- Паст босимли муҳит аэродинамикаси – кейинги пайтларда бу соҳа тез ривожланиб бормоқда. Чунки коинотни ўрганишда суъний йўлдошлар, ҳар хил ракета ва коинот учиш аппаратлари, баллистик ва глобал ракеталар пайдо бўлиши сабабчи бўлмоқда. Бундай учиш аппаратлари Ернинг баланд қатламларида парвоз қилади. Атмосферанинг босими баландлик ўсиши билан камайиб боради ва бутунлай вазнсизлик ҳолатига ўтади; - - Паст босимли муҳит аэродинамикаси – кейинги пайтларда бу соҳа тез ривожланиб бормоқда. Чунки коинотни ўрганишда суъний йўлдошлар, ҳар хил ракета ва коинот учиш аппаратлари, баллистик ва глобал ракеталар пайдо бўлиши сабабчи бўлмоқда. Бундай учиш аппаратлари Ернинг баланд қатламларида парвоз қилади. Атмосферанинг босими баландлик ўсиши билан камайиб боради ва бутунлай вазнсизлик ҳолатига ўтади;
- - Бошқарув органлари аэродинамикаси – бу соҳа замонавий аэродинамиканинг махсус бўлими ҳисобланади. Бу йўналиш учиш аппаратларини қанотларини, уларни бошқариш қоидаларини, ҳар хил аэродинамик бошқарув органлари ва шунга ўхшаш самолетнинг бошқарув мосламаларини ўрганади;
- - Айлана шаклидаги жисмлар аэродинамикаси – бу соҳа ҳам аэродинамиканинг махсус бир бўлими ҳисобланади ва асосан ракета, коинот кемалари ва ракета, самолётларни ўрганади.
- Аэродинамика шунга ўхшаш кўпчилик халқ хўжалик масалаларини ечишда, умуман суюқлик ва газ муҳити билан ишлайдиган ҳамма аппаратлар ва машиналар аэродинамикани қонунлари орқали ифодаланади.
- Учиш аппаратлари динамикаси (атмосферадаги) – механиканинг бўлими бўлиб, учиш аппаратларини атмосферадаги ҳаракатини ўрганади.
- Учиш аппаратлари (хусусий ҳолда самолётлар) парвози динамикаси учиш аппаратлари (самолётлар) ҳаракати траекторияси, турғунлиги ва бошқарувчанлигини ўрганиш билан боғлиқ бўлган саволларни кўриб чиқади.
У ўз изланиш услубларида назарий механика, аэродинамика, двигателлар назарияси, автоматик бошқариш назарияси ва шу каби бошқа фанларни асосий ҳолатларига таянади. Ўз навбатида учиш аппаратлари (самолётлар) парвози динамикаси фанидан “Учиш аппаратлари конструкцияси ва лойиҳалаш”, “Учиш аппаратлари парвози тизимини конструкциялаш”, “Учиш аппаратлари мустахкамлиги”, “Учиш аппаратларини техник эксплуатация қилиш”, “Парвоз хавфсизлиги” ва шу каби бир қатор фанларни ўрганишда фойдаланилади. - У ўз изланиш услубларида назарий механика, аэродинамика, двигателлар назарияси, автоматик бошқариш назарияси ва шу каби бошқа фанларни асосий ҳолатларига таянади. Ўз навбатида учиш аппаратлари (самолётлар) парвози динамикаси фанидан “Учиш аппаратлари конструкцияси ва лойиҳалаш”, “Учиш аппаратлари парвози тизимини конструкциялаш”, “Учиш аппаратлари мустахкамлиги”, “Учиш аппаратларини техник эксплуатация қилиш”, “Парвоз хавфсизлиги” ва шу каби бир қатор фанларни ўрганишда фойдаланилади.
- Замонавий учиш аппаратлари парвози динамикаси – бу доимий ривожланиб борувчи илмий соҳа бўлиб, учиш аппаратларини қуришни барча босқичида, синаш ва учиш эксплуатациясида уни ҳаракати хусусиятларини анализ қилишга ва изланиш муаммоларини ечишга имкон беради.
- Учиш аппаратлари аэродинамикаси ва парвоз динамикасини чуқур билиш муҳандис-авиаторларга қуйидагиларни бажаришга имкон беради:
- учиш аппаратлари янги турларини мустақил ўрганишга ва уларни хусусиятларини анализ қилишга;
- учиш аппаратларини лойиҳалашда учиш-техник характеристикаларини, шунингдек, аэродинамик схемаларни тўғри танлашга;
- учиш аппаратларини тўғри эксплуатация қилишга.
Мавзу бўйича назорат саволлари. - Мавзу бўйича назорат саволлари.
- Аэродинамика нимани ўрганади?
- Аэродинамиканинг «Газодинамика» соҳаси нимани ўрганади?
- Аэродинамикани асосий йўналишлари ва улар қандай соҳаларни ўрганади?
- Парвоз динамикаси нимани ўрганади?
Do'stlaringiz bilan baham: |