Uglerodli aralashmalarning kritik parametrlarini va molyar massalarini hisoblash


Download 1.3 Mb.
bet3/4
Sana05.09.2023
Hajmi1.3 Mb.
#1673165
1   2   3   4
Bog'liq
1-Amaliy

Вакуумли регенерация

Десорберда вакуум ҳосил қилиш гликол қотишмасини қайнаш ҳароратини туширади ва ундан ортиқча миқдордаги сувни буғлатиб юбориш имкониятини беради. Насос ёрдамида десорберда 400-600 мм. сим. уст. бўлган вакуум ҳосил қилинади ва диэтиленгликолни концентрациясини 98,5-99,3% масс., триэтиленгликольники эса 98,6-99,5% масс., га етказиб олинади.


6-г расмда газ ва сув буғларини гликольни буғлатувчи камерасидан эжектрлаш кўрсатилган. Тўйинган гликоль абсорбердаги босимга тенг босим билан шамоллатгич (1) га киради. Шамоллатгичдан ажралиб чиққан газ вентил (2) орқали ёқилғи сифатида ишлатишга жўнатилади, тўйинган гликоль эса шамоллатгич пастидан босим остида иссиқлик алмаштиргич (4) га ўтади. Оралиқ сиғим (5) да регенирланган гликоль билан қизитилади ва эжектор (3) га келади. Ундан ўтиб конденсатор (6) да ва гликолни парлатиш камерасида (7) ҳаво сийраклашишини ҳосил қилади. ¡з босимини тушириб ва эжектор (3) даги оқим тезлигини камайтириб, тўйинган гликоль қуюқлашган суюқликни ва конденсирланмаган буғни бир қисмини оқизиб кетади ва ректификация колонна (9) га тушади. Кейин, оловли қизитгич (11) билан рибойлер (10) га йўналтирилади. Рибойлердан қисман регенерланган гликоль оқиб ўтиб камера (8) га тушади. У ердан змеевик (12) га йўналади. Кейин буғлатувчи камера (7) га тушади. Юқори даражада концентрланган гликоль, буғлатгич камера (7) ни пастки қисмидан оралиқ резервуарга тушади, кейин абсорберга бериш учун насосга берилади. Шу билан ҳалқа бирикади. Гликоль икки босқичда регенирланади: биринчи босқичда парлатиш колоннасида, иккинчи босқичда парлатгич камерасида.



7-а расм. Сув-газ системасида сув буғларининг мувозанатли миқдори.



7-б расм. Контакт ҳароратлар ҳар-хил бўлганда ДЭГ (а) ва ТЭГ (б) эритмаларини сув бўйича мувозанатли шудринг нуқтаси.

7-в расм. Концентрацияси турли хил бўлган ДЭГ (а) ва ТЭГ (б) ларни сувли эритмаларини ҳар-хил ҳароратдаги солиштирма иссиқлик сиғими.

5-жадвал



Download 1.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling