Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш
Download 24.1 Kb.
|
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Сардоба туман “Уй-жой коммунал
2021-2022 йилларда Сардоба туман “уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш” бўлими фаолияти тўғрисида МАЬЛУМОТ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18- апрелдаги ПФ-5017-сонли фармонига асосан, Республика аҳолисининг сифатли уй-жой коммунал хизматлари билан қамраб олинишини тубдан яхшилаш, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида барча ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги уйғунлашган технологик занжирини шакллантириш асосида уй-жой фондидан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш, кўп хонадонли уйларнинг сақланиши талабларига риоя этилиши устидан техник назоратнинг самарали тизимини яратиш, шунингдек, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг иш сифатини ошириш ва молиявий-иқтисодий барқарорлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, вилоятлар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармалари ҳамда уларнинг туманлар (шаҳарлар)даги бўлимлари ташкил этилди. Қолаверса уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасини самарали ташкил этиш юзасидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг яна бир мунча қарорлари қабул қилинди. Булар “Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 2017 йил 18- апрелдаги ПҚ-2900-сонли қарори. “2017-2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 24- апрелдаги ПҚ-2922-сонли қарори. ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2апрелдаги “Обод қишлоқ ва обод махалла дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ 5048-сонли қарорлари қабул қилиниб, ижроси юзасидан Сардоба туманида қуйидаги ишлар амалга оширилди. 2021 йил туманнинг Янгиқишлоқ МФЙда 4 та кўп қаватли уйлар, Бирлик МФЙда 15 та кўп қаватли уйларда дастур доирасида таьмирлаш ва ободонлаштириш ишлари бажарилиб,туман ҳокимлиги ва мутасадди ташкилотлар томонидан далолатномалар расмийлаштириди. 2022 йил Файзлиобод махалласининг Саноат кўчасида жойлашган 10 та кўп қаватли уйларда дастур доирасида барчасининг том қисмлари пудратчи “Ўчмас нур” МЧЖ томонидан том қисмлари таьмирланди. Қолаверса ободонлаштириш ишлари бўйича режалаштирилган 1100 кв/м майдон пиёдалар йўлаклари бетон қоплама билан қопланди. 2 та болалар майдончаси қурилиб, 28 дона энергия тежамкор қуёш нурида қувватланувчи кўча ёритиш мосламалари учун 112 милион сўм сарфланган. Кўп квартирали уйларнинг фасад қисмларини таьмирлаш ишларига хар бир уй учун “Озодбек янгиер барака савдо” МЧЖ томонидан амалга оширилди. Сардоба туман “Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш” бўлими бошлиғи Ғ.Шадманов Download 24.1 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling