Ҳудудларни комплекс-инновацион ривожлантиришнинг асосий йўналишлари


Download 1.54 Mb.
bet45/54
Sana14.03.2023
Hajmi1.54 Mb.
#1268358
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   54
Bog'liq
10.03.23 ДИССЕРТАЦИЯ

Учинчи боб бўйича умумий хулоса


  1. Вилоятни 2020-2022 йилларда ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги сўнгги қарорларда саноат ишлаб чиқаришида муҳим ҳудудлар (Учқўрғон ва Янгиқўрғон, Чортоқ, Тўрақўрғон, Чуст)ни ривожлантириш кўзда тутилмоқда. Аммо бу вилоятдаги туман ва шаҳарлар ўртасида мавжуд тафовутни янада ошириши мумкин.

  2. Вилоятда тадбиркорлик субъектларига юздан ортиқ инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришда амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида бизнес- инкубаторлар ва технопарклар ассоциациясини ташкил этиш лозим.

  3. Саноат мажмуасини молиялаштирувчи институтларни ривожланти- риш саноат мажмуасини қўллаб-қувватлашнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Саноатда инновацион фаолиятни амалга оширувчи корхоналарга эса имтиёзли фоиз асосида (5%) мақсадли қарз берувчи ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш лозим.

  4. Вилоятда илмталаб саноат ишлаб чиқаришини ривожлантириш лозим. Бу йўналишда инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш, ИТТКИни молиялаштириш, инновацион инфратузилмаси субъектларига имтиёзлар бериш ва минтақа саноатини ривожланишини қўллаб-қувватловчи марказларни ташкил этиш орқали амалга оширилиши лозим.

  5. Минтақада инновацион саноат шаклларини ташкил этиш, шунингдек, мавжуд шаклларни ривожлантириш масалалари, вилоят саноат мажмуасини ривожлантириш ва диверсификация қилиш борасида асосий йўналишларни белгилаб олиш лозим.

  6. Прогноз натижаларига кўра саноат ишлаб чиқаришининг ЯҲМ ўсишига таъсири катталиги ҳамда инвестицион ва инновацион технологик харажатларнинг алоҳида ўринга эгалиги юқори технологик саноат тармоқларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини кўрсатди. Бу ҳолатда оптимистик сценарий асосида ҳудуд саноатини ривожлантиришни йўлга қўйиш лозим.

ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР


Инновацион иқтисодиётнинг шаклланиши шароитида минтақа саноати ривожланишининг йўналишларига қаратилган илмий изланишлар натижасида қуйидаги хулосалар шакллантирилди:

  1. Наманган вилояти саноат ривожланишининг тенденциялари ва хусусиятларини таҳлил қилинди. Минтақанинг географик жойлашуви ва ички салоҳиятидан келиб чиқиб, саноат тармоқларининг ривожланишига таъсир этувчи ички ва ташқи омиллар таҳлил қилинди. Саноатривожланиши бўйича вилоят туманлари гурухларга ажратилиб, уларнинга даража берилди.Айнан мана шу баҳолаш усули келгусида саноат ривожланиши янги босқичга олиб келишида хизмат қилади.

  2. Минтақани саноати ривожланишига таъсир этувчи омилларнинг таҳлил қилинган. Наманган вилояти саноати ривожланишида қайси омиллар етакчи ва аксинча, кайси омиллар етишмаслиги юзасидан таҳлиллар амалга оширилди. Минтақада аҳоли зич жойлашганлигига қарамай, айрим енгил саноат корхоналарида ишчи кучига бўлган талаб юқори эканлиги аниқланди ва мазкур масала бўйича илмий таклифлар кирилди.

  3. Минтақа саноат тармоқларини ривожланиши бўйича хориж тажрибасини тахлил этилди ва Наманган вилоятида фойдаланиш имкониятлари ишлаб чиқилди. Наманганда университет –бизнес тамойили асосида ривожланиш йўли келгуси вилоят саноатини юқори технологик жараёнга олиб чиқишива инноваццион маҳсулотлар ҳажмини ошишига ижобий таъсир кўрсатиши илмий асосланган.

  4. Минтақа санот тармоқларини ривожланиши юзасидан саноатни юқори технологик жараёнга олиб чиқиш бўйича модел таклиф этилди. Ушбу модел тўртта босқичдан иборат бўлиб, ахборот базасини шакллантириш, устувор мақсадни белгилаш, саноат рифожланишида кластерлардан самарали фойдаланиш, инновацион лойиха ва дастурларни жорий этиш вазифаларини бажариш зарурлиги аниқланган.

  5. Минтақа саноати ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий-молиявий механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқилган. Мазкур механизмда IT- академиялари,IT- villageлар, “forsayt sentre”,” korporate university” лар таклиф этилган. Шунингдек, молиявий қзллаб-қувватлаш учун турли шаклдаги венчур фондларини ташкил этилиши мухим эканлиги илмий асосланган.

  6. Минтақада ишлаб чиқарилагн маҳсултларни жаҳон бозорига олиб чиқиш , экспорт салоҳиятини кўтариш бўйича минтақада саноат уюшмаларини ташкил этиш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилди.Ушбу уюшма саноат маҳсулотларини экспор қилишдаги бир неча амалиётларни енгиллаштириш ва мазкур жараён билан боғлиқ ишларни сарали ҳал этилиши имлимй асосланди.

  7. Наманган вилояти ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг 2030 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичларини ҳисобланган. Погнозлар инерцион, пессимистик, оптимистик характерга эга бўлиб, саноат ҳажмининг ўсиши ЯҲМ га кай даража таъсир кўрсатиши аниқланган.

  8. Минтақа саноатининг ривожланиши умумий ижтимоий-иқтисодий ривожланишда бошқа соҳалар билан ўзаро боғлиқлиги бўйича концепция тақддим этилди. Мазкур концепция маъмурий, илмий-техник, маркетинг йўналишлари бўйича амалаг ошириладиган вазифаларни ўз ичига олади.

  9. Минтақа саноат тармоқларни ривожланиши юзасидан ташкилй-ҳуқуқий

механизм ишлаб чиқилган. Ушбу механизмда ички ва ташқи савдони салоҳиятини тарғиб қилиш, қизиқтириш ва талабларни шакллантириш, шунингдек, маҳаллий ҳокимликнинг саноат тармоқлари ривожланиши бўйича ҳуқуқий мажбуриятлари ва бурчларини кенгайтириш масалари илмий асосланди.


Download 1.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling