Қуёш панелларини ўрнатиш бўйича шартнома №
ПУДРАТЧИНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
Download 28.21 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- “Пудратчи”
- “Буюртмачи” : 50% маблағни “Пудратчи”
- 7. ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
5. ПУДРАТЧИНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
5. Мазкур шартнома бўйича “Пудратчи” шартноманинг 1.1 бўлимида назарда тутилган ишларни бажариш учун: малакали тажрибага эга бўлган мутахассисларни жалб этиш; барча ишларни мазкур шартномадаги бажариш жадвалида назарда тутилган ҳажм ва муддатларда, ўзининг қоидалари ва меъёрларига, белгиланган стандартларга амал қилган ҳолда сифатли бажариш ҳамда ишни буюртмачига мазкур шартнома шартларига мувофиқ топширади; қуёш панеллари ўрнатилгандан сўнг уни “Буюртмачи” иштирокида ишга тушириш ҳамда ишлашини таъминлайди; қуёш панеллари тизими ишга туширилиб, топшириш қабул қилиш далолатномаси имзоланган кундан бошлаб тизимнинг ўзи, унинг агрегат ва механизмларини камчиликларсиз тўлиқ ишлашига ва унинг яроқлилик муддатига “Пудратчи” томонидан ЛР5-72ҲПҲ-540М моделдаги панелга 10 йил, СУН2000-5КТЛ-Л1 моделдаги инвертерга эса 5 йил муддат кафолат беради. 6. БУЮРТМАЧИНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ 6.1. Мазкур шартномани бажариш учун “Буюртмачи”: 50% маблағни “Пудратчи” ҳисобрақамига олдиндан ўтказиб берилишини ва қолган тўловларни шартнома шартларига мувофиқ тўлаб берилишини таъминлаш; “Пудратчи”га керакли масалаларда амалий ёрдам кўрсатиб бориш ҳамда ёрдамчи ишчи кучини вақтида таъминлаб бериш; 7. ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ 7.1. Томонлардан бири шартнома мажбуриятларини бажармаган ёки зарур даражада бажармаган томон: -Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида, "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Қонунда, бошқа қонун ҳужжатларида ҳамда мазкур шартномада назарда тутилган тартибда ҳамда бошқа тегишли қонунларга асосан жавобгар бўлади. 7.2. қуёш панеллари тизимини ўрнатиш ишларини олиб бораётган “Пудратчи” қонунчиликка асосан ва шартномага мувофиқ “Буюртмачи” олдида қуйидаги ишлар бўйича мулкий жавобгардир: -сифатсиз бажарилган қурилиш-монтаж ишлари; -тизимни ҳамда унинг босқичлари ва навбатларини белгиланган муддатда тугалламагани; -қуёш панеллари тизимини ўрнатиш жараёнида ёки оралиқ қабул қилишда “Пудратчи”, муаллифлик назорати ва бошқа назорат органлари томонидан аниқланган конструкция ва ишлардаги йўл қўйилган камчиликлар ва нуқсонларни бартараф этишни орқага суриш; -шартномада кўзда тутилган бошқа мажбуриятларни бажармагани ёки тўлақонли бажармагани. Download 28.21 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling