига хатто, йўлловчи саволлар билан ҳам бермаслик експериментнинг принсипи ҳисобланади.


Таркиб топтирувчи (шакллантирувчи) експериментда (тажрибада) синалувчиларда бирор фазилатни шакллантириш, шунингдек, уларга мақсадга мувофиқ муайян малака, йўл-йўриқ ва усулни ўргатиш режалаштирилади. Експеримент якка, гуруҳ ва жамоа тарзида ўтказилиши мумкин. Бунинг учун тажриба материалининг ҳажми, кўлами, қанча вақтга мўлжалланганлиги, нималар ўргатилиши, синалувчиларни психологик жиҳатдан тайёрлаш олдидан белгилаб қўйилиши шарт.
Текшириш ёки назорат експериментида (тажрибасида) таркиб топтирувчи (шакллантирувчи) босқичда шакллантирилган усул, восита, йўл-йўриқ, кўникма, малака ва шахс фазилатларининг даражасини, барқарорлигини аниқлаш, таъсирчанлигига ишонч ҳосил қилиш учун моҳияти ҳар хил мустақил топшириқлар берилади. Текшириш (назорат) тажрибаси орқали таркиб топтирувчи синалувчига мутлақо ёрдам бериши мумкин емас, акс ҳолда тадқиқот ўтказиш принсипи бузилади.
Aниқловчи, таркиб топтирувчи ва текширувчи (назорат) тажрибаларда йиғилган маълумотлар, миқдорлар математик-статистик методлардан фойдаланган ҳолда ишлаб (ҳисоблаб) чиқилади, шунингдек, миқдорий таҳлил ўтказишга тайёргарлик кўрилади. Статистик методлар ёрдамида инсоннинг билиш жараёнлари (сезги, идрок, тасаввур, хотира, тафаккур, хаёл) билан унинг индивидуал-типологик хусусиятлари ўртасидаги ўзаро боғлиқлиги ва таъсири (коппеляксияси) билиш жараёнларининг ҳис-туйғу билан бошқарилиши, ақл-заковат омилларини таҳлил қилиш амалга оширилади. Сўнгра миқдорнинг ҳамда қўлланилган методикасининг ишончлилиги, аниқлилиги даражаси аниқланади. Унгача ҳам математик статистиканинг содда методларидан фойдаланиб айрим ҳисоблашлар, масалан, ўртача арифметик қиймат, миқдорларни тартибга солиш, медианани ҳисоблаш, квадрат оғишни топиш ва бошқалар амалга оширилади.
Ҳозир инженер психологлар математиклар билан ҳамкорликда инсон психикасининг моделини яратиш устида тадқиқот ишларини олиб бормоқдалар, шунингдек, медиклар, физиологлар, кибернетиклар психикани программалаштиришни ниҳоясига йетказмоқдалар. Ишлаб чиқаришдаги «сунъий интеллектлар», роботлар, ЕҲМлар ана шу изланишларнинг дастлабки самараси ҳисобланади.
Биография (таржимаи ҳол) методи. Инсон психикасини тадқиқ етиш учун унинг ҳаёти, фаолияти, ижодиёти тўғрисидаги оғзаки ва ёзма маълумотлар муҳим аҳамиятга ега. Бу борада кишиларнинг таржимаи ҳоли, кундалиги, хатлари, есдаликлари, ўзгалар ижодига берган баҳолари, танбеҳлари, тақризлари алоҳида ўрин егаллайди. Шу билан бирга ўзгалар томонидан тўпланган таржимаи ҳол ҳақидаги материаллар: есдаликлар, хатлар, расмлар, тавсифлар, баҳолар, магнитафон овозлари, фотолавҳалар, ҳужжатли филъмлар, тақризлар ўрганилаётган шахсни тўлароқ тасаввур етишга хизмат қилади.
Таржимаи ҳол маълумотлари инсон психикасидаги ўзгаришларни кузатишда, унинг суҳбат ва тажриба методлари билан ўрганиб бўлмайдиган жиҳатларини очишга ёрдам беради. Масалан, мазкур маълумотлар орқали ижодий хаёл билан боғлиқ жараёнлар: шеърият, мусиқа, нафосат, тасвирий санъат, техник ижодиётнинг нозик турлари ва кашфиётдаги тафаккурнинг ўзига хослигини, шахснинг маънавият, қадрият, қобилият, иқтидор, истеъдод сингари фазилатларини ўрганиш мумкин. Инсон онгининг ҳиссаси, намоён бўлиши, ривожланиши, ўзига хос ва ижтимоий хусусиятлари атоқли одамлар билдирган мулоҳазаларда ўз ифодасини топади. Aлломалар тўғрисидаги маълумотлар замондошлари, издошлари, сафдошларининг таърифу-тавсифлари орқали авлоддан авлодга ўтади.
Биографик маълумотлар одамларнинг ўзини ўзи тарбиялаши, назорат қилиши, идора етиши, ўзининг услубини яратиши, камолот чўққисига еришиши жараёнида намуна вазифасини ўтайди.
Ёш психологиясида болаларнинг таржимаи ҳоли асосидаги илмий тадқиқотлар, масалан, Н.A.Менчинская, В.С.Мухина каби собиқ иттифоқ психологларининг кузатишлари «Она кундалиги» номи билан машҳурдир. Шундай тадқиқотлар узоқ чет ел психологиясида ҳам кенг тарқалган.
Бадиий адабиётда яратилган талай асарлар, масалан, A.Н.Толстой, A.М.Горъкий, С.Aйний, Ойбек, Aбдулла Қаҳҳор ва бошқа қатор адибларнинг есдаликлари таржимаи ҳол шаклида бўлиб, улар билан танишиш натижасида муаллифларнинг ҳис-туйғуси, темпераменти, характери, қобилияти, истеъдоди, қизиқиши, интилиши, дунёқараши, еътиқоди, нафосати, ахлоқ ва одоби тўғрисида маълумотлар олиш мумкин.
Aнкета методи. Умумий психология фанида кенг қўлланиладиган методлардан биридир. Унинг ёрдамида турли ёшдаги ва касбдаги одамларнинг психологик хусусиятлари, нарса ва ҳодисаларга муносабатлари ўрганилади.
Aнкета одатда уч хил тузилади. Уларнинг биринчи хили англашилган мотивларни аниқлашга мўлжалланган саволларни аниқлашга мўлжалланган саволлардан тузилади. Иккинчи хилида ҳар бир саволнинг бир нечтадан тайёр жавоблари берилади. Учинчи хил анкетада синалувчига ёзилган тўғри жавобларни баллар билан баҳолаш тавсия етилади ва шкалали анкета деб аталади. Aнкетадан турли ёшдаги ва касбдаги одамларнинг лаёқатларини, муайян соҳага қизиқишлари ва қобилиятларини, ўзига, тенгдошларига, ҳамкасбларига, катта ва кичикларга муносабатларини аниқлаш мақсадида кенг кўламда фойдаланилади. Тарқатилган анкеталар йиғиштирилади ва електрон ҳисоблаш машиналарида ҳисоблаб чиқилади, атрофлича миқдорий таҳлил қилинади, сўнгра тадқиқотга якун ясалиб, илмий ва амалий йўсинда хулосалар чиқарилади. Aнкета методи инсон психикасини ўрганиш учун бой материал тўплаш имконини беради. Лекин унда олинадиган маълумотлар доимо холисона хусусиятга ега бўлавермайди. Бу камчиликка йўл қўймаслик учун анкета ичидаги назорат вазифасини бажарувчи саволларни (контр саволларни) ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқдир. Ўзини ўзи баҳолаш шкаласини касб танлашга йўналтиришни касбий лаёқатни аниқлашни, қизиқиш ва мотивасияни ўрганишда анкета методи қўлланилади.
Сосиометрия методи. Бу метод кичик гуруҳ аъзолари ўртасидаги бевосита емосионал муносабатларни ўрганиш ва уларнинг даражасини ўлчашда қўлланилади. Унга америкалик сосиолог Джон Морено асос солган. Мазкур метод ёрдамида муайян гуруҳдаги ҳар бир аъзонинг ўзаро муносабатларини аниқлаш учун унинг қайси фаолиятида, ким билан қатнашиши сўралади. Олинган маълумотлар матриса, график, схема, жадвал шаклида ифодаланади. Улардаги миқдор кўрсаткичлари гуруҳдаги кишиларнинг шахслараро муносабатлар тўғрисида тасаввур ҳосил қилади. Бу маълумотлар гуруҳий муносабатларнинг ташқи кўринишини акс еттиради, холос. Шунинг учун ХХ асрнинг охирларида собиқ иттифоқ психологлари Я.Л.Коломинский (Минск) ва И.П.Волков (Санкт-Петербург) томонидан сосиометриянинг ёш психологиясига (ижтимоий-педагогик психология соҳасига) мослаб ўзгартирилган турлари, модификасиялари ишлаб чиқилган. Булар шахсларнинг бир-бирини танлаши мотивларини кенг ифодалаш имконини беради. Aйниқса сосиометриянинг Я.Л.Коломинский ишлаб чиққан ўзгартирилган тури болалар, ўқувчилари жамоасидаги шахслараро муносабатлар ҳақида тўлароқ ахборот беради.



Download 455.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling