Udk japarova Raya Kengesbaevna


Download 167.37 Kb.
bet11/16
Sana18.12.2022
Hajmi167.37 Kb.
#1030804
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
MD Japarova R

Италия қўғирчоқ театри. Италия қўғирчоқ театри Пульчинелла номи билан боғлиқ. Тарихчиларнинг фикрича, бу қўғирчоқ қаҳрамони XV ёки XVI асрларда таваллуд топган. Италияда қўғирчоқ томошаларининг уч тури мавжуд:

  1. Кўчаларда қўйиладиган қўғирчоқ томошалари.

  2. Доска ёнида ўйнатилувчи қўғирчоқлар.

3.Қўлқопли қўғирчоқ томошалари.
“XVI асрда яшаган Миланлик машҳур врач ва математик Кардани ёзган: “Мен иккита Сицилияликни иккита ёғоч фигурани ўйнатишларини кўриб ҳайрон қолганман”. Давомида у тушинтиради: улар биргина ип билан бошқариларди. Ип уларни орасидан ўтиб юқорига тортилган эди. Ипнинг бир учи ёғоч устунга, иккинчиси қўғирчоқбознинг оёғига боғланган. Қўғирчоқбознинг оёқ ҳаракатлари қўғирчоқнинг бошини қимирлатишга, қўлини силташга, оёғи билан юришга мажбур қиларди. Шу нарсага амин бўлиш керакки, қўғирчоқнинг ҳар бир ҳаракати мусиқа билан мос тушиши керак эди” [189]. Карданининг эшитишича ўйинга тушувчи қўғирчоқларни халқ “магателли” деб атаган. Ҳозирги кунда бу сўз ишлатилмайди. Бугунги кундаги қўғирчоқбозлар бу қўғирчоқларни “доска қўғирчоқлари” деб атайдилар. Бу сўз французча “ля-пляншет” - доска сўзидан олинган. Доска қўғирчоқ театри анъаналари худди Италиядаги кабидир. Пульчинелланинг ташқи кўриниши: қўпол, қориндор, бурни узун, орқасида иккита букриси бор. Яна у ўғри, ёлғончи, қўрқоқ, маҳнаткаш, жанжалкаш.
Қўғирчоқ театри тўртбурчак ҳамма томони мато билан ўралган яшикни эслатади. Қўғирчоқбознинг ёнида ёрдамчиси бўлади, у воқеани тушунтириб турган. Иккинчи ёрдамчи мусиқачиси бўлган. Пулчинелло ўзининг яшиги билан бутун Европани айланиб чиққан.
Ҳиндистон қўғирчоқ театри. Ҳиндистонда ҳозирги кунда марионет қўғирчоқ театри машҳурдир. Катталар ҳам, болалар ҳам ушбу театрнинг мухлиси. Ушбу театр ўзининг қадимги усулларини ҳозиргача сақлаб қолган. Шунингдек, бизнинг эрамизгача бўлган кўп йиллар мобайнида халқ қўғирчоқ театрларида ҳам ҳозирги асбоб-ускуналардан фойдаланишган. Ҳаттоки, асбоб-ускуналар ҳам узоқ тарихга тегишлидир. Бу асбоб-ускуналар бамбукдан ясалган. Қўғирчоқ театри саҳнасида шуларни ҳаракатлантиришган. Ҳозиргача ҳам ана шу қўғирчоқлар сақланиб қолган. Бу қўғирчоқлар афсонавий қаҳрамонлар ва уларни ҳаётий, реал кўриниш ҳолатларини тасвирлайди. Яна қўғирчоқ театри саҳналарида қадимги жонзотлар, ҳайвонларнинг тасвири ҳам сақланиб қолган: арслон, фил, от, буйвола ва бошқалар. Ҳозирги Ҳиндистонда ва Шарқнинг деярли барча мамлакатларида, айниқса, сояли қўғирчоқ театри кенг тарқалган. Бу театр узоқ ўтмишга эга. “Денгиз савдо йўли ҳинд қўғирчоқ театрини Явада тарқалишига ҳам сабаб бўлган. Ҳозиргача ушбу театр бу ерда мавжуд бўлиб, (Wajang-Gо1ек) номи билан номланади. Соялар театри \Wajang-Киlек “Киlек” малайзиячада – тери. Бу қўғирчоқ соялар театри узун бўлиб, буйвола терисидан тайёрланган” [189].

Download 167.37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling