Аэродинамика фанини ўрганиш соҳаси бир қатор йўналишлардан иборат: Аэродинамика фанини ўрганиш соҳаси бир қатор йўналишлардан иборат: - - Назарий аэродинамика;
- - Паст тезликлар аэродинамикаси, яъни товуш тезлигигача бўлган тезликларда муҳит ва жисм орасидаги ўзаро таъсир қонунларини ўрганади, M<1 (М – Мах ўхшашлик сони дейилади);
- - Юқори тезликлар аэродинамикаси – бу йўналиш аэродинамиканинг махсус соҳаси бўлиб, «Газодинамика» дейилади. Газодинамика - муҳитда товуш тезлиги ва товуш тезлигидан юқори тезликларда ҳаракат қилаётган жисм ва ҳаво муҳитининг ўзаро таъсир қонунларини ўрганади, M>1;
- - Тажирибавий аэродинамика – бу соха қаттиқ жисмнинг атрофидан оқиб ўтаётган газ муҳитининг таъсир кучларини тажрибавий равишда ўрганиш билан шуғулланади. Бунинг учун ҳар хил техник асбоблардан фойдаланилади (аэродинамик қувур, зарба қувури, датчиклар, ёзув ускуналари ва ҳ.к.);
- - Абеляция аэродинамикаси – яъни ўта юқори учиш тезликларда куч таъсирларидан ташқари жисмнинг газ муҳити оқиб ўтаётган юзасини исишига олиб келади. Бундай ҳодиса жисм юзасини, юқори ҳарорат таъсири натижасида эришига ва иссиқлик оқимини таъсирида жисм юзаси ювилишига олиб келади (эрозия, сублимация ҳодисалари рўй беради);
- Гипертовуш тезликлар аэродинамикаси – бундай тезликларда газ муҳити оқиб ўтаётган юзасида аэродинамик иссиқлик шунчалик юқори бўладики, ҳаракат қилаётган газ муҳити ионизация ҳолатига келиб, электр ўтказувчан бўлиб қолади ва плазма оқими пайдо бўлади, шу билан бир қаторда электромагнит майдоннинг таъсир кучлари пайдо бўлади ва бу соҳа билан «Магнит газодинамика»си (МГД) йўналиши шуғулланади; - - Гипертовуш тезликлар аэродинамикаси – бундай тезликларда газ муҳити оқиб ўтаётган юзасида аэродинамик иссиқлик шунчалик юқори бўладики, ҳаракат қилаётган газ муҳити ионизация ҳолатига келиб, электр ўтказувчан бўлиб қолади ва плазма оқими пайдо бўлади, шу билан бир қаторда электромагнит майдоннинг таъсир кучлари пайдо бўлади ва бу соҳа билан «Магнит газодинамика»си (МГД) йўналиши шуғулланади;
- - Идеал муҳит аэродинамикаси –суюқликнинг эркин оқимини ўрганади ва жисм юзасидан оқиб ўтишда суюқликнинг қовушқоқлиги ҳисобга олинмайди;
- - Чегара қатлам аэродинамикаси – суюклик ва газларнинг чегара қатламида қовушқоқлик хоссаларини ҳисобга олган ҳолда, ҳаракатини ўрганади. Бу соҳа суюқлик ёки газ муҳитининг жисм юзасига ишқаланиши натижасида пайдо бўладиган таъсир кучларини қатлам бўйича тақсимланишини, аэродинамик куч ва моментларни, оқимнинг ҳароратини ва исиган газ муҳити билан жисм ўртасидаги иссиқлик алмашув ҳодисаларини ифодалаб беради;
1>
Do'stlaringiz bilan baham: |