Қуйида келтирилган йўналишлардан
Download 117.9 Kb.
|
Ichki tanlov savollar 03.08.2022
Бюджет буюртмаси ким томонидан тузилади ?
Бюджет буюртмаси бюджет ташкилоти, бюджет маблағлари олувчи ва бюджет маблағларини тақсимловчи томонидан тузилади. Давлат бюджетидан ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларидан маблағлар оладиган юридик ёки жисмоний шахс ким ҳисобланади ? Бюджет маблағлари олувчи Бюджет ташкилотлари қуйидаги қайси бюджетдан ташқари жамғармалар бўйича сметалар тузадилар ? Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси; Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси; вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари; бюджет ташкилотларига ундириладиган ота-оналар тўловлари ҳисобидан шакллантириладиган бюджетдан ташқари маблағлар Харажатлар сметаларини, даромадлар ва харажатлар сметаларини тузишда меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартлари, товарлар (ишлар, хизматлар) учун нарх ва тарифлар барча ташкилотлар бўйича қайси кундаги шартлар бўйича ҳисобга олинади ? молия йилининг 1 январида амалда бўлган шартларда; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тўғрисида қарорлар ким томонидан қабул қилинади ? Вазирлар Маҳкамаси Бюджет тизими бюджетларининг иқтисодий белгилар бўйича биринчи гуруҳ харажатларига нималар киради? Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган харажатлар ( -41-11-100 асосий иш ҳақи, 41-11-210- Умумтаълим мактабларида директор жамғарма, 41-11-230- МТТларда рағбатлантириш, 47-11-120 – касаллик варақа, 47-11-150 – ҳомилапдорлик ва туғиш таътили, 4821400 – стипендия ва бошқалар Ўтган молия йили учун Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар ташқи аудит ўтказиш ҳамда баҳолаш учун Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига ким томонидан юборилади? Вазирлар Маҳкамаси “ДМБАТ” дастурий мажмуасида идора ва ташкилотларнинг ташкилий таснифи нечта коддан иборат бўлади? -3 та коддан Мисол: 092 Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 13 апрелдаги ПҚ- 5072-сон “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан туман (шаҳар) бюджетларининг 5 фоизини ташаббусли бюджет жараёнига йўналтириш бўйича 2021 йилда қайси ҳудудларда эксперимент ўтказилди ?
Ташаббусли бюджет жараёни йилига неча маротаба ўтказилади ? 2 марта Ташаббусли бюджет жараёни учун қайси маблағлар йўналтирилади ? 1. тегишли бюджетларнинг тасдиқланган умумий харажатларининг 5 фоизи 2. Эркин қолдиқ ва даромадларнинг ошириб бажарилган қисмининг 30 фоизи Ташаббусли бюджет жараёни учун ажратилган маблағлар қаерда сақланади ? туман (шаҳар) ҳокимликларида бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари шаклида очиладиган «Фуқаролар ташаббуси жамғармаси» шахсий ғазна ҳисобварағида жамланади 4017... Ташаббусли бюджет жараёни қайси платформа орқали ўтказилади ? Очиқ бюджет” ахборот портали Очиқ бюджет” ахборот порталига қайси домен орқали кирилади? ochiqbudjet.uz openbudget.uz/ “Ғолиб” таклифлар қандай аниқланади? Овоз бериш жараёни якунларига кўра, ҳар бир ҳудудда энг кўп овоз тўплаган таклифлар ғолиб деб топилади ва таклифларга берилган овозлар сонидан келиб чиқиб юқоридан пастга қараб саралаб олинади. “Ғолиб” таклифларни ким аниқлайди? Дастурнинг ўзи Ғолиб деб топилган таклифларни амалга оширишнинг жами қиймати тегишли жамғармада мавжуд маблағлар миқдоридан ошиб кетиши мумкин эмас. Фуқаролар ҳар бир жараёнда нечта таклиф ва овоз бериши мумкин? 1 таклиф ва 1 та овоз бериши мумкин 2022 йилдан бошлаб туман (шаҳар) маҳаллий бюджетларида ички йўлларни таъмирлаш учун ажратилган маблағларни қанча миқдори жамоатчилик фикри асосида йўналтирилади ? Камида 50 фоизи Фуқаролар томонидан билдирилган таклифлар қандай меъзонлар асосида танлаб олинади ? Туманнинг ижтимоий-иқтисодий хусусифтидан келиб чиқиб, фуқаролар мурожаати Жамоавий муаммоларни ҳал қилишга қаратилганлиги бюджет ташкилотини сақлаб туриш билан боғлиқ харажатларни ўзида акс эттирмаслиги (коммунал, алоқа ва Интернет тизими учун тўловлар, шунингдек, канцтовар ва бошқа тез эскирувчи моддий қийматликлар); маҳаллий давлат ҳокимияти ва давлат органларининг бинолари ва иншоотларини қуриш, таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларига, шу жумладан уларнинг бошқа эҳтиёжларини қоплашга қаратилган бўлмаслиги лозим; кўрсатилган муаммоларни бартараф этиш юзасидан жорий йилда манзилли рўйхат (ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича дастурлар ёки ташриф баёнлари ва бошқалар) га асосан маблағ ажратиш кўзда тутилган бўлса, ушбу таклифлар асосланган ҳолда қабул қилинмаслиги лозим; Идоравий ва шахсий хусусиятга эга бўлмаслиги Базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 минг бараваридан ошмаслиги керак “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”даги маблағлардан бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкинми ва қандай ҳолларда ? бошқа мақсадларга ишлатилиши қатъиян тақиқланади. Бюджет харажатларининг самарадорлигини баҳолаш мақсадида 2021 йилда тажриба тариқасида қайси ташкилотдарда фаолиятининг мақсадли индикаторлари жорий этилган ? Бюджет харажатларининг самарадорлигини баҳолаш мақсадида 2021 йилда тажриба тариқасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Автомобиль йўллари қўмитаси фаолиятининг мақсадли индикаторлари жорий этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин. Бюджет ссудаси муддати белгиланмаган ёки фоизсиз кўринишда берилиши мумкинми? Бюджет ссудаси шаклидаги бюджетлараро трансферт (бюджет ссудаси) бюджет манбаларининг тўлиқ сафарбар қилиниши тегишли бюджетларда назарда тутилган харажатлар қопланишини таъминламаган тақдирда, қайтариш шарти билан фоизсиз ёки фоиз тўлаш шарти билан берилади. Бюджет ссудаси: бир молия йилида прогноз қилинган даромадлар ва режалаштирилган харажатлар ўртасидаги режали вақтинчалик касса узилишини қоплаш учун — тўққиз ойгача бўлган муддатга фоизсиз асосда; даромадлар тушумлари ва харажатларни амалга ошириш ўртасида кутилаётган вақтинчалик касса узилишларини қоплаш учун — бир молия йили ичида олти ойгача бўлган муддатга фоизсиз асосда ҳамда бир молия йилидан ортиқ, аммо уч молия йилидан ортиқ бўлмаган муддатга йиллик икки фоизли миқдорда берилади. Ўрта муддатли давр учун Фискал стратегия ишлаб чиқишдан мақсад нима ? ўрта муддатли давр учун фискал стратегия — ўрта муддатли давр учун солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларини белгиловчи ҳужжат. давлат молиясини бошқариш тизимида давлатнинг ўрта ва узоқ муддатли мақсадларига эришиш борасида стратегик ўрта муддатли истиқболларини белгилаш; солиқ-бюджет сиёсатига стратегик ёндашувни татбиқ этиш мақсадида ўрта муддатли бюджет асосларини ишлаб чиқиш ҳамда йиллик бюджетни шакллантиришнинг янги «натижага йўналтирилган бюджет» тизимини жорий этиш; Фискал стратегия қайси давлат органи томонидан ишлаб чиқилади ? Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади. Фискал стратегия қайси давлат органи томонидан тасдиқланади ?\ Келгуси йил учун янгиланган Фискал стратегия: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига жорий йилнинг 1 июнига қадар киритилади; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида жорий йилнинг 15 июнига қадар муҳокама қилинади ва тасдиқланади; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланганидан кейин Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарига маълумот учун киритилади ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ўзининг расмий веб-сайтида эълон қилинади. Download 117.9 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling