Ҳудудларни комплекс-инновацион ривожлантиришнинг асосий йўналишлари
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши
Download 1.54 Mb.
|
10.03.23 ДИССЕРТАЦИЯ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2021 йилда инновацион маҳсулотлар ҳиссасининг 2020 йилга нисбатан 98,7 фоиз ошишига эришилган.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақа саноат тармоқларини мутаносиб ривожлантиришда инновацион ёндашув йўналишида ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
Минтақа саноати ривожланишининг туманлар кесимида асосий кўрсаткичга уч хил кўрсаткич киритилиб, статистик тахлиллар асосида ички ва ташқи омиллар ўрганилган ҳолда, вилоят бўйича гуруҳлаш, яъни «аъло», «яхши», «қониқарли», «қониқарсиз» даражалар бўйича белгилаш асосида такомиллаштириш бўйича берилган таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг „Ҳудудларни баҳолашнинг рейтинг тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида“ги қарори лойиҳаси ва унинг иловаларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси. 2022 йил 1 апрель, № 01/1-04-18/2-86 сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши ҳудудий саноат рейтинг тизимининг ва ҳудудларни баҳолашнинг илмий асосларини такомиллаштиришга хизмат қилган. Минтақа саноатини юқори технологик фаолиятга олиб чиқиш бўйича ҳудудий кўрсаткичларни таҳлил қилиш, минтақа саноатининг умумий ҳолати ва йўналишларини аниқлаш, саноатнинг ривожланиш тенденциялари, саноат ривожланишини инновацион тараққиёт йўлига ўтказишдан иборат тўрт босқичли яхлит тизимлаштирилган моделни ишлаб чиқиш орқали такомиллаштиришга оид таклифларидан Ўзбекистон Ресспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 сентябрдаги 221-сонли “2022-2026-йилларда Наманган вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегияси“ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисининг Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг 2022 йил 16 июлдаги 04/7-10-5852-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида вилоятда кичик саноат зоналарини кенгайтириш ва шу асосида янги иш ўринларини яратишга хизмат қилади. Наманган вилоятида турли шаклдаги фондларни ташкил этиш, солиқ, божхона имтиёзлари татбиқ этиш орқали инновацияларни рағбатлантириш, саноат уюшмалари, IT-академиялари, IT-villageлари, маълум бир саноат корхонасининг ривожланиш стратегияси билан шуғулланувчи ноанъанавий “Сorporae universities (CU)”, юқори технологик ишлаб чиқариш ва инновацион маҳсулотлар яратишга ёрдам берувчи “Foresight centre’s” ларни ташкил этиш каби янги тузилмаларни шакллантиришга асосланган саноат тармоқларини ривожлантириш механизмидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 октябрдаги 454-сонли “2018-2021-йилларда Наманган вилоятида кичик саноат зоналарини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг 2022 йил 16 июлдаги 04/7-10-5852-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида вилоятнинг саноат салоҳиятининг ошиши ва инновацион салоҳиятидан самарали фойдаланиш ҳисобига 2021 йилда инновацион маҳсулотлар ҳиссасининг 2020 йилга нисбатан 98,7 фоиз ошишига эришилган. Юқори технологик жараёнга ўтиш ва минтақа иқтисодиётини 2030 йилгача саноат ишлаб чиқаришини ривожлантиришнинг уч хил сценарий бўйича кўп омилли прогноз параметрларидан 2030 йилгача Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш концепциясининг “ҳудудий ривожланиш” қисмини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг 2022 йил 16 июлдаги 04/7-10-5852-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ҳудудлар саноатини комплекс ривожлантиришдаги устувор йўналишлари ишлаб чиқаришга эришилди ҳамда уларнинг амалга оширилиши истиқболда ҳудудий саноатни ривожлантириш стратегиясининг яратилиши ва қўшимча лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича фаолият жадаллашувига олиб келган. Download 1.54 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling