Бюджет ссудаси қандай фоизларда берилиши мумкин ?
Бюджет ссудаси:
бир молия йилида прогноз қилинган даромадлар ва режалаштирилган харажатлар ўртасидаги режали вақтинчалик касса узилишини қоплаш учун — тўққиз ойгача бўлган муддатга фоизсиз асосда;
даромадлар тушумлари ва харажатларни амалга ошириш ўртасида кутилаётган вақтинчалик касса узилишларини қоплаш учун — бир молия йили ичида олти ойгача бўлган муддатга фоизсиз асосда ҳамда бир молия йилидан ортиқ, аммо уч молия йилидан ортиқ бўлмаган муддатга йиллик икки фоизли миқдорда берилади.
Бюджетномага таъриф беринг ?
Бюджетнома — эришилган натижалар ҳисобга олинган ҳолда мамлакатни келгуси даврда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини назарда тутувчи ҳужжат бўлиб, ушбу йўналишлар асосида Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Бюджетнома ўз ичига оладиган ҳужжатларни санаб ўтинг ?
Бюджетнома қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ўзбекистон Республикаси консолидациялашган бюджетининг лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган асосий макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ўрта муддатли давр учун прогнозини;
Ўзбекистон Республикаси консолидациялашган бюджетининг жорий йилдаги ижросининг прогноз баҳосини;
янгиланган Фискал стратегияни;
прогноз йил учун Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси даромадлари ҳамда харажатларининг лойиҳасини ва келгуси икки йил учун бюджет мўлжалларини;
соҳалар бўйича ривожланишнинг асосий йўналишлари, мақсадлари, вазифалари, сифат ва миқдор кўрсаткичларини;
давлат қарзининг ҳолати тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси номидан ва Ўзбекистон Республикасининг кафолати остида жалб қилинадиган қарз маблағларининг йиллик чекланган миқдорини.
Do'stlaringiz bilan baham: |