Учебное пособие подготовлено на государственном языке на основе образовательных стандартов и учебного плана предмета «Общая психология и педагогика»
Педагогик психологияда диагностика ва коррекция
Download 455.35 Kb.
|
УП.ўқув қўлланма тайёри (1)
Педагогик психологияда диагностика ва коррекция
Педагогик психология ўқитиш ва тарбиянинг психологик асослари ҳақидаги фандир. Бунинг маъноси шуки, педогогик психология ўқувчилар томонидан билим, иктидор ва малакаларни ўзлаштиришнинг психологик қонуниятларини ва шунингдек ўқув-тарбия просессида ўқувчилар шахсининг таркиб топишини ўрганадиган фандир. Педагогик психология фани ўқувчилар шахсининг таркиб топишини ва уларни ўқитиш масалаларини ўрганар екан, биринчи навбатда болалар психологияси билан маҳкам боғлиқдир, чунки болаларнинг ёш ва индивидуал хусусиятларини ҳисобга олмай туриб, ўқувчилар шахсининг таркиб топишини, уларни ўқитиш ва тарбиялашнинг психологик қонуниятларини аниқлаб бўлмайди. Педагогик психология ўқитиш ва тарбиянинг асосини урганиб ва ишлаб чиқиб, ўқитишнинг ва тарбиянинг мазмунини ташкил қиладиган дарсларга ва турли ўқув қуролларига бўлган талабни аниқлаш, ўқитиш ва тарбиянинг расионал ва самарали методларини топиш, ўқувчи ёки тарбияланувчиларнинг билимларга етиқод қилишга еришиш қонуниятларини очиш: ўқувчиларни меҳнат ва ижтимоий фаолиятига тайёрлашнинг асослариини ишлаб чиқиш имкониятига егадир. Педагогик психологиянннг вазифасига, шунингдек, ўқувчидар ва ўқитувчилар, тарбияланувчиларнинг ўзаро муносабати, ўқитувчи шахсига нисбатан куйиладиган талабларни ўрганиш, ўқитувчилик қобилиятининг мазмунини ва унинг таркиб топишини очиб бериш ва бошқа масалаларни ҳам ўрганишкиради. Педагогик-психология - таълим муассасаларида ўқитиш росессида ўқувчилар томонидан билим ва малакаларни егаллашнинг қонуниятларини ва тарбия просессида бола шахсининг таркиб топишини ўрганади. Ўқитиш ва тарбиялашнинг психологик қонуниятларини ўрганиш педагогик психологиянинг предметини ташкил қилади. Бу фан ўқувчилар ва тарбияланувчилар тафаккўрининг шаклланишини текширади; ўзлаштириш просессининг идора қилиш, ақлий фаолият усуллари ва малакаларининг таркиб топиши проблемаларини ўрганади. Ўқитиш просесининг, ўқувчи ва ўқитувчи, тарбиячи ва тарбияланувчи ўртасидаги муносабатларнинг, таълим олувчилар " жамоасидаги ўзаро муносабатларнинг муваффакиятли бўлишига цир қиладиган психологик факторларни аниқлайди; ўқувчилар индивидуал психологик тафовутини, болалар билан олиб бориладиган ўқув- тарбия ишларнинг психологик хусусиятларини ўрганади. Ёш психологиянинг предмети ривожланаётган инсон шахсининг психологик хусусиятлари ва психик жараёнлари онтогенезини ва инсон психикасининг ҳар бир ёш давридаги ўзгаришини ўрганади. Ёш психологиясининг бўлимларига қуйидагилар киради: Болалар психологияси, кичик мактаб ўқувчиларй психологияси, ўсмирлар, ўспиринлар, катталар психологияси, героното психологияси, яъни қариялар психологияси. Педагогик психологиянинг предмети таълим тарбиянинг психологик қонуниятларини ўрганади.Педагогик психология таълим жараёнини бошқаришнинг психологик масалаларини ўрганади. Билиш жараёнларининг ривожланишини текширади. Aқлий тараққиётнинг ишончли мезонларини излайди. Табиячилар ва тарбияланувчилар орасидаги ўзаро масалаларни ўрганади. Бундан ташқари педагогик-психолгия болаларга индивидуал ёндашув масалаларини ҳам ўрганади. Ёш педагогик-психологиянинг вужудга келиши ва ривожланиши. Педагогик-психология ХИХ-асрнинг 2-ярмига келиб вужудга келади ва психология фанига генетик гояларнинг кириши билан янада ривожланади. Рус педагоги К.Д.Ушинскийнинг асарлари педагогик, психологик.гояларнинг ривожланишига катта ҳисса бўлиб қўшилди. Жумладан у "Инсон тарбяя предмети сифатида" номли асарлар шундай деб ёзади.Инсонни ҳар томонлама тарбиялайдиган педагог уни ҳар томонлама билиши керак.ХИХ-асрнинг охири ХХ-асрнинг бошларида педогикада педагогик експерементни қўллашнинг махсус йўллари топилади. Умумий психологиядаги експерементнинг сезиларли ютуқлари (Вебер ва Фехнер томонидан психофизик қонунларнинг очилиши, Лебенгаус томонидан хотиранинг ўрганилиши) уни ёш ва педагогик-психологияда ҳам қўллаш имконини беради. Педагогиканинг ривожланишидаги дастлабки тажрибалар натижасида қуйидаги хулосалар чиқади."Психологиянинг педагогиc амалиёт билан яқинлашиши, таълим ва тарбия жараёнининг експериментал тадқиқ қилиши йўлидагина мумкиндир. Психофизиология - одамларнинг индивидуал психологик ва психофизиологик фарқларини тадқиқ қилувчи, психиканинг генетикасини ўрганувчи психология соҳаси. Ҳатто дифференсиал психофизиология термини мавжуд бўлиб, уни 1963 йилда В.Д.Небилисин томонидан фанга киритилган. Психофизиологиянинг иккита асосий тадқиқот ёндашуви мавжуд: а) мустақил амалий тадқиқотларда олинган физиологик ва психологик натижаларни ўзаро солиштириш, қиёслаш; б) бирон бир фаолиятда физиологик функсиялар ўзгаришини ўрганиш. Ижтимоий (сосиал) психология - одамларнинг ижтимоий гуруҳларга бирлашишини, бу гуруҳий тавсифни, шахснинг гуруҳий фаолияти ва хулқ-атворини, ижтимоий психологик қонуниятлар, ҳолатлар, ҳодисалар, ижтимоий установка кабиларни тадқиқот қилувчи психология соҳаси. Қадимги замондан ижтимоий психологик воқелик фалсафий нуқтаи назардан ўрганилиб келинган, лекин шахс, гуруҳ, жамоа муносабатлари қамраб олинмаган. Ижтимоий психология фанига асос бўлиб психология, сосиология, антропология, етнография, криминология, фалсафа каби фанлар хизмат қилиб келган. ХИХ асрнинг иккинчи яримида сосиал психологияни фан сифатида ривожлантиришга илк уринишлар бошланган. Жаҳон жамоатчилиги томонидан сосиал психология 1908 йилдан еътиборан алоҳида фан сифатида тан олинган. Бунга асос бўлиб бир вақтнинг ўзида англиялик психолог У.(В) Макдугалл ва америкалик сосиолог Е.Россларнинг тадқиқот натижалари хизмат қилди. Чунки бу ишларда «сосиал психология» термини қўлланилган еди. Урушдан кейинги йилларда AҚШда ва бошқа мамлакатларда сосиал психология муаммолари юзасидан тадқиқотлар ўтказиш жараёни кенг ёйилди. Aйниқса, AҚШ да ўтказилган Которннинг тажрибаси, Е.Меёнинг изланишлари сосиал психология тарихида асосий ролъ ўйнайди. Бу тадқиқотчиларнинг асосий объекти бўлиб кичик гуруҳлар хизмат қилган, тажрибалар лаборатория шароитида ўтказилган. Сосиал психология фан сифатида мулоқот, муомала қонуниятлари, шахслараро муносабат, индивидуал ва гуруҳий ўзаро таъсир, гуруҳларнинг ички ва ташқи тузилиши, уларнинг турлари, таснифи, оммавий ҳолатлар ва бошқаларни текширади. Сосиал психология бир неча соҳаларни ўз ичига қамраб олади: дин психологияси, оила психологияси, муомала психологияси, кичик гуруҳ психологияси, катта гуруҳ психологияси, модалар психологияси, инсонни инсон томонидан идрок қилиш психологияси, етнопсихология ва бошқалар. Дин психологияси-психологик ва ижтимоий психологик омилларнинг диний онг билан шартланганлигини, диннинг инсонга таъсирини ўрганувчи психология соҳаси. Дин психологияси ХИХ асрнинг охири ХХ асрнинг бошларида вужудга келган бўлиб, инсонни ибодат қилишдаги, диний анъаналарни, расм-русумларни бажаришдаги ҳиссиёт ҳолатларини ўрганишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди. Диний психологияни ўрганиш қуйидаги йўналишларда амалга оширилмоқда: а) умумий назария: диний онг, унинг тузилиши, диний ҳиссиёт, диннинг шахс шаклланишидаги аҳамияти; б) дин психологияси дифференсиасияси: ижтимоий муҳит ва тарихий даврдан шаклланган онг ва ҳиссиёт тадқиқоти; в) диний гуруҳ психологияси; г)диний расм-русумлар психологияси; д) хурфикрлилик таълими психологияси кабидир. Сиёсий психология-жамиятнинг сиёсий ҳаётидаги психологик хусусиятлар, ҳолатлар, қонуниятлар, таъсирчанлик ва таъсир ўтказиш жараёнлари каби жабҳаларни текширувчи психология соҳаси. Оила психологияси-оиланинг психологиясини ўрганувчи фанлараро тадқиқот қилишга йўналган психология соҳа. Оила психологияси оиланинг психологик муаммоларини ўрганади, у оилага таъсир қилувчи омилларни, оиладаги роллар тақсимланиши, ер-хотин муносабати, шахслараро муносабат, ёш хусусиятлари, жинсий тафовутларга асосланиб мулоқотга киришиш кабиларни ўрганади. Оила психологияси томонидан тўпланган материаллар оила мустаҳкамлигини сақлаш учун маслаҳатлар беришда, ҳар бир сосиологик ва психологик дастурлар тузишда қўлланилади. Шунингдек, оила типлари, тузилиши, иерархияси, уларга таъсир қилувчи объектив ва субъектив омиллар ҳам мазкур соҳанинг тадқиқот предметига киради. Бошқарув психологияси-жамиятда фаолият кўрсатаётган шахслар, гуруҳлар ва жамоалар ўртасидаги ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган назорат, баҳолаш, муносабат қонуниятларини, раҳбар фаолияти ва характери, қобилияти хусусиятларини тадқиқ қиладиган ижтимоий психологиянинг соҳаси. Фан психологияси- илмий тадқиқот ўтказишнинг самарадорлигини ошириш учун психологик таъсир омилларини ўрганувчи психология соҳаси. Фан психологияси фанга оид бошқа соҳалар билан узвий боғлиқ бўлиб, ишлаб чиқаришда, илмий марказларда ижтимоий ва индивидуал хусусиятларга ега бўлган психологик қонуниятларни тадқиқ қилади, инсоннинг ижтимоий қобилиятлари, ақлий имкониятлари ҳамда улардан унумлм фойдаланиш омиларини текширади. Кашфиётлар амалга оширилиши негизлари, механизмлари, шарт-шароитлари ва унда инсон омилининг роли каби ҳолатларни ўрганади. Компъютерлаштириш психологияси- компъютернинг ишлаб чиқаришдаги роли, психик акс еттиришга таъсири, шахс тузилишининг ўзгаришини ўрганувчи психология соҳаси. Мазкур соҳа компъютер ва инсон ўртасидаги диалогик муносабатни ҳам тадқиқот қилади, натижада «техника-инсон-техника» ўзаро таъсири механизмини текширади ва зарур жабҳалар ўзаро таъсирини аниқлайди. Компъютерлаштириш инсон психологиясида муайян ўзгаришларни юзага келтиради, сермаҳсул техника яратиш тизимини тезлаштиришга муҳим психологик асос яратади. Компъютерлаштиришнинг бош муаммоси-унинг инсонга таъсир ўтказиш механизмларини тадқиқот қилишдир. Парапсихология-ҳозирги замон фанининг чегарасидан ташқаридаги, тушунтириш қийин бўлган психик ҳодисаларни ўрганади. Екстросенсорика-ўта сезувчанлик, телепатия-фикрни масофага узатиш, келажакка башорат қилиш ва ҳоказо. Парапсихологияга нисбатан қизиқиш қадимдан мавжуд бўлиб, унга нисбатан ихлос то ҳозирги кунгача камайгани йўқ, гоҳо уни психотроника деб ҳам аташади. Хиромантия-қўл кафтига қараб фол очиш, инсон келажаги ва унинг тақдири ҳақида олдиндан башорат қилишдан иборат ноилмий соҳа. Спритизм-ўлган одамлар арвоҳлари, руҳлари билан алоқа ўрнатиш мумкин, улар ҳамиша барҳаёт ва биз билан мулоқотга муҳтож ғояни илгари сурувчи парапсихология соҳаси. Жаҳон психологияси фанида хулқ-атвор,муомала ва фаолият муваффақиятини таъминловчи омилларнинг енг муҳими тариқасида инсоннинг емосионал ҳаёти ётиши аксарият назариётчи психологлар томонидан таъкидлаб ўтилади. Бу талқиннинг ҳаққонийлигига ҳеч қандай еътирозлар бўлиши мумкин емас. Чунки мазкур омил експериментал психологиянинг мустақил соҳа сифатида вужудга келишидан еътиборан устувор, далил тақозо қилмайдиган атрибут сингари тадқиқот предмети моҳиятига сингиб кетган. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки,инсон муомаласининг, хулқ-атворининг кечиши, фаолиятининг муваффақиятли, сермаҳсул якунланиши кўп жиҳатдан шахснинг емосионал ҳолатларига «емосионал тон, кайфият,стресс,аффект ва ҳоказо», изоҳланиши мураккаб бўлган руҳий кечинмаларга,юксак ҳис-туйғуларга боғлиқ. Ўйин, меҳнат,ўқиш,муомала ва бошқа фаолият турларининг муваффақиятли кечиши, шахслараро муносабатларда хулқ-атворнинг намоён бўлиши ижобий психологик ҳолат сифатида баҳоланса, емосия ва ҳиссиётнинг барқарор,мақсадга йўналган тарзда ҳукм суриши еҳтимоли еътироф етилади. Ҳис-туйғуларнинг мустаҳкамлиги,барқарорлиги,мукаммаллиги сифатларнинг мавжудлиги уларнинг динамик стереотиплар типига айланганлигидан далолат беради, фаолият ва хулқнинг шахс томонидан онгли равишда бошқариш услуби шаклланганлигини билдиради. Табиатнинг таркибий қисмлари ва жамиятнинг аъзолари билан турли шаклдаги, ҳар ҳил хусусиятли муносабатга киришиши, улар билан муомала қилиш маромларини даврий «муваққат тарзда» ўзгаришни вужудга келтиради. Aна шу ўзгариш туфайли муваффақият ва муваффақияцизлик, омад ва омадсизлик, оптимизм ва пессимизм, романтика ва реалия, симпатия ва антипатия, прогресс ва регресс, жўшқинлик ва тушкинлик, фаоллик ва сустлик каби биринчиси ижобий (позитив), иккинчиси еса салбий (негатив) руҳий ҳодиса келиб чиқади. Фаолият ва хулқнинг амалиётида бир текис кечишини таъминловчи емосионал ҳолат барқарорлигининг бузилиши унга қиёс қилинган муваффақиятнинг бирламчи омили тўғрисидаги илмий маълумотларнинг шубҳа остида қолдиради. Бинобарин, жамики нарсанинг бошланғич асоси, манбаи емосия деган ғояни, унинг қийматини умумий фонда бирмунча қадрсизлантиради, лекин иккинчи, устувор ва йетакчи, умумий ва хусусий объектив ва субъектив, муҳим ва номуҳим мезонлар, аломатлар,ўлчамлар ёрдами билан баҳоланиши ушбу психологик масала моҳиятини оқилона талқин қилиш заруриятини вужудга келтиради. Ҳолбуки шундай екан, уларнинг моҳиятини, келтириб чиқарувчи сабабларни, ҳаракатлантирувчи кучларини муайян далилларга асосланиб таҳлил қилиш муаммоси майдонга келади. Инсон фаолияти ва хулқининг муайян қонуниятларга асосланган ҳолда амалга ошиши ҳам объектив,ҳам субъектив шарт- шароитларга боғлиқ. Табиий омилларни келтириб чиқарувчи объектив (ташқи) шарт-шароитларга боғлиқ. Табиий омилларни келтириб чиқаручи объектив (ташқи) шарт-шароитлар, яъни микро ва макро муҳит,моддий борлиқ, ёрдамчи воситаларнинг мавжудлиги,уларнинг юксак талабларга жавоб бера олиш имконияти, ташқи қўзғатувчиларнинг безарарлиги,вақт ва фазовий ўлчовларнинг мувофиқлиги, мутаносиблиги кабилардан таркиб топади. Хулқ ва фаолиятнинг намоён бўлиши учун табиий шарт –шароитлар тизими яхлит ҳолда иштирок етиши, уларнинг муваффақиятини таъминловчи омиллар мажмуаси тариқасида хизмат қилиши мумкин. Табиий шарт-шароитлардаги тўкисликдан ташқари айрим йетишмовчиликлар ва узилишларнинг содир бўлиши нуқсонларни келтириб чиқаради, бунинг оқибатида руҳий кечинмалар фаоллиги, илдамлиги, мақсадга йўналганлиги бузилади. Табиий шарт-шароитлар муҳит таъсирида инсон руҳий оламида бир қатор кескин ҳам сифат, ҳам миқдор ўзгаришлари вужудга келади, улар янгиланишлар, янги фазилатлар, хислатлар туғилишида намоён бўлади. Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, табиий муҳитнинг таркибий қисми бўлмиш географик муҳит бу борада муҳим ролъ ўйнайди, кўпинча у, биринчидан, биологик шартланган шахс сифатларига таъсир етиб, фенотипларни генотипларга айлантиради (ҳудудий муҳит, релъеф, стихия кутилиши: зилзила, қор кўчкиси, довул, сув тошқини, оёқ йетмас қирли тоғлар ва ҳоказо). Иккинчидан,онтогенезда шахс характерологик хусусиятларининг табиий равишда шаклланишга таъсир ўтказади, шунинг билан бирга микро муҳит билан генлар, ирсий белгилар, аломатлар ўртасида уйғунликни таъминлаб турувчи механизм вазифасини бажаради. Объектив (табиий) шарт-шароитлардан ташқари, инсон омили билан узвий боғлиқлиги субъектив (шахсга оид, унинг қиёфасига боғлиқ) шарт-шароитлар муомаланинг, фаолиятнинг, хулқнинг ижтимоий турмушда самарали амалга ошишини узлуксиз равишда таъминлаб туради. Субъектив шарт-шароитларнинг қаторига шахснинг барқарорлиги, характернинг мустаҳкамлиги, еҳтиёж, мотив, маслак, салоҳиятининг пухталиги, ўзини ўзи бошқариш услубининг қатъий равишда шаклланганлиги, биологик шартланган хислатлар еса ўзаро уйғунлашганлиги кабилар киради. Одатда объектив (табиий) ва субъектив (шахсга оид) шарт-шароитлардаги ўзгаришлар туфайли ижобий (позитив) ёки салбий (негатив) хусусиятли психологик ҳолатлар, ҳодисалар, хислатлар, кечинмалар устуворлиги юзага келиб, моддий асос функсиясини бажарувчи олий нерв фаолиятини, марказий нерв системасининг ритмикасини, ишчанлик қобилиятини пасайтиради. Бунинг оқибатида фаолият, хулқ ва муомала амалга оширишда одатий саъи-ҳаракатлар, операциялар, маромлар бузила бошлайди, фавқулодда асабийлик, руҳий нуқсонийлик, қонуниятдан четга оғишлик, нохуш кечинмалар ҳокимлиги йетакчилик қилади. Худди шу сабабдан, фаолият, хулқ ва муомаланинг муваффақияти шубҳа остида қолиши мумкин, чунки маҳсулдорлик, собитқадамлилик, мақсадга йўналганлик сифатларининг доминантлиги йўқолади, натижада ушалмаган езгу ниятлар армон тариқасида юксак ҳис-туйғулар сифатида даврий ҳукм суришда давом етаверади. Инсонинг табиатга ва жамиятга нисбатан муносабати тасодифларсиз, фавқулоддаги вазиятларсиз амалга ошиши мумкин емас, чунки еҳтимоллар даражасидаги кутилманинг йўқлиги режасиз вазиятларни шахсининг идрок майдонида келтириб чиқаради. Ҳаёт ва фаолият стратегияси ва тактикасининг екстремал тарзида ўзгариши индивидуал ва ижтимоий хусусиятли вазиятларнинг пайдо бўлишга олиб келади. Вазиятлар стихияли, хаотик (бетартиб, тасодиф) хатти-ҳаракатларни вужудга келтириб, текис, одатий, даврий, барқарор хусусиятлар ритмикасини издан чиқаради, натижада инсоннинг мотивасион, емосионал,когнитив, регулятив, хулқий, иродавий тузилиш таркибларининг функсияси бузилади. Шахс тузилишга фавқулоддаги вазиятларнинг ички ларзаси фаолият, хулқ ва муомаланинг онглилик ҳолатидан онгсизликка ўтишини тақозо етади, бинобарин, муваффақияцизлик реалияга айланади. Хўш, нима учун шахс тасодифларнинг олдини олишга тайёр емас ёки кўпинча у бу борада кучсизлик, ожизлик қилади? Ушбу муаммо йечимини жуда содда тарзда ҳал қилиш ҳам мумкин: 1) шахс онгли зот, яратувчилик қудратига ега бўлишидан қатъи назар-у табиатнинг таркибий қисми, инстинктлар, шарциз рефлекслар таъсирига берилувчандир: 2) шахснинг тана аъзолари (организми) фавқулоддаги ходисалар ва вазиятларга мослашган емас (стихия, ҳалокат, тасодиф, стресс, аффект, хавф-хатар-риск); 3) шахс комиллик даражасига еришмаганлиги туфайли сабабий боғланиш оқибатларини, фобия (қўрқиш) билан боғлиқ ҳис-туйғуларни олдиндан сезиш, пайқаш, уларга нисбатан акс таъсир бериш имкони йўқ: 4) шахсда иккинчи қиёфанинг шаклланмаганлиги (тест, тренинг, тренировка билан қуролланмаганлиги) унинг хавф-хатар қурбонига айлантириши шубҳасиз. Жахон психологияси фанининг маълумотларига қараганда,муваффақияцизликдан ҳеч ким ҳимояланган емас,.чунки ижтимоий иммунитет жуда кучсиз аксил таъсир кўрсатиш имкониятига ега. Маълумки, жисмоний, ахлоқий ва ақлий баркамоллик туб маънодаги комил инсон тўғрисида мулоҳаза юритишга имкон беради ва таркибларнинг тўла муносиблиги, уйғунлашганлиги, ўзаро тақозо етивчанлиги асосий мезон вазифасини бажаради, комиллик даражаси субъектнинг маънавий дунёсига айланмас екан, у тақдирда ҳеч ким тасодифлар,фавқулоддаги вазиятлар шахс томонидан одатий ҳодиса сифатида осойишта қабул қилинмайди. Муваффақият гарови (кафолати) функсиясини бажарувчи омилларнинг генезиси тўғрисидаги фикр юритилганда, енг аввало, уларнинг бирламчилиги,асосий манба еканлигини назарда тутиш назарий ҳамда методологик муаммолар йечимини оқилона топишга пухта негиз ҳозирлайди, бошланғич ҳаракат нуқтасини белгилаб беришга хизмат қилади. Назарий мулоҳазаларга биноан,.фаолият,хулқ ва муомаланинг бир текис,самарали кечиши генетик нуқтаи назардан қуйидагиларга боғлиқ: 1. Объектив (табиий) ва субъектив (шахсга оид) шарт-шароитлар мавжудлигига. 2. Объектив ва субъектив шарт-шароитлар ҳукм суришини ўзгартирувчи тасодифий ва фавқулоддаги вазиятлар таъсирчанлигига, устуворлигига. 3. Емосия ва ҳиссиётнинг ижобий (позитив), салбий (негатив) хусусият касб етишига. 4. Инсоннинг шахслилик ва характерологик хусусиятларининг барқарорлигига. 5. Шахснинг комиллик даражасига еришганлигига ва ҳоказо. Шахснинг ҳаёт ва фаолиятида муваффақиятга еришиш, мақсадига мувофиқ саъи-ҳаракатларни унга йўналтириш учун қуйидагиларга еътибор қилиш заруратнинг заруратидир: 1) объектив ва субъектив шарт-шароитлар ўзгарса, уларга тузатишлар (коррексия) киритишга тайёргарликка; 2) фавқулоддаги вазиятларга кўникиш учун шахсга тренинг ёрдами билан таъсир ўтказишга, унда иккинчи қиёфани шакллантиришга; 3) организмнинг ҳар қандай стихияларга чидамлигини орттиришга; 4) комилликка интилиш ҳис-туйғуларни такомиллаштиришга; 5) шахс имкониятларни рўёбга чиқишга кўмаклашишга ўзини ўзи кашф қилиш, ўзига ўзи буйруқ бериш, ўзини ўзи такомиллаштириш, ўзини ўзи баҳолаш, ўзини ўзи назорат қилиш, ўзини ўзи бошқариш,ўзига ўзи таскин бериш, ўзини ўзи қўлга олиш ва ҳоказо. Инсон ҳаётини ва фаолиятини ўзгартирувчи асосий омиллар мавжуд бўлиб, улар муайян даражада шахснинг таъсирига берилувчандирлар. Умумий психологиянинг асосий принсиплари, детерминизм, онг ва фаолият бирлиги, психиканинг фаолиятида ривожланиши бўлиб ҳисобланади. 1.Детерминизм (лат.детермината) белгилайман маъносини билдиради) принсипи табиат ва жамият ҳодисалари, шу жумладан, психик ҳодисаларнинг объектив сабаблар билан белгиланиши ҳақидаги таълимотдир. Шу боисдан психика, онгнинг объектив борлиқ ва нерв системаси билан белгиланиши илмий психологиянинг буюк ютуғи ҳисобланади. Шунинг учун детерминизм психиканинг турмуш тарзи билан белгиланишини ва турмуш тарзи ўзгаришига мутаносиб равишда у ҳам ўзгаришини англатади. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ҳайвонлар психикасининг ривожланишини биологик қонун тарзидаги табиий танлаш мезони билан ўлчанади. Ҳайвонлардан фарқли ўлароқ инсонда онг шаклланишининг пайдо бўлиши муайян босқичлар орқали ривожланиши моддий ишлаб чиқарилиш воситаларини яратиш ҳамда такомиллаштириш, маҳсулотларни қайта ишлаш қонунлари билан белгиланади. Инсон онгининг ижтимоий тарихий тараққиёт хусусиятига ега еканлигини англаши (тушуниш) шахс онгининг ижтимоий борлиққа (макро, микро, мизе муҳитига) боғлиқлиги хақидаги ҳам табиацҳунослик, ҳам инсоншунослик умумий принсипга асосланган буюк хулоса кишилик жамиятининг оламшумул тантанасидир. 2.Онг билан фаолият бирлиги принсипини психология фанида қабул қилиниши шундай маънони англатади: а)онг билан фаолият бир-бирига қарама-қарши воқелик емас; б) онг билан фаолият айнан бирор -бирига ўхшаши ҳам емас; в) онг билан фаолиятнинг бирлиги уларнинг ҳукм суриши механизмидир;(курсив Е.Ғ.).Фаолият ўзининг тузилиши бўйича ички ва ташқи таркибларига ега бўлса –да, воқелик ташқи ифодаси билан ажралиб туради.Онг бўлса фаолиятнинг ички режасини, унинг дастурий жабҳасини акс еттиради. Реал вақтларнинг ўзгарувчан(ривожланишини англатувчи) модели онгда юзага келади, одам атроф муҳит билан муносабатга киришганда ундан мўлжал олади, натижада нуқсонларга йўл қўймайди. Фаолият онг ёрдамида амалга ошади ва ўз навбатида онг мазкур жараёнда такомиллашади (муаммо ва унинг йечими вариасиялар, инвариантлар туртки вазифасини ўйнайди). Илмий тадқиқот нуқтаи назаридан онг билан фаолият бирлиги принсипи, биринчидан, хулқ-атвор, фаолиятни мақсадга мувофиқ амалга оширишга кафолат беради; иккинчидан, ҳаракат, саъи-ҳаракатларни муваффақиятларга еришишнинг таъминловчи ички психологик механизмни аниқлашга имкон беради; уларнинг бирлиги психиканинг объектив қонуниятларини очишга муҳим имконияти, пухта шарт-шароит яратади. Aгарда психика фаолият самараси ва маҳсули сифатида талқин қилинса, у тақдирда психика ва онгнинг фаолиятда ривожланиш принсипи тўғри тушунилган бўлади.Мазкур принсип рус психологлари Л.С.Вигоцкий, П.П.Блонский, С.Л. Рубинштейн,A.Н.Леонтъев, Б.М. Теплов, Б.Г.Aнанъев ва бошқаларнинг илмий тадқиқотларида ўз ифодасини топган. 3.Психиканинг тараққиётини диалектика нуқтаи назаридан тушуниш психик тараққиёт инсоннинг меҳнат фаолиятига, таълимга, ўйин фаолиятига боғлиқ еканлигини аниқлашдан далолат беради. Ижтимоий тажрибани ўзгартириш жараёнининг юз бериши шахс учун психик тараққиётнинг шакли сифатида хизмат қилади ва дастурий билимларни егаллашга мустаҳкам замин ҳозирлайди. Ҳар қайси фаолият тури инсон психикасини ривожлантириш манбаи ва механизми ролини бажаради. Психологларнинг ушбу принсипга тааллуқли фикрларидан намуналар келтирамиз: 1) Л.С.Вигоцкий; таълим психиканинг ривожланишини йўналтиради, шу билан бирга бу жараёнда онгли фаолиятнинг янги, мутлақо бошқача шакллари яратилади; 2)П.П.Блонский: тафаккур кичик мактаб ёшида ўйинлар билан, ўспиринлик ёшида ўқиш билан боғлиқ тарзда ривожланади; 3) С.Л.Рубинштейн; онг фаолиятда пайдо бўлиб, ана шу фаолиятда шаклланади; 4)Б.М.Теплов: қобилият фақат ривожланишда мавжуд бўлади; лекин ривожланиши фаолият жараёнидан бошқача муҳитда юз бермагандек, қобилият тегишли яққол фаолиятдан ажралмаган ҳолда пайдо бўла олмайди. Маълумки, психика юксак даражада ташкил топган материянинг хусусияти ва миянинг маҳсулидир. Психика борлиқнинг сезги органлари орқали инсоннинг миясига бевосита таъсир етиши асосида вужудга келиб, билиш жараёнларида, шахснинг хусусияти ва ҳолатларида, диққати, ҳис туйғулари, характер хислатларида, қизиқиши ҳамда еҳтиёжларида ўз ифодасини топади. Психиканинг негизида миянинг рефлектор фаолияти ётади. ташқи дунёдан кириб келадиган қўзғатувчиларга ички ёки ташқи биологик органлар жавоб реаксиясини билдиради. Бош мия катта ярим шарларида вужудга келадиган муваққат нерв боғланишлари психик ҳодисаларнинг физиологик асослари ҳисобланади ва улар ташқи таъсирнинг натижасида ҳосил бўлади. Психофизиологик қонуниятларга биноан миянинг функсияси муваққат нерв боғланишларининг бирлашиш механизми ҳамда анализаторлар фаолияти механизмлари таъсирида ҳосил бўлади. Психикани тадқиқ етиш инсоннинг бутун онгли фаолиятини-унинг ҳам назарий, ҳам амалий ҳаёт фаолиятини ўрганишдир «Одамнинг онглилиги унинг турли-туман фаолиятида, хатти-ҳаракатларида намоён бўлади. Инсон шахси ҳар хил шакл ва мазмунга ега бўлган назарий ҳамда амалий фаолиятларда таркиб топади. Бунда муҳит, ирсий белгилар, ижтимоий таъсир асосий омиллар ҳисобланади. Инсон ўзи яшаб турган даврни, моддий турмушни акс еттиради, ижтимоий-сиёсий муҳит таъсири остида билимларни ўзлаштира боради, ижтимоийлашади. Ижтимоий муҳитда унинг ҳис-туйғулари, характери, қобилияти, иқтидори, тафаккури, еҳтиёжлари, еътиқоди, уни фаолликка даъват қилувчи ҳаракат мотивлари, истаклари, тилаклари, хоҳишлари аста-секин ўзгариб боради. Инсоннинг билиш фаолияти ривожланиши унга ўзини қуршаб турган борлиқни янада чуқурроқ, тўлароқ, аниқроқ акс еттириш имкониятини яратади ва у борлиқнинг асл моҳиятини, турли йўсиндаги ўзаро боғланишлари, мураккаб муносабатлари ва алоқаларни тобора аниқроқ ёритади. Шу билан бирга мазкур жараёнларда шаклланиб келаётган инсоннинг борлиққа, воқеликка, жисмларга, кишиларга ва ўзига муносабати вужудга келади. Инсон онгининг ривожланиши унинг ташқи оламни фаол акс еттиришда намоён бўлади. Инсоннинг моддий турмуши, у ҳаёт кечираётган тузумнинг моддий асосига емас, балки уни қуршаб олган одамларнинг турмуш тарзлари, умуминсоний қиёфалари, дунёқараши, маслаги, ижтимоий воқеликка муносабатлари, интилишлари, ижод маҳсуллари ва хатти-ҳаракатларининг мажмуасидир. Инсоннинг борлиқни акс еттириши фаол жараёндир. Инсоннинг ривожланиши объектив борлиққа ва ўзига фаол таъсир кўрсатишида содир бўлади. Ўйинни кузатиши, меҳнати, ўқиши, адабий асарни мутолаа қилиши, қизиқишининг барқарорлашуви ва бошқалар шахснинг психик ривожланишини ифодалайди. Ривожланиш инсон шахсининг таркиб топиши жараёнидир. Ривожланиш ўзаро боғлиқ қатор босқичларда амалга ошади. Шахс ақл-заковатининг кўрсаткичи, сифати, хусусияти унинг атрофдаги одамлар билан кундалик муносабатлари ва амалий фаолиятида вужудга келади, ўзаро таъсир натижасида унда ақлнинг ижодий маҳсулдорлиги, теранлиги, тезлиги, мустақиллиги, танқидийлиги, чуқурлиги орта боради. Психология фанининг филогенетик, тарихий, онтогенетик ривожланишига янгича ёндашиш принсипларни қуйидагича турларга ажратишга имкон беради: 1) детерминизм; 2) онг ва фаолият бирлиги; 3) тараққиёт; 4) тарихийлик; 5) предметлилик; 6) монизм; 7) нутқ ва тафаккур бирлиги; 8) фаоллик; 9) интериоризасия ва екстериоризасия; 10) фаолият ички ва ташқи тузилиши бирлиги; 11) психикани системали анализ; 12) акс еттиришни фаолият тузилмасидаги инъикос қилинувчи объектга боғлиқлиги ва ҳоказо. Инсон психикасининг илмий-тадқиқот методлари 1. Психологиянинг анъанавий, емпирик методлари то ҳозирги кунгача муваффақиятли қўлланилмоқда. Кузатиш методи. Психология фанида бу методнинг объектив (ташқи) ва субъектив (ўзини-ўзи) кузатиш турлари мавжуд. Инсон психикасидаги ўзгаришларни кузатиш учун қуйидагилар амалга оширилади: 1) кузатишнинг мақсади, вазифаси белгиланади; 2) кузатиладиган объект танланади; 3) синалувчининг ёши, жинси, касби аниқланади; 4) тадқиқот ўтказиш вақти режалаштирилади; 5) кузатиш қанча давом етиши қатъийлаштирилади; 6) кузатиш инсоннинг қайси фаолиятида (ўйин, ўқиш, меҳнат ва спортда) амалга оширилиши тавсия қилинади; 7) кузатишнинг шакли (якка, гуруҳ, жамоа билан ўтказилиши) тайинланади; 8) кузатилганларни қайд қилиб бериш воситалари (кундалик, суҳбат дафтари, кузатиш варақаси, магнитафон, видеомагнитафон, видеоаппарат, фотоаппарат ва бошқалар) тахт қилинади. Кузатиш орқали одамларнинг диққати, ҳис-туйғулари, нерв системасининг ташқи ифодалари, темперамент хусусиятлари, имо-ишоралари, сезгирлиги, ҳаракатчанлиги, ишчанлиги, хулқ-атвори, нутқ фаолияти ва ҳоказолари ўрганилади. Aммо ўта мураккаб ички психологик кечинмалар, юксак ҳиссиётлар, тафаккур, мантиқий хотира ва ақл-заковатни тадқиқ етишга бу методнинг имкони йетишмайди. Масалан, гўдак болани кузатишда унинг ҳаракатлари, ўйинчоқларга муносабати, ҳис-туйғуси, талпиниши, майли, хоҳиши аниқланади. Ўқувчининг дарсдаги ҳолатини кузатишда еса диққатининг хусусияти, ташқи қўзғатувчи билан таъсирланиши, темпераменти, хатти-ҳаракатининг суръати, емосионал кечинмасининг ўзгариши тўғрисида маълумотлар тўплашга имконияти туғилади. Ўспирин ёшларнинг спорт фаолиятини кузатиш орқали уларнинг иродаси, ишчанлиги, ҳис-туйғусининг ўзгариш хусусиятлари, ғалабага интилиши, ўзининг ҳаракатини идора қила олиши юзасидан материаллар йеғиш мумкин. Ишчининг дастгоҳ ёнидаги фаолиятини кузатиш натижасида унинг ўз диққатини тақсимлаши, қийин дамларда ўзини тутиши, имо-ишоралари, ташқи қўзғатувчидан таъсирланиш даражаси ҳақида кенг маълумотлар йиғилади. Кексаларнинг мулоқот жараёнини кузатиш уларнинг характери, нутқ фаолияти, ҳис-туйғуси, екстравертивлиги ёки интравертивлиги, қизиқувчанлиги ва руҳиятининг бошқа хусусиятларини аниқлаш демакдир. Ташқи кузатишда баъзан тафаккур бўйича ҳам маълумотлар олиш: иш устидаги кайфиятини, фикрнинг муайян объектга йўналтирилганини, ташқи қўзғатувчилар таъсирига берилмасликни, чеҳрадаги ташвиш ва истиробни, кўздаги ғайри табиийликни, шунингдек, синчковлик, теранлик, термулиш каби руҳий ҳолатларни кузатиб тафаккурнинг кечишидаги ўзгаришларни аниқлаш мумкин. Булардан ташқари, қўлнинг титраши, асабийлашиш, нутқнинг бузилиши, ҳиссиётнинг беқарорлашуви ҳам инсон руҳиятидаги ўзгаришлар бўйича маълумот беради. Психология фанида ўзини ўзи кузатишдан (интроспексиядан) ҳам фойдаланилади. Кўпинча тажрибали психолог ёки малакали моҳир ўқитувчи, салоҳиятли раҳбар ўзини ўзи кузатиш орқали илмий хулоса чиқара билади. Масалан, ўз тафаккурини кузатиб ўзидаги емосионал ўзгариш ҳақида, шунингдек тафаккурнинг ички механизмлари вужудга келиши ва кечиши тўғрисида маълумот олади. Натижада тафаккурнинг сифати, мазмуни, моҳияти ва қай тарзда, қандай тезликда, қай шаклда рўй беришини кузатади. Чет ел психологиясида ўзини ўзи кузатишнинг инсон руҳиятини ўрганишдаги ролини ифодаловчи илмий-амалий материаллар тўпланган. Интроспексия йўналишининг йирик намояндалари ўзларини ўзлари кузатганлар ва тўплаган материалларини таҳлил қилиб умумий психологик қонуниятларни яратишга ҳаракат қилганлар. Лекин инсон турли вазиятларда ўзини бир хил бошқара олмайди ва шунинг учун бу методнинг илмий аҳамияти унчалик катта емас. Шундай қилиб, кузатиш методининг қулай ва самарали жиҳатлари билан бирга заиф томонлари ҳам мавжуд. Шу сабабли инсоннинг мураккаб психикаси бошқа методлардан фойдаланиб тадқиқ қилинади. Фаолият маҳсулларини таҳлил қилиш методи. Инсон хотираси, тафаккури, қобилияти ва хаёлининг хусусиятларини аниқлаш мақсадида бу метод умумий психологияда кенг қўлланилади. Болалар чизган расмлар, ясаган ўйинчоқлар, моделлар, ёзган шеърларни таҳлил қилиш орқали уларнинг мантиқий хотираси, тафаккури, техник, бадиий ва адабий қобилияти, ижодий хаёли юзасидан материаллар тўплаш мумкин. Объект билан субъект ўртасида мулоқот ўрнатиш учун шахснинг психикаси тўғрисида сиртдан муайян ҳукм ва хулоса чиқарилади. Ижодий фаолият маҳсулларига кундалик, схема, ихтиро, диаграмма, кашфиёт, қурилма, асбоб, техник моделъ, мослама, миллий каштачилик, ҳунармандчилик, заргарлик буюмлари, реферат, курс ва малакавий битирув ишлари, магистрлик диссертасияси, илмий маъруза, конспект, тақриз, тезис, мақола, кўрсатмали қуроллар, лойиҳа, консепсия, санъаткор, артист ва бахши ижодиёти кабилар киради. Булар турли ёшдаги, жинсдаги ва касбдаги одамлар томонидан яратилган бўлиши ва шунга кўра шакли, мазмуни, сифати, оригиналлиги, ҳажми, кўриниши, хусусияти билан бир-биридан кескин тафовут қилиши мумкин. Тест методи. Тест-инглизча сўз бўлиб, синаш, текшириш, демакдир. Шахснинг ақлий ўсишини, менталитетини, қобилиятини, иродавий сифатлари ва бошқа психик хусусиятларини текширишда қўлланиладиган қисқа масала, топшириқ, мисол, жумбоқ, сюжетли расм ёки шакл тест деб аталади. Тест айниқса одамнинг қандай касбни егаллаш мумкинлигини, касбга яроқлилиги ёки яроқсизлиги, истеъдодлилар, иқтидорлилар ва ақли заифларни аниқлашда кишиларни саралашда кенг қўлланилади. Тест методининг қиммати тажрибанинг илмийлик даражасига, текширувчининг маҳоратига ва қизиқишига, йиғилган психологик маълумотларнинг объективлиги ва уларни илмий таҳлил қила билашга боғлиқдир. 1905 йилдан, яъни франсуз психологи A. Бине ва унинг шогирди A. Симон инсоннинг ақлий ўсиш ва истеъдод даражаларини ўлчаш имконияти борлиги ғоясини олға сурганидан кейин психологияда тест методи қўлланана бошланди. Чет ел психологлари тестларни шахснинг истеъдод даражасини аниқлаш воситаси деб билдилар. Бироқ тест текширилаётган ҳодисаларнинг психологик мезони ҳисобланмайди. Маълумки, бир муаммонинг йечимини излаш турли психологик воситалар билан амалга оширилади. Жаҳон (AҚШ, Йевропа ва ҳоказо) тестологлари тадқиқот объектларини ўзлаштириб турадиган ва қобилият, тафаккур, билим кўникма ҳамда малакаларни аралаш ҳолда ўрганишга интиладилар. Синаш жараёнида синалувчиларнинг емосионал ҳолати ва саломатлигига боғлиқ руҳий кечинмаларни инобатга олмайдилар. Собиқ иттифоқ психологлари К.М. Гуревич, В.A. Крутеский ва бошқалар қўллайдиган тестлар тубдан бошқача принсип асосида тузилган. Улар тестларнинг тафаккур кўрсаткичи (индикатори) бўлиши учун ҳаракат қилдилар ва муайян ютуқларга еришдилар. Шунингдек тафаккур жараёнининг сифат хусусиятларини билмай туриб, қобилиятнинг моҳиятини ёритиб бўлмайди, деган қоидага амал қилган ҳолда тестлардан фойдаланмоқдалар. Ҳозирги даврда нодир тестлар қаторига психологлардан Роршах, Розенсвейг, Кеттелл, Вартегг, Векслер, Мейли, Aйзенк, Aназтази, Равен ва бошқалар ижодининг намуналарини киритиш мумкин. Психологияда тестлар қуйидаги туркумларга, турларга ажратилган ҳолда қўлланилади. Енг кенг тарқалган тестлар қаторига: 1) билим, кўникма ва малакаларни егаллаганлик даражасини аниқлашга қаратилган диагностик методлардан бири мақсадга (ютуққа) еришув тестлари ёки педагогик тестлар деб номланади; бу тур ҳаракат тестлари (механизмлар, материаллар, инструмент кабилардан фойдаланишга мўлжалланган), ёзма тестлар (махсус бланкалардаги саволлардан битта тўғрисини топишга ёки расмдан муҳим томонини ажратишга йўналтирилган), оғзаки тестлар (саволлар тизими умумий таълим ва касб таълимида тайёргарлик даражасини аниқлайди) 2) Инсоннинг ақл идроки, ақл заковати, ақлий қобилияти ва фикрлаш даражасини ўлчашга мўлжалланган тестлар интелект тестлари дейилади; улар вербал ва новербал шаклларда тузилган бўлиб, ақлий имконият, уқувчанлик, топқирлик, зеҳн, фаросатлилик, ақлий тараққиёт даражасини аниқлаш учун хизмат қилади; тест топшириқлари йўриқномасида аналогияга, умумлаштиришга, тушунчаларга, таъсифлашга мантиқий муносабатни аниқлаш талаб етилади. 3) Ижодиёт ( креативлик) тестлари шахснинг ижодий қобилиятларини ўрганиш ва баҳолашга мўлжалланган бўлади; улар ижодкор шахснинг ҳаётий тажрибасини таҳлил қилишга ва ижодкор шахснинг индивидуал хусусиятларини (ижодий тафаккур ва унинг маҳсулдорлиги: егилувчанлиги , тезкорлиги топқирлиги, оригиналлиги, танловчанлиги, конструктивлиги ва ҳоказо) ўрганишга йўналтирилади. 4) Мезонга мўлжалланган (критериал ориентирланган) тестлар текширилувчидан егаллаган ва касбий топшириқларни бажариш учун йетарли ёки йетарли емаслигини аниқлашга мўлжаллангандир. Мезон (критерия) сифатида муайян билимлар тизими мавжуд ёки мавжуд емаслиги хизмат қилади. У (мезон ўқув жараённи ташкил етишда тескари алоқанинг инструменти тариқасида гавдаланади. Мезоннинг яратилиши унинг мантиқий-психологик тузилишини таҳлил қилиш асосида қурилади. Бунда методика билан мезоннинг психологик мутаносиблиги, релевантлиги олдиндан ҳисобга олиниши лозим. 5) Шахсга оид ёки шахслилик тестлари: шахснинг установкаси, қадриятларга муносабати, емосионал ҳолатлари, мотивасияси, шахслараро муносабатдаги сифатлари, хулқ-атворининг типик шакллари ва ҳоказоларни ўрганишга, ўлчашга, аниқлашга ёрдам беради. Улар шахсни ўрганиш шкалалари, сўровномалари ва билим жараёнларини ўлчаш, баҳолаш, ўзини-ўзи баҳолашга йўналтирилган бўлади. Шунингдек, субъективликни акс еттирувчи текстлар тизимини ҳам қамраб олади. 1) Проектив тестлар (лат. Прочестио-олдинлаб, илгарилаб намоён етиш маъносини билдиради): проексия натижаларини психологик талқин қилишга асосланган шахсни яхлит ўрганишга қаратилган методлар мажмуаси проектив тестлар дейилади. Психологик ҳимояланишдан ташқари, фавқулоддаги вазиятда индивидуаллигини ўзига хос намойиш етиш кабиларда мужассамлашади. Бундай тестлар туркуми ассосиатив (тугалланмаган гаплар ёки ҳикоя), експрессив (психодрама, ўйинлар, ишбилармандлик ўйинлари, состренинг, еркин мавзуда расм чизиш) турларига ажратилади. Шахснинг ички дунёси моҳиятини субъектнинг шахсан ўзи тўлароқ намойиш етишга хизмат қилади. Шундай қилиб, тестлар қаторига ютуққа ( мақсадга) еришиш тестлари (улар дарсликларда берилган билим, малака даражаларини баҳолашга қаратилган), интеллект тестлари (ақлий тараққиёт даражасини ўлчашга мўлжалланган), шахслилик тестлари (инсон иродаси, емосияси, қизиқиши, мотивасияси ва ҳулқини баҳолашга йўналтирилган диагностик методлардан иборатдир), шахс «лойиҳаси» (проектив) тестлари(саволларга битта аниқ жавоб бериш талаб қилинади, жавобларни таҳлил қилиб шахс хусусиятларининг «лойихаси» ишлаб чиқилади), қобилият тестлари, хотира тестлари киради. Енди тестга айрим мисоллар келтирамиз. Ортиқча сўзни чиқариб ташланг: A) Йенисей, Днепр, Сирдарё, Aмур (жавоб: Днепр - у Йевропада жойлашган); Б) Петрозаводск, Ижевск, Сиктивкар, Aбакан (жавоб: Aбакан - у Осиёда жойлашган). Тажриба (експеримент) методи. Бу метод турли ёшдаги ва касбдаги одамлар (чақалоқ, бола, ўспирин, балоғатга йетган ва қарилар)нинг психикасини чуқурроқ, аниқроқ тадқиқ қилиш методлари ичида енг муҳими ҳисобланади. Експеримент методи ёрдамида сунъий тушунчаларнинг шаклланиши нутқнинг ўсиши, фавқулодда ҳолатдан чиқиш, муаммоли вазиятни ҳал қилиш жараёнлари, шахснинг ҳис-туйғулари, характери ва типологик хусусиятлари ўрганилади. Инсон психикасининг нозик ички боғланишлари, муносабатлари, мураккаб механизмлари текширилади.. Бунинг учун експеримент материалини текширувчи синчковлик билан танлаши, объект тарзда ҳар хил ҳолат ва вазиятларни яратиши, бунда синалувчининг ёши, ақл-идроки, характер хусусияти, ҳис-туйғуси, қизиқиши ва савиясига, турмуш тажрибасига, кўникма ва малакаларига еътибор бериши лозим. Експеримент методи ўз навбатида табиий ва лаборатория методларига ажратилади. Табиий метод психологик-педагогик масалаларни ҳал қилишда қўлланади. Бу методнинг илмий асосларини 1910 йилда рус психологи A.Ф. Лазурский таърифлаган. Табиий методдан фойдаланишда ишлаб чиқариш жамоалари аъзоларининг, илмий муассасалар ходимларининг, ўқитувчилар, кексайган кишиларнинг психологик ўзгаришлари, ўзаро муносабатлари, ишчанлик қобилиятлари, мутахассисликка яроқлилиги муаммоларини ҳал қилиш назарда тутилади. Табиий шароитларда инсон психикасини ўрганишда синалувчилар (боғча болалари, мактаб ўқувчилари, ишчилар, деҳқонлар, зиёлилар, бизнесменлар, фермерлар, илмий ходимлар ва ҳоказолар)нинг ўзлари бехабар бўлиши, таълим жараёнида берилаётган билимлар тадқиқот мақсади мувофиқлаштирилиши, катта ёшдаги одамларга тарбиявий таъсир ўтказиш (интераксия) кундалик меҳнат тарзи доирасида амалга оширилиши, завод ва фабрикада еса моддий маҳсулот ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга қаратилиши лозим. Лаборатория (клиника) методи кўпинча индивидуал (гоҳо гуруҳ ва жамоа) шаклида синалувчилардан яширмай, махсус психологик асбоблар, йўл-йўриқлар, тавсиялар, кўрсатма ва иловалардан фойдаланиб олиб борилади. Ҳозир инсон психикасидаги ўзгаришларни аниқлайдиган асбоблар, мураккаб електрон ҳисоблаш машиналари (дисплейлар), қурилмалар, мослама ва жиҳозлар мавжуд. Улар одамдаги психологик жараёнлар, ҳолатлар, функсиялар, вужудга келаётган янги сифатларни қайд қилиш ва ўлчашда қўлланади. Кўпинча детекторлар, електрон ва радио ўлчагичлар, секундамер, рефлексометр, хронорефлексометр, люксметр, аноматоскоп, тахистоскоп, аудиометр, естезиометр, електромнограмма, електроенсефалограмма кабилардан фойдаланилади. Лаборатория методи ёрдами билан диққатнинг сифатлари, сезги, идрок, хотира ва тафаккурнинг хусусиятлари, емосионал ҳамда иродавий ва ақлий зўриқиш сингари мураккаб психик ҳолатлар текширилади. Кўпинча лаборатория шароитида кишилар (учувчи, шофёр, оператор, електрончилар) ва кутилмаган тасодифий вазиятлар (ҳалокат, портлаш, издан чиқиш, шовқин кўтарилиши)нинг моделлари яратилади. Aсбобларнинг кўрсатилиши бўйича ўзгаришлар, ривожланиш динамикаси, жисмоний ва ақлий толиқиш, емосионал-иродавий, асабий зўриқиш, жиддийлик, танглик қандай содир бўлаётганини ифодаловчи маълумотлар олинади. Download 455.35 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling