Udk japarova Raya Kengesbaevna


-расм. Қўғирчоқ театрларининг тарбиявий имкониятлари


Download 167.37 Kb.
bet8/16
Sana18.12.2022
Hajmi167.37 Kb.
#1030804
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16
Bog'liq
MD Japarova R

1.1-расм. Қўғирчоқ театрларининг тарбиявий имкониятлари

Ҳар бир қўғирчоқ театри ўзига хос ва мос миллий характерга эга. Дунё цивилизацияси тарихида баркамол инсонни тарбиялаш воситаси сифатида хизмат қилган қўғирчоқ театрлари ҳақида қуйида батафсил тўхталиб ўтамиз.


Франция қўғирчоқ театри қаҳрамони – Полишинел қўғирчоқчи Жан Бриошега қарашли бўлган, унинг хақиқий исми Джованни Бриочи эди. Энг қадимги расмлардан ёки музейлар орқали маълум бўлган Полишинелнинг қўлпайпоқ қўғирчоқлари XVIII асрга мансуб. Ўша пайтдаги “Полишинелнинг орқаси ва олдида иккита ўркач ўсиб чиққан, оқ парик кийган, бошида учбурчак шляпа бўлган. Пўстинининг енгларидан халқачалардай манжетлар чиқиб турарди. Момиқ айлана ёқа бўйнини ўраб туради”[189].
Россиянинг уй қўғирчоқ театрлари. Бундай спектакллар ҳақида К.С.Станиславский ўз тадқиқотларида келтириб ўтган.
Уй қўғирчоқ спектаклларининг тарихи XVIII аср сўнгги XIX асрнинг бошларидан бошланади. Ўша давр “уй театрларидаги қўғирчоқларни 3 та типга ажратиш мумкин:

  1. болалар қўғирчоқ спектакли бўлиб, деярли катталар иштирокисиз амалга оширилган. Катталар иштироки бунда асосан томошабинлар бўлган. Бу спектакл-ўйин боланинг тўла эркинлиги намойиш этган.

  2. болалар учун спектакл бўлиб, катталарни ҳам қониқтирган. Катталар роли бунда фаоллашган. Уй қўғирчоқ саҳналари тарбия ва таълим мақсадида фойдаланилган. Спектакл педагогик йўналишга эга бўлган. Болалар ва катталар ўринлари билан алмашишган. Болалар кўпроқ томошабин, катталар иштирокчилар ва пъеса авторлари бўлишган;

  3. катталар учун намойиш этилган. Уй театрида эстетик концепция, адабиёт ва драматургия намоён бўлган, ривожланган. Унда сиёсий ва ижтимоий мавзуларга мурожаат этилган” [189].

Петрушка. XIX аср охирида рус халқ қўғирчоқбозлари, қўғирчоқ театрининг 2 хил техникасини худди қоидадек билишган: ипдаги қўғирчоқлар театри (“марионеток” термини билан аташган) ва қўлқопли қўғирчоқлар театри (“петрушка” термини билан номланган). Бу кўча томошалари ҳақида кўплаб маълумотлар қолган. Манбаларда келтирилишича, XIX аср охирида петрушкачилар “шарманщик”лар билан қўшилганлар. Эрталабдан кечгача қўғирчоқбозлар жойдан-жойга кўчиб юришган. Кун бўйи Петрушканинг саргузаштлари тарихи ҳақида такроран томошалар намойиш этишган. Ҳамма намойишлар 20-30 дақиқадан бўлган. Актёр елкасида тахланган иккига ажраладиган пардасини, қўғирчоқлар солинган сандиғини олиб юрган. Мусиқачи эса оғирлиги 30 килограммгача келадиган шарманка мусиқа асбобини кўтариб юрган.

Download 167.37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling