Қуёш ҳаво қуритгичли қуритиш қурилмаларида иссиқлик аккумуляторларнинг жорий этиш


Download 19.73 Kb.
Sana12.02.2023
Hajmi19.73 Kb.
#1191599

ҚУЁШ ҲАВО ҚУРИТГИЧЛИ ҚУРИТИШ ҚУРИЛМАЛАРИДА ИССИҚЛИК АККУМУЛЯТОРЛАРНИНГ ЖОРИЙ ЭТИШ
Алиназаров Алишер Хайдаралиевич1
Нурмановa Mахфуза Урозовна2
1Нaманган мухандислик-қурилиш институти профессори
2Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш Университети доктаранти (PhD)
+998915289283 maxfuzaxon1483@gmail.com
Экологик мақбул ва энергия тежамкор технологияларини яратиш, мавжудларини эса такомиллаштириш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан биридир. Маълумки бугунги кунда биз фойдаланаётган энергиянинг асосий қисмини углеводород ёқилғи (кўмир,нефт ва табиий газ) га тўғри келиб, улар ўсимлик ва хайвонларнинг миллион йиллар давомида парчаланиш жараёнида вужудга келган. Қазиб олинадиган ёқилғилар чекланган бўлиб унинг ресурслари келажакда тугаши мумкин[1]. Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия манбаларидан бири қуёшдан фойдаланиш учун қулай климатик шароитлар мавжуд [2].
Кейинги йилларда юртимизда қуёш энергияси асосида ишлайдиган турли хил лойихалар,технологик жихозлар ва қурилмалар яратилган ва мавжудлари такомиллаштирилмоқда. Жумладан,сўнги йилларда иссиқлик ишлаб чиқарувчи қурилмалар-қуёш коллекторлари қуёш қуритиш қурилмаларининг муқобил турлари яратилди. [3]
Қуёш қурилмаларининг асосий элементларидан бири ундаги иссиқлик аккумуляторларидир.
Қуёш қурилмаларида иссиқлик аккумуляторларининг ишлатилиши энергия истеъмоли ва уни ишлаб чиқариш ўртасидаги номутаносибликни бартараф этибгина қолмасдан, балки уларнинг самарадорлигини оширишга ҳам хизмат қилади. Бугунги қуёш иссиқлик аккумуляторларининг турли хил конструкциялари таклиф қилинган бўлиб,унда аккумулятив материаллар сифатида табиий тошлар, метал бўлаклари ва бошқа аккумулятив материаллар ишлатилмоқда [4]. Бироқ таклиф қилинган аккумулятив материаллар, айниқса табиий арзон ва махаллий турларини иссиқлик-физик хусусиятлари ва минерологик таркиблари илмий ва патент манбаларида жуда саёз ёки умуман берилмаганлиги олиб борилган тахлиллар натижасида аниқланди. қуёш ҳаво қуритгичли қуритиш қурилмаларида иссиқлик аккумуляторларни жорий этишда бир қатор муоммолар мавжуд бўлиб,улар қўйидагилардан иборат.Биринчидан, энергия истеъмоли билан энергия ишлаб чиқариш графиклари мутоносиб эмаслиги аккумуляторларни зарурятидан келиб чиқади. Иккинчидан,бугунги кунда турли тартибларда ишлайдиган табиий тошли ёки қаттиқ жисмли иссиқлик аккумуляторларини қуёш ҳаво қуритгичли қуритиш қурилмаларида жорий этиш бўйича тадқиқотлар жуда саёз берилган.
Хулоса қилиб айтганда, бизнинг гурухимиз томонидан таклиф этилаётган бошқариш режимларида ишлай оладиган қуёш аккумуляторларининг муқобил ва энергия самарадор конструкцияларни яратилган бўлиб, уларни қуёш қурилмаларига жорий этиш ФИК оширишга хизмат қилади.
АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
[1].С.Лутпиллаев Будушие за возобновлемыми источниками энергии.Экология хабарномаси 3(108).Т.2010 йил.
[2] С.Сулайманов Проблемы и перспективы использования возобновляемых источников энергия в Узбекистане. Экология хабарномаси.3(108) Т.2010 йил.
[3].Патент № 4933, МКИ F26 ВО3/28, IHDP.9500385.1. Солнечная сушильная установка / Алиназаров А.Х., Мухиддинов Д.Н., Атамов А.А.
[4]. Рохлецов Л.П., Алиназаров А.Х. АС 1332121 Мки F26 В 3/28. Солнечная сушильная установка. Бюл. № 31 от 1987г. По заявке № 3931611/24-06 от 19.07.85
Download 19.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling