Udk japarova Raya Kengesbaevna
Download 167.37 Kb.
|
MD Japarova R
- Bu sahifa navigatsiya:
- Япония қўғирчоқ театри.
Англия қўғирчоқ театри. Мавжуд адабиётлар таҳлилида берилишича, Англия қўғирчоқ театри қаҳрамони Панч бўлиб, у омадли ва такдирига ишонган устаси фаранг. Инглиз буружуазия эволюциясидан фарқли ўлароқ, Панч ва унинг образи сезиларли тараққиётга эришган. Аввал Панч шовқинли ва қувноқлиги билан ҳаммани ўзига тортган. Вақт ўтиб бу характер қонхўрга, қўпол ва ўз манфаати йўлида ҳамма нарсадан тап тортмайдиган инсонга айланади. Аммо инглиз томошабинлари Панчни ўз образига қайтаришни талаб қилишди. Халқ ўз қаҳрамонини яхши кўрарди. Панч ақлли бўлган, кучлироқ, айёр ва ўз рақибларини устидан ҳамиша ғалаба қозонган. Бунинг ҳаммаси қўғирчоқ театрининг сиёсий ҳажвияга тўлалигини ифода этган.
Япония қўғирчоқ театри. Япония қўғирчоқ театри ўз анаъаналарини сақлаб қолган Уотура Бунракукэн номи билан аталган. "Бунраку қўғирчоқлари 1/2 - 2/3 ўлчовида одам бўйи баробарида тайёрланади ва ҳар бир қўғирчоқни 3 одам бошқаради. Энг тажрибалиси унинг бош қисмини (кўзини, қошларини оғзини, қовоқларини) ва ўнг қўлини бошқаради. Иккинчи оператор қўғирчоқнинг чап қўлини ҳаракатлантиради. Учинчиси унинг оёғини бошқаради" [189]. Операторларнинг ўзлари бошдан-оёқ қора кийимда бўлади. Томоша бошлангандан бир неча сониядан сўнг томошабинлар операторни кўрмай қўйишади. Уларнинг диққати қўғирчоқларнинг ҳаракатига қаратилади. Айрим ҳолларда биринчи оператор таниқли артист бўлиб, у юзини беркитмай чиқиши мумкин. Яна шу нарсани ҳам айтиш лозимки, Япония маданияти тарихи ва анъаналарини телевидение орқали бевосита узатилаётган сериаллар ёки адабиётлардан ўқиб кузатар экансиз, уни икки хил тарзда қабул қилиш мумкин. Бир қараганда бу - айёр самурайлар ватани. Лекин бошқа томондан қарасанг бу диёр ажойиб гулларни, биринчи қорни севувчи, салом берганда ибо билан эгилувчи, ҳаётга ўз нуқтаи-назаридан қарагувчи диёрдир. Япон халқининг ажойиб маданиятини шундан ҳам билса бўладики, улар ҳеч қачон очиқ рақобатчиликка бормайди. Бардош, кучли тарбия, тилини ўз вақтида тия билишлик бу ерда асосий қоида саналади. Япон халқи жуда нозиктаъб бўлиб, сўзлашиш жараёнида улар "ҳа" сўзини жуда кўп қўллашади ҳамда "йўқ" сўзи эса улар учун бегона. Учрашув пайтида эгилиб салом бераётганлар биринчи бўлиб қаддини ростлаши ҳурматсизлик саналади. Чиройли табассум ва ширинсуханлик ҳам японларнинг маданиятидан дарак беради. Download 167.37 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling