Ҳудудларда аҳолининг кам таъминланганлик даражасини пасайтиришнинг статистик индикаторлар


Download 0.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/11
Sana25.10.2023
Hajmi0.72 Mb.
#1719839
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
ududlarda-a-olining-kam-taminlanganlik-darazhasini-pasaytirishning-statistik-indikatorlar-tizimi

www.scientificprogress.uz
 
Page 1513
бири билан боғлиқ бўлиб, уларнинг барчаси шахслар ва жамиятларнинг 
фаровонлиги учун жуда муҳимдир. 
Қашшоқликни барча шакл ва ўлчовларида йўқ қилиш барқарор 
ривожланишнинг ажралмас талабидир. Шу мақсадда барқарор, инклюзив ва тенг 
иқтисодий ўсишни рағбатлантириш, ҳамма учун катта имкониятлар яратиш, 
тенгсизликни камайтириш, турмушнинг асосий стандартларини ошириш
адолатли ижтимоий ривожланиш ва инклюзияни ривожлантириш, табиий 
ресурслар ва экотизимларни яхлит ва барқарор бошқаришга кўмаклашиш керак. 
Юқоридаги халқаро, МДҲ ва маҳаллий олимларнинг фикрларини инкор 
қилмаган ҳолда «барқарор ривожланиш» жумласига қуйидагича таъриф берамиз. 
«Барқарор ривожланиш» – бу стратегик иқтисодиёт шароитида юзaгa 
келaётган ўзгaришлaр, яъни бунда рақамли иқтисодиёт чуқур тaвсифгa эгa бўлиб, 
мамлакат ривoжлaнишининг иқтисодий, ижтимoий, экологик ва энергия 
қийматлaрини интеграция қилишни дунё мамлакатлари иқтисодиётининг 
ривожланиш моделида акс эттириш. 
Барқарор ривожланишни ифодаловчи статистик индикаторлар 1995 йилда 
Барқарор ривожланиш бўйича Комиссия томонидан учинчи сессиясида 
тасдиқланган. Барқарор ривожланиш индикаторлари бўйича ишчи дастури ишлаб 
чиқилган ва бу дастур бўйича олиб бориладиган ишлар эълон қилиб борилади. 
Ишчи дастурга белгилаб қўйилган вазифаларнинг муваффақиятли бажарилиши 
ҳукуматлар, 
халқаро 
ташкилотлар 
ҳамкорлигининг 
интенсив
саъй-ҳаракатлари натижасидир. Миллий даражада фойдаланиш учун барқарор 
ривожланиш индикаторлар тўпламини ишлаб чиқишга йўналтирилган давлат 
ташкилотлари, академик муассасалар, нодавлат ташкилотлар ва мутахассислар 
бўлиши зарур.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ)нинг Бош Aссамблеясида
2015 йил 25 сентябрдаги «Дунёмизни ўзгартириш, 2030 йилгача бўлган даврда 
барқарор ривожланиш соҳасидаги кун тартиби»да 70/1-сонли резолюциясини 
қабул қилди. Бу резолюция 2016 йил 1 январдан ишга тушши кўзда тутилган эди. 
Ушбу резолюция комплекс маънога эга бўлиб, 17 та мақсад ва 169 та вазифани ўз 
ичига олган, барқарор ривожланишнинг асосий учта компоненти мавжуд
бўлиб – булар, иқтисодий ўсиш, ижтимоий интеграция ва экологик барқарорлик 
ушбу 
компонентлар 
мамлакат барқарор ривожланишида 
мувозанатни 
таъминлайди. 
2015 йил сентябрда мамлакатимиз дунёнинг бошқа давлатлари қатори
2030 йилгача бўлган вақт мобайнида барқарор ривожланишнинг мақсад ва 
вазифаларига содиқлигини таъкидлаб, барқарор, кенг қамровли иқтисодий 
ўсишни, ижтимоий интеграцияни ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишни 
таъминлаш, шу билан бирга, дунёда тинчлик ва хавфсизликни таъминлашга 


SCIENTIFIC PROGRESS
VOLUME 2 ǀ ISSUE 6 ǀ 2021 
ISSN: 2181-1601
Uzbekistan
 

Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling