Ҳужжат кучини йўқот ган


-модда. Давлат таълим стандартлари


Download 115.8 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/14
Sana24.12.2022
Hajmi115.8 Kb.
#1060762
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
464-I-сон 29.08.1997. Таълим тўғрисида

7-модда. Давлат таълим стандартлари
Давлат таълим стандартлари умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий
таълим мазмунига ҳамда сифатига қўйиладиган талабларни белгилайди.
Давлат таълим стандартларини бажариш Ўзбекистон Республикасининг барча
таълим муассасалари учун мажбурийдир.
 LexUZ шарҳи


Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазиpлаp Маҳкамасининг 1998
йил 5 январдаги 5-сонли қарори билан тасдиқланган «Давлат таълим стандартлари
тўғрисида»ги низом, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 16 августдаги
390-сонли «Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш
тўғрисида»ги, 2000 йил 16 октябрдаги 400-сонли «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат
таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида»ги ва 2001 йил 16 августдаги 343-сонли «Олий
таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорлари.
8-модда. Таълим бериш тили
Таълим муассасаларида таълим бериш тилидан фойдаланиш тартиби Давлат
тили ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тартибга солинади.
II. ТАЪЛИМ ТИЗИМИ ВА ТУРЛАРИ
9-модда. Таълим тизими
Ўзбекистон Республикасининг таълим тизими қуйидагиларни ўз ичига олади:
давлат стандартларига мувофиқ таълим дастурларини амалга оширувчи давлат
ва нодавлат таълим муассасалари;
таълим тизимининг фаолият кўрсатиши ва ривожланишини таъминлаш учун
зарур бўлган тадқиқот ишларини бажарувчи илмий-педагогик муассасалар;
таълим соҳасидаги давлат бошқарув органлари, шунингдек уларга қарашли
корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар.
Ўзбекистон Республикасининг таълим тизими ягона ва узлуксиздир.
10-модда. Таълим турлари
Ўзбекистон Республикасида таълим қуйидаги турларда амалга оширилади:
мактабгача таълим;
умумий ўрта таълим;
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими;
олий таълим;
олий ўқув юртидан кейинги таълим;
кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш;
мактабдан ташқари таълим.

Download 115.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling