Уй бекаларига маслаҳатлар ГЎзаллик сири оддий,арзон табиий воситаларда! Мажнунтолнинг шокиласи эди сочларим!


О.Ж.Арабов Жиноятлар ишлари бўйича


Download 84 Kb.
bet5/7
Sana23.03.2023
Hajmi84 Kb.
#1287354
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Doc1

О.Ж.Арабов
Жиноятлар ишлари бўйича
Денов туман суди раиси
Мулоҳаза
ОХИРЗАМОН ВАСВАСАСИ
Яқинда Россия ҳамда Голливуд киноижодкорларининг “2012” номли фильми катта шов-шувлар билан жаҳон киноэкранларига чиқди.Фильмда даҳшатли фалокатлар натижасида бирин-кетин бус-бутун мамлакатларнинг вайронага айланиши,охир-оқибат ер сайёрасининг батамом йўқ бўлиб кетиши билан боғлиқ воқеалар акс этган.Оддий тил билан айтганда “2012”ни охирзамон ҳақидаги кинофильм деса бўлади.Ушбу киноасарнинг катта техник маҳорат ва юқори салоҳият билан суратга олинганлигини тан олиш керак.Бироқ у кўпчилик одамларнинг кўнглига ғулғула солиб,фикрини аллақандай ваҳимали хаёллар билан банд қилиб қўяётгани ҳам бор гап.Бир томондан бу шунчаки бадиий фильмку,деб ўйлаймиз.Кинода ахир нималар бўлмайди.
Ҳарҳолда шу фильм туфайлими ё бошқа узун-қисқа хабарлар боисми кейинги пайтда кимнинг оғзига қараманг охирзамон аломатлари ҳақида гапираётган бўлади.Бундай миш-мишларга кўпгина хориж мамлакатларида юз бераётган табиий офатлар ҳам сабаб бўлаётгандир,балки.Албатта ҳамма ўзининг ҳар кунги ташвиши билан банд.Аммо уч-тўртта одам йиғилиб қолса мавзу бориб яна ўша ташвишли шов-шувларга тақалади.
Фильмни томоша қилгач,ўйланиб қоласиз.Бу асарни яратишдан ижодкорларнинг мақсади нима,одамларни васвасага солиб қўйишми? Яна ким билади дейсиз.Уларнинг олий мақсади нималигини билиш мушкулдир-ку,бироқ кинофильмнинг ғояси ҳақида маълум тасаввурга эга бўлиш мумкин.У инсониятни огоҳлантиради,қилмишларини сарҳисоб қилишга чорлайди гўё.
Инсон болалигида вақт сира ўтмаётгандек туюлади.Тезроқ катта бўлиш орзуси тинч қўймайди.Умрининг тенг ярмини ёки асосий қисмини яшаб бўлганда эса соат милларининг ғизиллаб чопаётгани сезилиб қолади.24 соат ичида ҳеч қанча ишга улгуролмайсан,куннинг қандай ўтганини билмай қоласан киши.Ҳа-я,бир суткани ҳеч нима қилмай,шунчаки ўтказиб юборишимиз ҳам мумкин.Вақт шафқатсиз – уриб-суриб ўтиб кетаверади.Биз бўлсак умр дафтарининг бўш саҳифаларини яна биттага кўпайтирамиз.Яна бир гап,юқорида таъкидлаганимиздек,24 соат ичида баъзан кўзлаган оддий ишларимизни бажариб улгуролмаймиз.Аммо арзимаган бир сонияда арзимаган сабаблар билан яқинларимиз дилини вайрон қилишни,умид,ишончларини поймол этишни уддалаймиз.
Кўча-куйда ғийбатларга беихтиёр аралашиб кетамиз.Қачонлардир тузини тотган танишимизнинг устидан бир тоғора мағзава ағдаришимиз мумкин.Аммо азбаройи “гурунг”га киришиб кетганимиздан буни сезмай қоламиз.
Йигитга кўнгли йўқлигидан фотиҳани бузмоқчи бўлаётган қиз ҳақида эшитсак:”Ўл-а,бу кунингдан ўлганинг яхши.Оиласи обрўйини тўкиб,отани номусдан бошини хам қиладиган бундай қизнинг бўлганидан бўлмагани тузук”,деймиз.Унинг ўз жонига қасд қилганини эшитганда эса: - Воҳ, қизгина-я, қизгина! Ўламан саттор тегмайман,десанг,унашувнинг сарпо-суруқларини чиқариб отсанг бўлмасмиди?!Ким нима дея оларди!Ёш жонингни увол қилдинг-а “,деб куюнган бўламиз.Муаммоларнинг ечимини ўлим деб билган қизнинг калта ўйлаганини муҳокама қиламиз-у,ўзимизнинг орқа-олдимизга қараб қўймаймиз.Фарзандларимиз – 5-6 ёшли гўдаклар катталар баъзан қарашга ийманадиган хориж сериалларини севиб томоша қилади.”Кечаги қисми зўр бўлди-да!”,деб қўйишади.Нимани айтаяпти улар “зўр”деб,нима тушунган ўзи? Бу билан қизиқмаймиз.Тағин “бизлар болалигимизда жуда гўл эдик,ҳозиргиларнинг зеҳни жа ўткир-да”,деб қўямиз.Балки,бир авқтлар ўзимиз мультфильм кўраман,деб хархаша қилган боланинг оғзига уриб,канални севимли сериалимизга бурган,ўзимиз билмаган ҳолда уларни ҳам шу фильмни кўришга мажбур қилгандирмиз.”Зўр” воқеаларини уларнинг иштирокида муҳокама қилгандирмиз.Ана энди ТВ каналини сериалдан бошқа ёққа олиб кўрингчи,ўшанда кўрасиз болаларнинг томошасини.
Фарзандимиз бир куни амаки ё тоға, аммасини палондақа деб ёмонлаб турса ҳайрон қоламиз. Бола нарса қаердан билади бу гапларни? Қачондир гўдакларни оғзимизга қаратиб,бирор яқинимизга қайин-бўйин ҳақидаги дардимизни дастурхон қилганимиз эса хаёлимизга ҳам келмайди.Лекин нега,нимага ахир гўдакни фисқу-фасоддан асрамаймиз.Хаёсиз,бемаъни фильмлар кўришни таъқиқламаймиз.Унга ибратли бир ҳикоят ўқиб беришга вақт тополмаймиз.Бир куни “кимга ўхшадинг”,дея маломат ҳам қиламиз.Бугун ота-онага тик боқиб маҳмадоналик қиламиз,нималардадир айблаймиз уларни.Эртага фарзандимиз дағдаға билан зўравонлигини ўтказиб туради.
Кўчада бир уюм тупроққа беланиб ётган одамни кўрсак,”ҳар кунги маст-аластлардан бири-да”,деб бепарво ўтамиз.Аммо,ароқхўрни турғизиб,ҳушига келтиришни ҳеч биримиз ўзимизга эп кўрмаймиз.Ваҳоланки у маст эмас,бемор бўлиши,касаллиги хуруж қилиб йиқилган бўлиши мумкинлиги ҳақида умуман ўйлаб кўрмаймиз.Ҳар ишдан,ҳар қандай ғалвадан ўзимизни четга тортамиз.Ҳатто у инсоният бахту-камолига хизмат қилса ҳам.Ортиқча ташвишнинг нима кераги бор!
Йўқ,йўқ,бу гапларни кўнглингизга оғир олманг.Бу билан ҳамма одамлар шундай демоқчи эмасмиз.Мақсадимиз асло инсониятнинг феъл-атвори,икир-чикирини титкилаб ўтириш эмас.Ёҳуд охирзамон яқинлашиб қолди,эҳтиётларингни қилинглар,деган фикрдан мутлақо йироқмиз.Охирзамонннинг,борлик-йўқликнинг изми ёлғиз Оллоҳ Таолонинг қўлида! Шунчаки “2012” фильмини томоша қилиб бир оз мулоҳазага берилдик-да.Ниятимиз фақатгина фурсат ғаниматлигини ёдга солиш.Охирзамон васвасаси боҳонасида хунук иллатлардан фориғ бўлишга,яхши амалларни жорий қилишга ундашдир.Вақт деган энг олий ҳакам бир кун ҳуштагини чалганда,эҳ аттанг,деб қолмайлик,деймиз-да!



Download 84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling