Сувдан фойдаланиш учун белгиланган лимитлардан ортиқча сув олинганда, бундай ортиқча қисм бўйича солиқ ставкалари қандай белгиланди?
белгиланган солиқ ставкаларининг беш баравари миқдорида белгиланади.
Қайси жавобда тўлов манбаида солиқ солинадиган даромадлар келтирилмаган?
Фойда солиғи ва қўшилган қиймат солиғи тўлов манбаида ундирилади
2022 йил учун қўшилган қиймат солиғининг қандай ставкалари мавжуд?
Қуйидаги қайси ҳолларда Ўзбекистон Республикаси ҳудуди хизматларни реализация қилиш жойи деб эътироф этилади (қўшилган қиймат солиғи бўйича).
Агар ушбу моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, башарти бундай хизматларнинг харидори Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолиятни амалга оширса ёки турса, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди хизматларни реализация қилиш жойи деб эътироф этилади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан экспорт божхона тартиб- таомилига олиб чиқилган товарларга қўшилган қиймат солиғи бўйича неча фоиз ставкада солиқ солинади?
Дивиденд тарзидаги даромадларга солиқ ставкаси қандай?
Қайси қаторда акциз солиғини тўловчилар тўғри кўрсатилган?
- Ўзбекистон Республикаси ҳудудида акциз солиғи солинадиган товарларни (акциз тўланадиган товарларни) ишлаб чиқарувчилар;
2) табиий газни истеъмолчиларга реализация қилишни амалга оширувчилар;
3) бензин, дизель ёқилғисини якуний истеъмолчиларга реализация қилишни, шу жумладан автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали, шунингдек газни газ тўлдириш станциялари ва газ тўлдириш пунктлари орқали реализация қилишни амалга оширувчилар. Ушбу бўлимни қўллаш мақсадида якуний истеъмолчилар деганда ўз эҳтиёжлари учун бензин, дизель ёқилғиси ҳамда газ олувчи юридик ва жисмоний шахслар тушунилади;
4) оддий ширкат иштирокчиси бўлган, оддий ширкат шартномаси доирасида амалга ошириладиган акциз тўланадиган товарни ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган фаолият бўйича оддий ширкат ишларини юритиш вазифаси зиммасига юклатилган ишончли шахс;
5) Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудуди орқали акциз тўланадиган товарларни олиб ўтувчилар. Божхона тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ мазкур шахслар солиқ тўловчилар деб эътироф этилади.
Қуйидагилар ҳам солиқ тўловчилар деб эътироф этилади:
1) телекоммуникация мобил алоқа хизматларини (акциз тўланадиган хизматларни) кўрсатадиган Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари;
2) Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга оширадиган, акциз солиғи солинадиган товарларни ишлаб чиқарувчи ёки шундай товарларни олиб киришни амалга оширувчи чет эл юридик шахслари.
Do'stlaringiz bilan baham: |