Ҳужжат кучини йўқот ган


-модда. Таълимни бошқариш бўйича махсус ваколат берилган давлат


Download 115.8 Kb.
Pdf ko'rish
bet12/14
Sana24.12.2022
Hajmi115.8 Kb.
#1060762
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
464-I-сон 29.08.1997. Таълим тўғрисида

26-модда. Таълимни бошқариш бўйича махсус ваколат берилган давлат
органларининг ҳуқуқ доираси
Таълимни бошқариш бўйича махсус ваколат берилган давлат органларининг
ҳуқуқ доирасига қуйидагилар киради:
таълим соҳасида ягона давлат сиёсатини рўёбга чиқариш;
таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш ва услуб масалаларида
уларга раҳбарлик қилиш;
давлат таълим стандартлари, мутахассисларнинг билим савияси ва касб
тайёргарлигига бўлган талаблар бажарилишини таъминлаш;
ўқитишнинг илғор шакллари ва янги педагогик технологияларни, таълимнинг
техник ва ахборот воситаларини ўқув жараёнига жорий этиш;
таълим муассасаларида ҳуқуқий таълим ва тарбияга, мутахассисларнинг
касбий тайёргарлиги сифатини оширишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб
чиқиш, коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий
йўналишларини 
ҳисобга 
олган 
ҳолда 
таълим 
дастурларини 
мунтазам
такомиллаштириш;
(26-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 3 январдаги ЎРҚ-456-сонли Қонунига
асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий
базаси, 05.01.2018 й., 03/18/456/0512-сон)
ўқув ва ўқув-услубият адабиётларини нашр этишни ташкил қилиш;
таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси ва давлат таълим
муассасаларида экстернат тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси
тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 1778, 20.03.2008 й.), «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими
муассасаларида якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат
рақами 2011, 06.10.2009 й.) ва «Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари
битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 1963,
05.06.2009 й.), «Экстернат тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 2670, 11.05.2015 й.).
давлат олий таълим муассасасининг ректорини тайинлаш тўғрисида Вазирлар
Маҳкамасига таклифлар киритиш;
педагог ходимларни тайёрлашни, уларнинг малакасини оширишни ва қайта
тайёрлашни ташкил этиш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатлар.

Download 115.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling