Ҳудудларни комплекс-инновацион ривожлантиришнинг асосий йўналишлари
Download 1.54 Mb.
|
10.03.23 ДИССЕРТАЦИЯ
КИРИШ Диссертация мавзуcининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон иқтисодиётида мамлакат минтақавий сиёсатининг устувор йўналишлари сифатида саноат ва ҳудудлар ўртасидаги мутаносибликни таъминлаш муҳим шакл олмоқда. Сўнгги йилларда нафақат ривожланаётган, ҳатто ривожланган Ғарб мамлакатлари иқисодиётида ҳам ҳудудлар ва саноат ишлаб чиқариш харажатлари бўйича тафовут ортиб бориш тенденциясига эга бўлмоқда. Жумладан, Хитойда аҳоли жон бошига ЯҲМ ҳажми энг юқори ва энг паст минтақалари ўртасидаги фарқ 17, Ҳиндистонда 27, Европа Иттиффоқида 4,2, АҚШда 1,2 ва Японияда 1,4 баробарни ташкил этмоқда1. Бу, ўз навбатида, ҳар қандай мамлакат минтақавий сиёсатида саноат тармоқлари ва ҳудудлар ўртасида мутаносибликни таъминлашга қаратишни тақозо этади. Жаҳонда ташкилотлар ва илмий тадқиқотлар муассасалари томонидан2 минтақаларда саноатни барқарор ривожланиш ва ишлаб чиқаришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича изланишлар олиб борилмоқда. Жумладан, ҳудудларда илмталаб саноат ишлаб чиқаришни ривожлантириш фан-техника ютуқларидан самарали фойдаланиш, ҳудудларда инновацион фаолиятни рағбатлантириш механизмини такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Шундай бўлишига қарамасдан, ҳозирги кунда ҳудудларда табиий ресурслар етишмаслиги ва мунтазам равишда улар нархининг ошиб бориши шароитида саноат маҳсулотлари техник даражасини ошириш, юқори технологияли ва инновацион маҳсулотлар экспортини кўпайтириш, саноатни инновацион фаол ишлаб чиқариш асосида барқарор ўсиш босқичига олиб чиқиш масаласи долзарб муаммолардан саналади. Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг янги босқичида ҳудудлар саноатини ривожлантириш, бу соҳада технологик ва инновацион сиёсатни амалга ошириш ҳамда харажатларни камайтиришда юқори технологияларни татбиқ этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу сабабдан „Миллий иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш ва ялпи ички маҳсулотда саноат улушини оширишга қаратилган саноат сиёсатини давом эттириб, саноат ишлаб чиқариш ҳажмини 1 баробарга ошириш“3, бунда минтақалар саноати, жумладан Наманган вилояти саноат маҳсулотлари ҳажмини 1,5 баробарга4 ошириш масаласи устувор вазифа сифатида белгилаб қўйилди. Бундай вазифаларни самарали ҳал этишда 118 та саноат зоналарида инфратузилма жорий этиш, экспортда GSP+ имкониятидан етарлича фойдаланиш5 ва ҳудудларда инновацияни ривожлантириш ҳамда ишлаб чиқаришга татбиқ этиш бўйича имкониятларни аниқлаш йўналишларида илмий тадқиқотларни чуқурлаштириш алоҳида аҳамият касб этади. Тадқиқот Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги, 2021 йил 9 июндаги ПФ-6244-сон «Ҳудудларнинг саноат салоҳиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги, 2018 йил 2 июлдаги ПФ-3826-сонли “Наманган вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонлари, 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182-сон «Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора- тадбирлар тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 апрелдаги 211-сон “2022-2026-йилларда Наманган вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда муайян даражада хизмат қилади. Download 1.54 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling