Ҳужжат кучини йўқотган


Хорижий валюталардаги фойда


Download 264.42 Kb.
bet236/289
Sana20.06.2023
Hajmi264.42 Kb.
#1628745
1   ...   232   233   234   235   236   237   238   239   ...   289
Bog'liq
bank schyotlar rejasi

45400 Хорижий валюталардаги фойда
45401 «Спот» битими бўйича хорижий валюталардаги фойда
45405 Ҳосилавий инструментлар билан тузилган битимлари бўйича хорижий валюталардаги фойда
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштириб берилмоқда.
Ҳисобварақнинг таърифи: Спот/Форвард/Опцион/Фьючерс/Своп битимлари бўйича ҳамда ҳисобланган маржадан банк фойдалари ҳисоби олиб борилади. Фойда ўрнатилган муддатда баланс ҳисоботини тузиш санасига ҳисобварақлар қолдиғини қайта баҳолагандан кейин аниқланади.
Ҳисобварақнинг кредитида хорижий валюталарда тузилган битимлардан ишлаб топилган ва очиқ валюта позицияларини ревальвация қилиш натижасида вужудга келган фойдалар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри олинган фойдаларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банкнинг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказиладиган фойдалар суммаси акс эттирилади.
45600 Тижорат операцияларидан олинган фойда
45605 Қимматбаҳо металлар, тошлар ва тангалар билан тижорат операцияларидан фойда
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг қимматбаҳо металлар, тошлар ва тангалар билан тижорат операцияларидан фойда ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида банкнинг қимматбаҳо металлар, тошлар ва тангалар билан тижорат операциялари бўйича фойда суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри акс эттирилган фойданинг ҳисобдан чиқарилиши билан боғлиқ бўлган фойданинг камайган суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банкнинг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказиладиган фойда суммаси акс эттирилади.
45609 Савдога мўлжалланган мавжуд қимматли қоғозлари ҳаққоний қийматининг ўзгариши натижасида олинган фойда
45611 Олди-сотди қимматли қоғозлари ҳаққоний қийматининг ўзгариши натижасида олинган фойда (савдога мўлжалланган мавжуд қимматли қоғозлардан ташқари)
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштириб берилмоқда.
Ҳисобварақнинг таърифи: олди-сотди қимматли қоғозларининг ҳақиқий қийматининг ўзгариши натижасида олинган фойда ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида олди-сотди қимматли қоғозларининг ҳақиқий қийматининг ўсган суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида кредит бўйича нотўғри акс эттирилган суммаларнинг ҳисобдан чиқарилиши, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банкнинг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказиладиган фойда суммаси акс эттирилади.

Download 264.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   232   233   234   235   236   237   238   239   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling