Аэродинамика мустақил фан бўлиб, ХХ асрда авиация, метрологияни ривожланиши билан боғлиқ равишда уларнинг назарий асоси сифатида вужудга келди. Аэродинамиканинг асосий масаласи газда ҳаракатланаётган жисмга таъсир қилаётган кучларни аниқлаш, унинг (қаттиқ жисм) юзасидаги босимнинг тарқалиши устида изланиш олиб бориш, унинг (қаттиқ жисм) атрофидаги ҳаво оқими йўналишини ўрганиш ҳисобланади. - Аэродинамика мустақил фан бўлиб, ХХ асрда авиация, метрологияни ривожланиши билан боғлиқ равишда уларнинг назарий асоси сифатида вужудга келди. Аэродинамиканинг асосий масаласи газда ҳаракатланаётган жисмга таъсир қилаётган кучларни аниқлаш, унинг (қаттиқ жисм) юзасидаги босимнинг тарқалиши устида изланиш олиб бориш, унинг (қаттиқ жисм) атрофидаги ҳаво оқими йўналишини ўрганиш ҳисобланади.
- Асосчилари Россия фанлар академияси аъзолари Л. Эйлер ва Д. Бернулли ҳисобланган суюқликлар механикаси ҳақидаги фан аэродинамика ривожланишига пойдевор қурди.
- Замонавий аэродинамика асоси Н. Е. Жуковский, С. А. Чаплигин, Л. Прандтл, Т. Карманларнинг мехнатлари билан қурилган.
Фундаментал назарий ва экспериментал натижаларни йиғилиши, шунингдек, учиш аппаратларини лойиҳалаш, синаш ва эксплуатация қилиш амалиётидан олинган билимлар аэродинамика доирасини кенгайтирди ва учиш аппаратлари аэродинамикаси, хусусан, самолётлар аэродинамикаси деб аталадиган йўналишни шаклланишига олиб келди. - Фундаментал назарий ва экспериментал натижаларни йиғилиши, шунингдек, учиш аппаратларини лойиҳалаш, синаш ва эксплуатация қилиш амалиётидан олинган билимлар аэродинамика доирасини кенгайтирди ва учиш аппаратлари аэродинамикаси, хусусан, самолётлар аэродинамикаси деб аталадиган йўналишни шаклланишига олиб келди.
- Аэродинамика ўзининг бошланғич ривожланиши даврида паст оқим тезликлар қонунларини ўрганиш билан чегараланган, чунки учиш аппаратлари паст учиш тезликларга эга бўлган. Кейинчалик артиллерия, ракета техникаси ва юқори тезликларда учадиган аппаратлар пайдо бўлиши сабабли, аэродинамикани юқори тезликлар қонунларини ўрганишини ривожланишига олиб келди. Бу соҳа аэродинамиканинг махсус йўналишларидан бўлиб, «Газодинамика» дейилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |