44801 Давлат хазина векселларига қилинган инвестициялар бўйича фоизли даромадлар
44805 Давлат облигацияларига қилинган инвестициялар бўйича фоизли даромадлар
44809 ЎзРМБнинг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозларига қилинган инвестициялар бўйича фоизли даромадлар
44813 Корхоналарнинг қарз қимматли қоғозларига қилинган инвестициялар бўйича фоизли даромадлар
44817 Еврооблигацияларга қилинган инвестициялар бўйича фоизли даромадлар
44894 Бошқа қарз қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар бўйича фоизли даромадлар
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштириб берилмоқда.
Ҳисобварақнннг таърифи: сўндириш муддатигача сақланадиган қарз қимматли қоғозлар (давлат хазина векселлари, давлат облигациялари, ЎзРМБнинг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозлари, корхоналарнинг қарз қимматли қоғозлари, еврооблигациялар ва бошқа қарз қимматли қоғозлар)га қилинган инвестициялар бўйича банкнинг фоизли даромадлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида сўндириш муддатигача сақланадиган қарз қимматли қоғозларга қилинган инвестицияпар бўйича ишлаб топилган фоизлар ва дисконтнинг амортизация суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри ҳисобланган ва/ёки олинган даромадларнинг қайтариш, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банкнинг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар, мукофотнинг амортизация қилинган ва харид қилиш харажатлари суммаси акс эттирилади.
44900 Бошқа фоизли даромадлар
44901 Бошқа фоизли даромадлар
Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида таърифланган тасниф ҳисобварақларига мос тушмайдиган мижозларнинг мажбуриятлари бўйича банкнинг фоизли даромадлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида мижозларнинг бошқа мажбуриятлари бўйича олиниши лозим бўлган ишлаб топилган фоизли даромадлар суммаси акс эттирилади
Ҳисобварақвишг дебетида нотўғри ҳисобланган ёки олинган даромадларнинг қайтариш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банкнинг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |