Ҳудудларни комплекс-инновацион ривожлантиришнинг асосий йўналишлари
Минтақа саноати ни ривожланишининг устувор йўналишлари бўйича қуйидаги таклифлар ишлаб чиқилди
Download 1.54 Mb.
|
10.03.23 ДИССЕРТАЦИЯ
Минтақа саноати ни ривожланишининг устувор йўналишлари бўйича қуйидаги таклифлар ишлаб чиқилди:
1. Муаллиф томонидан минтақа саноати ривожланишига таъсир кўрсатувчи омиллар ва уларнинг сифат кўрсаткичини баҳолаш услубини уч гуруҳга, асосий кўрсаткич, омил ва натижавийлик гуруҳларига бўлиш орқали такомиллаштириш таклиф этилган. Таклиф қилинган минтақа гурух ва унинг даражасини баҳолаш услуби ҳудудий саноат тармоқларини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда хизмат қилади. Шунингдек, пресс релиз (тезкор маълумот тарқатиш) хизматларини амалга ошириш, минтақа туманларини таҳлил этишда хизмат сифатини бойитади. 2. Минтақа саноатини ривожлантириш ташқилий –ҳуқуқий-молиявий қўллаб-қувватлаш муҳим. Инновацион лойихаларни шакллантиришни рағбатлантирувчи янги ташкилий-ҳуқуқий –иқтисодий механизм минтақани инновацион ва технологиялар бозорида ўз ўрнини эгаллашига хизмат қилади. Минтақада инновацион саноат шаклларини ташкил этиш, мавжудларини такомиллаштириш муаммоларини ечиш, вилоят саноат тармоқларини ривожлантириш ва диверсификация қилишнинг асосий йўналишларини белгилаш, шунингдек, вилоят саноат тармоқлари самарадорлигини ошириш имконини берувчи зарур бўлган концепция ишлаб чиқилган. 3. Наманган вилояти саноат ишлаб чиқариш ҳажмининг 2021-2030 йилларга мўлжалланган прогнози ишлаб чиқилган. Эконометрик ҳисоб- китобларга асосланган оптимистик сценарийга кўра инвестициялар ҳажмининг ўртача ўсиш кўрсаткичлари 12,2 %, саноатда банд аҳоли сони ўсиш суръатлари ўртача 1,1 % ҳамда инновацион ва технологик харажатларнинг ошиш суръталари ўртача 16 %ни ташкил қилиши, саноат ишлаб чиқариш ҳажмининг пессимистик сценарийга нисбатан икки баробар кўпроқ бўлиши аниқланган. Наманган вилоятида саноат тармоғини ривожлантиришда инновацион технологияларнинг минтақа иқтисодиётига жорий этилиши ҳамда ҳудуд миқѐсида фаол инвестиция сиѐсатини давом эттириш таклиф этилган. 4. Наманган вилояти саноатини юқори технологик жараёнга олиб чиқиш, шу билан бирга, фаолияти жиҳатидан юқори технологик маҳсулот ишлаб чиқараётга корхоналарни инновацион маҳсулот ишлаб чиқариш босқичига ўтказиш бўйича ташкилий- иқтисодий механизм таклиф этилди. Мазкур таклиф минтақа саноатини янги даражага олиб чиқиш ва аҳолини бандлигини таъминлаш, аҳоли даромадларини ошириш ва экспорт салоҳиятини ўсишига хизмат қилади. 5. Минтақада саноат тармоқларини ривожлантириш ва саноат ривожланмаган худудларда кандай саноат корхоналарини ташкил этиш бўйича тўрт босқичли яхлит тизимлаштиришган модел таклиф этилди. Ушбу модел минтақа туманлари бўйича ахборот базасини шакллантириш, устувор йўналишни аниқлаш, кластер фаолиятини амалга ошириш вазифалари ва инновацион фаолиятни фаолллаштиришга хизмат қилади. Download 1.54 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling